Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Олимпиячиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини жуда эрта якунлашди. Умуман, энди кейинги 4 йил мобайнида «олимпия терма жамоаси» атамасидан фойдаланмасак керак. Зеро, Олимпиаданинг футбол учрашувларида бизга тааллуқли воқеалар рўй бермайди. Афтидан, яна спортнинг бошқа турларига эътибор бериб тура қоламиз...
Ҳар қандай мағлубиятнинг ўз сабаблари бўлади. Шунингдек, Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизликнинг ҳам. Аслини олганда, мана шу жамоа бизда Олимпиада йўлланмаси учун курашган термалар ичида энг кучлисидек кўринганди. Ҳали ҳеч қачон бу қадар кўп истеъдод битта жамоада йиғилмаганди, ҳарқалай. Аммо ўхшамади. Хўш, бунга сабаб нима?
МУРАББИЙЛАР АЛМАШИШИ
Ўзбекистон олимпия термаси ҳақида суҳбатлашар эканмиз, энг аввало, мураббийлар алмашиши хусусида алоҳида гапиришга тўғри келади. Яхши биламиз, ҳар қандай жамоадаги барқарорлик биринчи навбатда, мураббийга боғлиқ. Ҳатто таркибга дунёнинг энг олди юлдузларини жамлаган ҳолда, мураббий масаласи очиқ қолса, натижа шунга яраша келади. Ўзбекистон футбол федерацияси айни шу масалада адашди. Ҳисоблаб чиқсак, сўнгги икки йилда олимпия термаси бошқарувида оз эмас, кўп эмас, нақ 6 марта ўзгариш қилинибди. Бунақаси «Реал»да ҳам учрамаса керак. Ҳа, Флорентино Перес ҳам шунча мураббийни алмаштиришга уяларди!
МУСАЕВ ВА ЕВСТАФЕЕВ
Аслида бу жамоа вакилларини ёшлигидан тарбиялаб, юқори савияга олиб чиққан мураббий - Аҳмаджон Мусаев. Айнан у ўсмирлар ва кейинчалик ёшлар термаларида ишлади ва шогирдларини Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатига олиб борди. Мундиалда чорак финалга қадар чиққан жамоанинг ўйини ЎФФни қаноатлантирмагач, Аҳмад ака истеъфога чиқарилди.
Унинг ўрнини Алексей Евстафеев эгаллади. Бу мураббий ҳам ёшлар борасида катта тажрибага эга эди. Аммо ишлаш учун истак сезилмаса, нима қилиш керак? Евстафеев ҳам негадир озроқ ишлагач, кетишни хоҳлаб қолди. Балки жамоанинг келажагига ишонмагандир? Хуллас, ушбу мутахассисга ҳам жавоб берилди. Шу ўринда яна бир тушунарсиз қарор қабул қилинди - ТЖМ Алексей Евстафеевнинг олдига бир шарт қўйди: «Майли, кетасан, фақат Туркияда бўладиган йиғинни ўтказгандан сўнг!» Ўша вақт ёшлар учун Туркия сафари режалаштириб қўйилган ва ТЖМ бу йиғинни бекор қилгандан кўра, эртага ишдан кетадиган мураббий билан бўлса ҳамки, уни ўтказишни маъқул кўрди. Ғалати! Мантиқан ўйлаб кўрсак, бош мураббийсиз ўтказилган йиғиндан қандай наф? Эртага кетадиган мутахассис учун қайси футболчи қандай ўйнашининг нима фарқи бор? Ажабо!
МАҚСУДОВ ВА АШУРМАТОВ
Аммо тушунарсиз қарорлар занжири бир-бирига уланаверди. Евстафеевдан сўнг терма бошқаруви Шуҳрат Мақсудовга ишониб топширилди. Бу ишонч қай даражада нотўғри эканлигини билиш учун Таиланддаги халқаро мусобақани кутишга тўғри келди. Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳсда Тоҳир Шамсиддинов профессионал боксчиларга хос маҳоратини намойиш этиб, рақибини кетма-кет туширилган муштлар билан «сийлагач», Мақсудовда ёшлар билан ишлаш тажрибаси йўқлиги сезилиб қолди. У бунга қадар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга ёрдамчилик қилиб келаётган эди. Мураббийнинг бирор марта болалар ёки ёшлар жамоасида мустақил ишлаб кўрмагани ҳам ЎФФ ва ТЖМни хавотирга солмади. Таиланд сафарининг мантиқий якуни эса шундай бўлди - Шуҳрат Мақсудов бўшатилди.
Аслида ўшанда ҳам термадаги вазиятни ўнглаш учун имконият етарли эди. Бизда ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мураббийлар ҳар доим топилади. Масалан, Дилшод Нуралиев. Ишонамизки, гарчи ўша вақт Дилшод ака «Пахтакор» футбол академиясини бошқариб турган бўлса ҳам, олимпия термаси учун лавозимидан кетишга розилик берарди. Ёки Рауф Инилеев, мутлақо бекор юрган тажрибали мутахассис. Аммо ТЖМ шунинг учун ҳам ТЖМки, у ҳар доим ноанъанавий қарорга келади. Бу сафар унинг нигоҳи яна бир ёш ва тажрибасиз мураббий - Бахтиёр Ашурматовга қаратилди. Таъкидлаш жоиз, «Нав-баҳор» бош мураббийига шу қадар катта саховат кўрсатилдики, у бир йўла икки жойда ишлаш имкониятини қўлга киритди. Яъни олимпия термаси даражаси «Навбаҳор» билан тенглаштирилди ва Ашурматовга Намангандан кетиши шарт эмаслиги айтилди. Тўғри-да, нима қилади кетиб, ўзи термада 3-4 ой ишласа...
Натижаси ҳам шунга яраша - сал қолса, олимпиячиларимиз Қатардаги Осиё чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлишлари мумкин эди. Бахтимизга ОЧ саралаши «В» гуруҳида қирғизлар Қувайт термаси билан дуранг ўйнаб беришди ва жамоамиз яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин соҳибларидан бири сифатида қитъа биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ёдингиздами, ўшанда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа саралаш баҳсларида сурияликлардан мағлуб бўлиб (1:2), фақат қўшимча кўрсаткичлар эвазига ОЧ йўлланмасини қўлга киритганди.
ЖАЛИЛОВ ВА НУРАЛИЕВ
Албатта, бундай натижа терма бошқарувида навбатдаги ўзгаришлар қилиш заруриятини келтириб чиқарарди. ТЖМнинг ишлари худди «бир ёлғоннинг кетидан қирқ ёлғон» сўзлашига тўғри келган алдоқчини эслатади. Ташкилот аввалига бир мураббийни алмаштирди, кейин бош-қасини, сўнг кейингисини... Шу ўринда савол туғилади, барибир, яхшироқ номзод йўқ экан, Аҳмаджон Мусаевни бўшатиш зарурмиди? Ишлаб юравермайдими...?
Ўзбек футболида қилинган нав-батдаги ўзгаришлар натижаси шундай якунландики, 6 ой муқаддам Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий сифатида Виктор Жалилов тайинланди. Унинг сўнгги йилларда бирор клубда мустақил фаолият юритмагани эса эътибордан четда қолди. Ахир бу ТЖМ-ку! Ўзимизга хос услуб, шундай эмасми? Ёшлар билан ишлашда тажрибалироқ саналган Дилшод Нуралиев эса ассистент ролига муносиб кўрилди. Бунисини энди гапиргинг ҳам келмайди.
Шу ўринда Виктор Жалиловнинг тайинланиши билан боғлиқ энг муҳим жиҳат амалда бажарилмай қолганини гапириш ортиқчадир. Тайинлов борасида чиқарилган қарорда шундай сўз бор эди: «Виктор Жалилов ва Дилшод Нуралиев ЎФФ билан шартнома имзолашлари ҳамоно «Пахтакор»даги вазифаларидан озод этиладилар!» Аммо озод этилмадилар! Яхши биламиз, Виктор Жалилов жамоа раҳбари сифатида мавсум охирига қадар «Пахтакор» захира ўриндиғида ўтирди. Керак бўлса, ҳатто майдон четида турганча жон куйдириб кўрсатма ҳам берди. Қолган вақтини эса ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётган миллий жамоа мураббийлар штабида ўтказди. Олимпиячиларни эса амалда чекланган ваколатга эга Дилшод Нуралиев бош-қарди. Парадокс шундаки, қитъа биринчилиги арафасида айнан у мураббийлар штабидан чиқариб ташланди. Ахир бу штабда футболчилар имкониятини яхши биладиган биргина инсон топилса, у ҳам Нуралиев эди-ку. Ана энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бу жамоа билан Олимпиадага йўлланма олиш мумкинмиди?
САМВЕЛ БАБАЯН
Аслида Ўзбекистон олимпия термасини Осиё чемпионатига Самвел Бабаян олиб бориши бошидан аниқ эди. Мураббийнинг ўзи ҳам буни инкор этмаган. ЎФФ икки жойда ишлашга имкон берар экан, нима учун фойдаланмаслик керак? Бабаяннинг мантиғи шунга асосланган бўлса ажабмас. Чунки ташкилот томонидан чиқарилган қарорда «Миллий жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян шу билан бирга Ўзбекистон олимпия термаси фаолиятини бевосита назорат остига олиб, унинг натижалари учун жавобгар эканлиги ЎФФ Ижроқўми қарори билан белгилаб қўйилди», дейилганди. Бу эса амалда Бабаянга олимпия термасини ҳам бошқариш ваколатини берарди.
Нима ҳам дердик, ўзи шундоқ ҳам мураббийлар масаласи «аралашу қуралаш» бўлиб ётганда, бу қарор воқеалар жараёнининг мантиқий якуни ўлароқ, хизмат қилиши турган гап!
БАБАЯН ҚАЕРДА АДАШДИ?
Хўш, Самвел Вячеславович қаерда адашди? Мураббий ўтган мавсум «Пахтакор» таркибида олий лига чемпионлигини қўлга киритган футболчиларга ишонч билдирди ва хато қилди. Ҳимояда асосий устун Владимир Козак бўлиши керак эди, ярим ҳимояда эса - Жамшид Искандеров. Ҳужум эса охирига қадар Игорь Сергеев ихтиёрида қолдирилди. Аммо Козак сўнгги икки йилда жароҳатлар билан ўйнаб келаётгани, Жамшид Искандеров ҳам айнан шу сабабга кўра, ўтган мавсум фақат охирги ўйинларда майдонга тушгани эътибордан четда қолиб кетди. Сергеев эса афтидан, олий лигада гол уравериб чарчаган кўринади, Осиё чемпионатида деярли кўзга ташланмади. Фақат, Яман термаси дарвозасига урган ва амалда ҳеч нарсани ҳал қилмаган голи бизга шундай ҳужумчи борлигини эслатиб қўйди. Аммо бундай голнинг кимга кераги бор? Албатта, ургани учун раҳмат, аммо урмаганида ҳам терма учун ҳеч нарса ўзгармас эди.
ЭНДИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Албатта, айбдорлар жавоб беришлари керак. Ёдингизда бўлса, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг бу борада ваъдаси бор. Федерациянинг расмий сайтида чиққан хабарда «ТМЖ директори Асқар Толибжонов ва техник директори Рустам Акрамов терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар бажарилмаса, футболдан бутунлай четлатилишлари» айтиб ўтилган. Бу четлатиш ўзбек футболи учун қай даражада фойдали бўлишини билмаймиз, аммо амалда синаб кўришга қаршилик қиладиганлар топилмаса керак. Шундай эмасми?
Аммо бизни жазодан кўра, бош-қа нарса кўпроқ қизиқтиради - қачон ўзбек футболида яхши савиядаги хорижлик мураббийлар фаолият олиб борадилар? Тўғри, ҳозир Бабаянга Деян Журжевич ёрдам бермоқда, аммо унинг биз кутган даражадаги мутахассис эмаслиги ҳаммага маълум. Балки Ўзбекистон терма жамоаларида ҳам таниқли ва кучли мураббийлар ишлайдиган вақт келгандир? Ахир Олимпиада қачонгача биз учун бокс ва енгил атлетика каби спорт туриларидан иборат бўлиб қолаверади? ЖЧ ҳақида эса гапиришга ҳам қўрқиб қолдик...
Зафар ҚОСИМОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|