Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг қитъа чемпионатидаги илк ўйини ўзига хос "визитка" вазифасини ўтаб берди. Боиси, мухлислар бу жамоа ҳақида ҳали етарли тасаввурга эга эмасдилар. Бундан ташқари, ушбу ўйиннинг ўзи ёшларимиз учун ҳам машғулот ўйинига айланди. Ҳар қандай мусобақанинг илк ўйини қийин кечади ва ушбу ўйинда футболчилар ҳам руҳий, ҳам тактик жиҳатдан расмий мусобақа "тонус"ига кириб олишди.
Ўйинни барчамиз кўрдик. Келинг, Аҳмаджон Мусаев жамоасидан олган дастлабки таассуротларимиз билан ўртоқлашсак.
Ўйин услуби. БААга йўл олган 23 нафар футболчининг 8 нафари (Раҳмонов, Махсталиев, Мирабдуллаев, Ҳакимов, Муродов, Собирхўжаев, Ўринбоев, Убайдуллаев) Тошкентдаги Осиё чемпионатию Мексикадаги мундиалда қатнашган йигитлар бўлишса-да, ўйин услуби жиҳатдан ўша пайтдаги ўсмирларимизникидан бироз фарқ қиларкан. Ўсмирларимизнинг ўйини бевосита Аббос Махсталиевга боғлиқ эди ва ҳужумлар асосан у орқали ташкил этиларди. Бу жамоада эса жамоавий ўйин кўзга ташланди. Бунинг учун жамоада ижрочилар етарли. Жамшид Искандаров плеймейкерлик қилган бўлса, таянч ярим ҳимоясида тўп сурган Владимир Козакнинг ўзи ҳам исталган пайтда шерикларини қулай ҳолатга чиқариб турди.
Яна бир ҳолат. Барча терма жамоаларимизда бўлгани каби, бу жамоа ҳам ҳужумларни асосан қанотлар орқали ташкил этишга уринди. Жамоада Фомин ва Сергеев каби бош билан яхши ўйнай оладиган футболчиларнинг борлиги шундай ҳужумларнинг самарали якунланишига сабаб бўлди.
Жамоанинг устун жиҳатлари.
1) Деярли барча футболчилар индивидуал ва техник жиҳатдан яхши тайёргарлик ва қобилиятга эга. Уларнинг ҳар бири бемалол 2-3 нафар футболчини алдаб ўта олишади.
2) Стандарт вазиятлар. Юқорида бош билан яхши ўйнай оладиган футболчилар етарли эканини айтиб ўтдик. Стандарт вазиятларни тўпни сифатли ўйинга кирита оладиган футболчилар ҳам топилади.
3) Аҳмаджон Мусаев 19 ёшли йигитларга тўпни назорат қилиш фалсафасини сингдиришга ҳаракат қиляпти. Замонавий футболда бу ҳам ўзига яраша устунлик беради, айниқса, араб жамоаларига қарши ўйинларда.
Ўйин
Ёшларимиз ушбу ўйинда ўз имкониятларининг эллик фоизи даражасида тўп суришди. Бунга аввало ўйин бошидаги ҳаяжон халал берди. Бундан ташқари, йигитлар юзага келтирилган хавфли вазиятларнинг ярмидан фойдаланишди холос.
Ўйиннинг 13-дақиқасида ҳисоб очилиши мумкин эди. Игорь Сергеев чап қанотдан тўпни жуда қулай тарзда жарима майдончасига етказиб берди. Абдул Азиз Юсупов эса тўпга ётган ҳолда оёқ узатди. Тўп эса шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Ҳисоб эса бурчак тўпидан сўнг дарвозага киритилди. Тўп тўғридан-тўғри эмас, ўзаро узатмалардан кейин Искандаров томонидан жарима майдончасига етказилди. Ҳужумга етиб келган ҳимоячи Максимилиан Фомин бош билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди.
31-дақиқада ҳимоячиларнинг қўпол хатоси эвазига Игорь Сергеев тўпни эгаллаб олди ва тўпни Юсуповга етказди. Абдул Азиз эса бўш дарвоза қаршисида тўпга ета олмади. Биринчи бўлим сўнгида Махсталиев Жамшид Искандаровнинг чиройли узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо Аббос сўнгги зарбани беришди техник хатога йўл қўйди.
Ўйиндаги иккинчи гол ҳам бош билан киритилди. Компенсация вақти ўтиб бораётганида Шамсиддинов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Игор Сергеев биринчи гол киритилган бурчакка тўпни йўллади.
Иккинчи бўлимнинг бошини терма жамоамиз жуда чиройли ўтказди. Ҳам тўпнинг назорати, ҳам комбинация, ҳам хавфли вазиятлар деярли идеал даражада амалга оширилди. Афсусланарли томони, мана шу дақиқаларда гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади.
Ёшларимиз ўйиндаги тўла устунликни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Учинчи ва тўртинчи голлар бир-бирига ўхшаб кетди. Ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиниб, тўп дарвозабон майдончасига етказилди ва у ерда аввал Игорь Сергеев, кейин эса Темур Ҳакимов дарвозанинг бўш қолган қисмини осонгина ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 4:0.
Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати
"С" гуруҳи. 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ - 4:0 (2:0)
Голлар: Максимилиан Фомин (23), Игорь Сергеев (45+1, 79), Темур Ҳакимов (90+1)
Огоҳлантиришлар: Као Хуан Танг (47), Хо Си Сам (49) — Игорь Сергеев (78)
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов (Жавлон Мирабдуллаев 80), 3. Сардор Рахмонов, 4. Бобурбек Йулдошев (Сардор Собирхўжаев 51), 5. Максимилиян Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак, 9. Жаҳонгир Абдумўминов (Темур Ҳакимов 64), 10. Жамшид Искандеров, 11. Абдул Азиз Юсупов, 17. Игор Сергеев.
Вьетнам: 22. Ле Ван Нгиа, 2. Нгуен Тан Хиен, 4. Дао Дуй Кан, 6. Куе Нгок Хай (С), 8. Хо Си Сам, 9. Дуонг Мин Танг, 14. До Хунг Дунг (Нгуен Мин Хай 90+1), 15. Данг Ан Туан (16. Нгуен Тай Сунг 57), 18. Во Хуй Тоан (Пан Дин Танг 62), 19. Нгуен Ван Ман, 23. Као Хуан Танг
Ҳакамлар: Тожо Минору (Япония), Йаги Акане (Япония), Абулфазли Муҳаммадризо (Эрон), Алиризо Фағоний (Эрон)
2012 йил 4 ноябрь. БАА. Рас Ал Хайма. "Эмирейтс". 152 томошабин.
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 1 | 1 | 0 | 0 | 4-0 | 3 |
2 | Иордания | 1 | 0 | 1 | 0 | 1-1 | 1 |
3 | КХДР | 1 | 0 | 1 | 0 | 1-1 | 1 |
4 | Вьетнам | 1 | 0 | 0 | 1 | 0-4 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|