Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ҳар қандай мусобақани ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бўлса керак, одатда биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлиб келади, рақиб ким бўлишидан қатъи назар.
Ҳа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган саралаш мусобақасида Ҳиндистонни 9:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўшанда ҳиндлар саралаш баҳсларининг дастлабки 2та ўйинида ғалаба қозондилар: Қирғизистон дарвозасига жавобсиз 7та тўп йўлланди, асосий рақиб - Баҳрайн доғда қолдирилди. Ушбу ғалабалардан кейин ҳиндистонликлар ҳаддан ташқари ўзларига ишониб юборган бўлсалар, Дилшод Нуралиев шогирдлари уларга қарши ўйинга ҳаддан ташқари жиддий ёндашишганди. Ўйиннинг 30-дақиқасига келиб вакилларимиз рақиб дарвозасига 4та тўп (шундан 3тасини Муҳиддин Одилов) гол уриб олишганидан кейин Ҳиндистон бутунлай синиб қолганди.
Бу сафар эса Ҳиндистон ўсмирлари рақибга етарлича баҳо бериши аниқ эди. Табиийки, ўйин тактикасини ҳам шунга мос равишда танланди.
Дарвоқе, бу сафар ҳиндлар дарвозасини Муҳиддин Одилов ишғол қилди. Терма жамоа матбуот котиби сифатида Эронга йўл олган Муҳрим Аъзамхўжаевнинг айтишича, рақиб жарима майдончаси яқинида бир неча марта тўп узатишлардан кейин вакилларимиз Одиловни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборишди. Бундай вазиятларда одатда адашмайдиган Муҳиддин шерикларининг ҳаракатларини йўққа чиқармади.
Ҳиндистонни англиялик Колин Тоал бошқармоқда. Шу боис бўлса керак, ҳиндлар кўпроқ инглизча услубдаги — жисмоний куч ва стандартларга асосланган футбол намойиш қилишади. Иккинчи бўлим бошида қўлга киритилган жарима тўпидан рақибларимиз унумли фойдаланишди. Тошкентда саралаш мусобақасида 6та гол уришга муваффақ бўлган Рай Уттам бош билан дарвозани ишғол қилди.
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан, вакилларимиз ҳисобда олдинга ўтиб олишди. "Муҳиддин Одиловга нисбатан ишлатилган қўполлик пенальти билан жазоланди. Иброҳим Абдуллаев ундан самарали фойдаланди", дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Ҳиндистонликлар бир йил аввалги ўта йирик мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришган кўринади. 70-дақиқага келиб, рақибларимиз дарвозамизга яна бир тўп киритишди. Яна ўша инглизча ҳужум, яна баландлатиб жарима майдончасига узатилди ва яна ўша Рай Уттам бош билан дарвозамизни ишғол қилди.
Дуранг натижа Нуралиев шогирдларини асло қониқтирмасди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Нуралиев шогирдлари ғалаба тўпини киритишди. Улуғбек Абдуллаев Ислом Исмоиловни қанотдан олдинга бошлади. Унинг узатмасини эса Илҳом Абдуғаниев бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Мураккаб ўйин ва қийин ғалаба. Энг асосийси дастлабки 3 очко қўлга киритилди. Терма жамоамиз гуруҳдаги иккинчи ўйинни 25 сентябрь куни Хитойга қарши ўтказади.
Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
"D" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ҲИНДИСТОН - 3:2 (1:0)
Голлар:Муҳиддин Одилов (8), Иброҳим Абдуллаев (53-пенальти), Илҳомжон Абдуғаниев (79) — Рай Уттам (47, 71)
Огоҳлантиришлар: Равшанбек Хурсанов (90+3) — Даниел Лалҳлимпуя (72)
Ўзбекистон (U-16): 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев (С), 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов (18.Ойбек Эркинов, 87), 4. Акрамжон Комилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 13. Алишер Мирзаев (Илҳомжон Абдуғаниев, 46), 15. Иззатилла Абдуллаев (Улуғбек Давлатов, 64), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров, 23.Муҳиддин Одилов.
Ҳиндистон (U-16): 20. Баттачаржи Супратим, 4. Гаграи Гурба, 7. Дхот Мохд Сажд, 8. Мендес Майрон Сэйз, 10. Раи Уттам, 11. Голю Сартак, 14. Даниел Лалҳлимпуя (Ванлалдуатсанга, 85) , 15. Ален Деори , 18. Германприт Сингх, 21. Исаак Ванмалсавма (Рават Ража, 68), 22.Кхианте Лалрамзаува (Жял Нитин 60).
Ҳакамлар: Чая Махапаб (Таиланд), Прича Канграм (Таиланд), Фарис аш-Шаммарий (Кувайт), Юсуф ал-Марзуқ (Кувайт)
2012 йил 23 сентябрь. Эрон. Теҳрон. "Роҳ Оҳан" стадиони. 100 томошабин.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|