Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Юртимизда ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз финалга қадар чиройли ўйинлари ва ғалабага бўлган иштиёқи эвазига ишқибозлар меҳрини қозонди.
Шу боис, финал баҳсига бўлган қизиқиш жуда юқори даражада бўлди. Барчамиз Саудия Арабистонига қарши ўйинда ғалаба кутгандик, аммо Ўзбекистон U23 терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда ютқазиб, кумуш медаль билан чекланди. Хўш, саудияликлар ниманинг эвазига ғалаба қозонишди? Шуни таҳлил қилиб кўрамиз.
Финалда икки мураббий ўртасида тактик кураш кечди. Бунда эса Саад аш-Шеҳрийнинг стратегик ва тактик режаси иш берди.
1. Саудиянинг асосий стратегияси — биринчи бўлиб гол уриш
Ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, саудияликлар ўйин бошланган ҳамоно олдинга ташланишди. Бунда, биринчидан, ҳисобни очиб олишга ҳаракат қилинган бўлса, иккинчидан, Ўзбекистоннинг мухлислар қўллаб-қувватлаши остида олдинга ташланишининг олди олинди. Рақибимиз биринчи мақсадга эришмади (яъни гол ура олмади), аммо иккинчи мақсадга эришилди. Терма жамоамиз бу босимдан чиқиб кетиб, ўз ўйинини йўлга қўйиб олгунча камида 15 дақиқа ўтиб кетди.
2. Саудиянинг иккинчи стратегияси — Ўзбекистонга ўз ўйинини топиб олишга йўл қўймаслик
Шундан сўнг Ўзбекистонга тўпга эгалик қила бошлади, ҳужумлар ташкил қилди. Бунинг оқибатида баҳснинг 33-дақиқасида Ҳожимат Эркинов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, имкониятдан фойдалана олмади.
Ушбу ҳолат Саудиянинг кўзини дарҳол очди. Жамоа яна ҳужум қила бошлади ва танаффусга қадар нафақат Ўзбекистоннинг хавфли вазият яратишига йўл бермади, балки ўзи ҳисобни очишга яқин келди. 39-дақиқада белгиланган пенальти VAR ёрдамида бекор қилингани бизга қўл келди.
3. Саудия мақсадига эришди
Танаффусдан кейин ҳам араб футболчиларининг мақсад ва вазифаси ўзгармади. Жамоа яна олдинга ташланди ва гол урди. Бу эса Ўзбекистон термаси учун дастлабки руҳий зарба эди.
Кападзе майдонга янги футболчиларни тушириб, жамоани ўйинга қайтаришга уришди. Хусусан, Русланбек Жиянов ўйинга яхши қўшилди. У ҳаттоки рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади. Мана шу вазиятдан 2 дақиқа ўтар-ўтмас саудияликлар яна кескин ҳужум ташкил қилди ва вазиятдан оқилона фойдаланишди.
Ана шундан кейингина рақибимиз тўлиқ ҳимояга ётган бўлса, вакилларимиз бор куч билан олдинга ташланишди. Футболчиларимиз шундан сўнг рақиб дарвозаси томон камида 4та зарба беришди. Зарбаларнинг ярми ноаниқ кетган бўлса, қолганларини дарвозабон бартараф этди.
Саудиянинг устун жиҳатлари
1. Жисмоний ҳолат ва маҳорат.
С.Арабистони терма жамоаси сафида бир неча нафар 23 ёшга тўлган футболчилар борлиги барибир ўз сўзини айтди. Улар "Ал-Ҳилол", "Аш-Шабоб", "Ал-Аҳли", "Ал-Иттифоқ" каби жамоалар сафида ҳар жиҳатдан "пишиб" етилишган. Саудиялик ҳимоячилар Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев, Улуғбек Ҳошимов каби ҳужумчиларимизга яккама-якка курашларда ҳам, позицион ҳужумларда ҳам имконият беришмади. Рақиб ҳужумчилари эса ўзбекистонлик ҳимоячилар тўсиғини ёриб ўтиб, бир неча марта жарима майдонимизга кириб боришди.
Жамоа футболчилари кучли чемпионатда жисмоний жиҳатдан яхши тобланишган. Бу жиҳатдан уларда бизникиларга нисбатан устунлик борлиги кўзга ташланди. Боз устига, улар мусобақа давомида катта куч йўқотишмади. Боиси, 4та ўйинда рақиблар 10 киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлиб, Саудияни у қадар қийнашмади.
2. Айёрликлар
Саудия 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олгач, футбол хийлаларидан унумли фойдаланишди. Масалан, сўнгги дақиқаларда Айман Аҳё йўқ жойдан жароҳат олгандек ётиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш, уни замбилда олиб чиқиб кетиш учун камида 2 дақиқа вақт сарфланди. Гўёки, футболчи ушбу "жароҳат" туфайли захирага олингандек бўлди. Аслида-чи? Аслида барчаси олдиндан режалаштирилган бўлиб, захирага олиниши режалаштирилган футболчи мураббийлар томонидан бериладиган имо-ишора ёрдамида майдонга қулайди. Майдонни шунчаки тарк этгандан кўра, шундай айёрлик орқали 2 дақиқани "ўғирлаб" кетиш яхши эмасми?
Кападзе ниманинг эвазига рақибни мағлуб этмоқчи бўлди?
Бу саволга жавоб бериш қийин. Боиси, рақиб бизнинг барча устунликларимизни ёпиб ташлаш билан биргаликда, ўзининг ожиз жиҳатидан фойдаланишимизга ҳам йўл бермади. Футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида прессинг уюштиришди, аммо саудияликлар бу босимдан яхши чиқиб кетишди, қўпол хатоларга йўл қўйишмади. Саудия футболчилари тўпни олдириб қўйиш мумкин бўлган ҳолатда, вазиятни кескинлаштириб ўтирмасдан, тўпни ён томонга тепиб юборишди.
Хулоса
Саад аш-Шеҳрий томонидан тузилган стратегик ва тактик режа яхши берди. Албатта, бу режани амалга оширишда саудиялик футболчиларнинг маҳорати ҳам муҳим роль ўйнади. Умид қиламиз, мазкур финал Темур Кападзе учун улкан тажриба бўлади. Келаси сафар, бундай вазиятда у қандай йўл тутишни билади ва бизни совринлар сари етаклайди.
Олимхўжа Бўронов.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|