Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон Осиё кубогида иштирок этяпти. Мураббий Любинко Друлович. Ёрдамчи Равшан Ҳайдаров. Яна бир қанча мутахассислар бор мураббийлар штабида. Жамоа гуруҳ босқичида уч хил натижа, уч хил ўйин кўрсатди. Камчиликлар бисёр, яхши томонлар ҳам бор. Бироқ гап ҳозир бу ҳақда эмас.
Биз футболчиларга юкланаётган босим ҳақида бот-бот гапиряпмиз. Ўзбекистонда футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун флешмоб, челленжлар ўтказиляпти. Эринмаган борки, тўдалашиб камерага қараб бақиришяпти. Нима кераги бор бунинг? Бу қанақа пафос? Бу қанақа ғалати янги одат? Бу йигитларга ортиқча босим юклашини наҳотки бирор футбол одами шу ишни қилишга буюрганларга тушунтирмаяпти? Кимдан чиқди ўзи бу ғоя? Футболчилар шундоқ ҳам босим остида ўйнашяпти. Шу иштирокчиларнинг бирортасининг юртида мана шундай нарсалар бўлишига ишонмайман.
Футбол шунақа - ортиқча босимни ёқтирмайди. Йигитларга имкон қадар мана шундай нарсалар билан ҳалақит бермаслик керак. Футболчилар бундай челленжлардан асло фойда олмасликлари аниқ. Ишонмасангиз, бирортасини четга тортиб, юрагига қўл солиб кўринг, қўрқмаса, чўчимаса дардини айтиб қолади. Ортида миллионлаб ватандошлари кузатиб турганини шундоқ ҳам ҳис қилиб туришибди. Энди бунчалик ишонч ва қўллаб-қувватлашни ким қандай қабул қилишини айтаман - ютқазсак шунча одамни уялтирамиз, раҳбарларни уялтирамиз, ютқазмаслик керак, деган босим ортиқча хатоларга олиб келишини футбол ичида юрганлар яхши билишади. Боз устига ҳар бир йигитнинг руҳияти турлича. Қўйиб беринг уларга ўз ўйинини эмин-эркин ўйнашига. Экранга чиқволиб бақириб омад тилаш "ютмасанглар бўлмайди!", дегандек жаранглаяпти. Бордию, Худо кўрсатмасин, мағлуб бўлишса, "шунча ишонч, шунча ҳаракат, э, ҳайф сенларга", дейди айнан мана шу челленжчилар! Нима кераги бооооор???!!!
Бу ҳам етмагандек, кеча, назаримда, ўта абсурд қарор қабул қилинган. Эмишки, Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев Тайландга бориб, жамоани руҳан қўллаб-қувватлар экан. Улар мураббийлар ишига аралашмасдан, йигитларга далда бўлишармиш. Ҳой, барака топкурлар, бу қанақаси? Аралашмаса нега боради? Улар қай тарзда қўллаб-қувватлайди?Йигитларнинг қаноти ўсиб чиқадими? Амалда ишлаб турган мураббийлар штаби учун бу ишнинг ўзи ҳақорат, камида устидан кулиш эмасми? Друловичнинг хаёлига келмасмикин "нима, менга ишонмасликми, менинг уқувимга шубҳами?" деган ўй? Ҳатто бу мутахассислар аралашмаса ҳам. Нега бирор қарорга келишдан олдин танганинг нариги томони ҳақида ўйлашмайди? Футбол одами тушунмайдиган, фаҳми етмаган нарсани футбол одамлари тушунтирса бўлмайдими? Ҳайбаракаллачилик, бошлиқнинг айтганини сўзсиз бажариш, хато ишларниям хато деёлмаслик қачонгача давом этади?
Турнирга кузатдингми, уёғига телевизордан кўр! Бошқасига аралашма. Челленж-пелленжни йиғиштириш керак. Ортиқча эътибор босимдир! Қачон буни тушунамиз? Қачон ишларни тўғри йўлга қўямиз? Шундоқ ҳам ўйини чиқмаётган йигитларни тинч қўйсак бўларди, ўртоқлар! Ютиб олишсин, кейин бошимизга кўтариб юрамиз Малибу ва Таҳолар бериб.
Йигитлар, олға! Ҳамма нарсага эътибор бераверманг. Бизга ҳам эътибор берманг. Биз гапираверамиз - ишимиз шу. Футболни ўйнанг. Ғалаба қозонинг. Омад!
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|