Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Шимолий Кореянинг ўйинини ўрганиб чиққан Аҳмаджон Мусаев марказий ҳимояга баланд бўйли ва ишончли Владимир Козакни ўтказди. Асли амплуаси ҳужумчи бўлган Жаҳонгир Абдумўминов эса таняч ярим ҳимоя зонада ҳаракатланди.
"С" гуруҳидаги вазият нуқтаи назаридан КХДРни фақат ғалаба қаноатлантирарди (ёки 2:2 ва ундан йирикроқ ҳисобдаги дуранг ҳам) ва шунинг учун рақибларимиз ўйиннинг бошиданоқ катта куч билан олдинга ташланишди. Улар тўп оширишда ҳам, тўп билан индивидуал ҳаракатда ҳам бизнинг футболчиларга нисбатан тезкор ҳаракат қила бошладилар. Рақибнинг бу босимини бартараф этиш учун Мусаев шогирдлари тахминан 15 дақиқа давомида тер тўкиб қаршилик кўрсатишди. Бу вақт ичида КХДР футболчилари гол уриш учун бир неча жиддий имкониятларга эга бўлишди. Бир вазиятда Асилбек Омонов 22-рақамли Ким Чжу Сонгнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини эгаллаб олди (11-дақиқа).
Биринчи бўлимнинг учдан бири якунланганидан кейин вакилларимиз аста-секин тўпни назорат қила бошладилар. 23-дақиқа келиб эса рақиб дарвозаси томон илк хавфли зарбани йўллашга муваффақ бўлишди йигитлар. Аббос Махсталиев ўнг қанотдан тўпни баландлатиб жарима майдончасига етказди. Юсупов эса 11 метрли жарима нуқтаси атрофида бош билан тўп йўналишини дарвоза томон бурди. Кореялик посбон тўпни эгаллаб олди.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари давомида майдонда фақат ва фақат жанг кетди. Ҳар бир қарич ер учун, ҳар бир тўп учун. Юқори айтиб ўтганимиздек, кореяликлар асосий эътиборни тезликка қаратишган бўлса, бизникилар тўпни назорат қилишга интилишди. Бир вазиятда Темур Ҳакимовнинг кичик импровизацияси Абдул Азизнинг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига олиб келди. Аммо жамоадошлари каби дарвозабон ҳам тезкорлик намунасини кўрсатди ва Юсуповдан кўра бироз илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни тепиб юборишга улгурди.
Иккинчи бўлимни эса терма жамоамиз анча фаол бошлади. Футболчиларимиз бир неча марта стандарт вазиятларни амалга оширишди. Баланд бўйли ҳимоячилар ва дарвозабон Ан Канг Чол хавфни бартараф этиб туришди. 58-дақиқада эса Тоҳиржон Шамсиддинов дарвоза томон кучли зарба йўллашга қарор қилди. Посбон эса шошиб қолди ва тўпни муштлари билан уриб юборди.
Учрашувдаги энг хавфли ва голга тортадиган вазият 64-дақиқада қайд этилди. Абдул Азиз Юсупов тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва тўпни қулай вазиятда турган Махсталиевга етказди. Аббоснинг зарбаси дарвозабоннинг олдидан ўтиб кетдию, аммо дарвоза устунига тегиб, яна дарвозабоннинг ўзига қайтиб келди.
72-дақиқада марказий ҳимоямиздаги хато эвазига КХДР бизнинг вазиятдан ҳам қулайроқ вазиятга эга бўлди ва гол ура олишмади! Аббоснинг-ку қаршисида дарвозабон бор эди. Аммо ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан майдонга тушган Син Чунг Сонг аввал бир ҳимоячини, кейин дарвобонни алдаб ўтиб, бўш дарвоза томон зарба берди. Бахтимизга, бахтимизга, қаердандир пайдо бўлган Сардор Раҳмонов тўп йўлига ўзини ташлади ва тўпни қайтариб юборди!!! Раҳмонов ўтган ўйинда дарвозамизга уриб қўйган автогол айбини ортиғи билан юва олди! Баракалла, Сардор!
Ушбу вазият терма жамоамизнинг руҳиятига бироз салбий таъсир кўрсатди. Кореяликлар эса кетма-кет ҳужум уюштира бошлашди. Мусаев шогирдлари эса рақибнинг ушбу ҳужумини гол билан тўхтатишди. Тўп олис масофадан жарима майдончаси ичида турган Сергеевга етказилди. Игорь тўпни бош билан қайтариб, тўпни шеригига узатаётганида, бутун ўйин давомида қўпол ўйин кўрсатган кореяликлар ўша вазиятда ҳам тўпураримизнинг оёғига тепишди. Вазиятга яқин турган ливанлик ҳакам Али Саббоғ 11 метрли нуқтани кўрсатди!
Иккита ўйинда 4та гол киритган Сергеев пенальтини ўзи тепишга қарор қилди ва худди Иордания дарвозасига пенальтини амалга оширган йўналиши бўйича тепди. КХДР дарвозабони тўп йўналиши топди, ҳатто тўп унинг қўлларига тегди, аммо барибир гол бўлди! Бу Игорнинг чемпионатдаги бешинчи голи бўлди ва у суриялик Маҳмуд ал-Мавас билан биргаликда тўпурарлар баҳсини бошқариб бормоқда.
Орадан 4 дақиқа ўтиб, энди Темур Ҳакимов ўзининг индивидуал маҳорати ва чап оёқда яхши ўйнай олиш қобилияти орқали ҳисобни 2:0га етказди!
Ушбу голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди ва қолган дақиқаларда ҳам тўпнинг назорати терма жамоамиз томонида бўлди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда муҳим ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
Параллел равишда кечган ўйинда эса Иордания терма жамоаси Вьетнамни мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финални 11 ноябрь куни Сурияга қарши ўтказади.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати
"С" гуруҳи. 3-тур
КХДР - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2 (0:0)
Гол: Игорь Сергеев (80-пенальти), Темур Ҳакимов (84)
Огоҳлантиришлар: Син Чунг Сонг (66), Чжанг Кук Чол (79) — Темур Ҳакимов (39), Максимилиан Фомин (60), Аббос Махсталиев (66), Жалолиддин Саидов (80)
КХДР: 1. Ан Канг Чол, 2. Чжонг Кванг Сок, 4. Рью Кванг Хо, 5. Чжанг Кук Чол (С), 8. Чжу Чжонг Чол, 11. Квон Чунг Хёк (Пак Сонг Ил 75), 12. Ри Чжи Сонг, 16. Пак Мёнг Сонг (14. Син Чунг Сонг 56), 17. Ким Чол Бом, 20. Со Кёнг Чжин, 22. Ким Чжу Сонг (Жанг Ок Чол 62)
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (С), 9. Жаҳонгир Абдумўминов, 10. Жамшид Искандеров (Муҳсинжон Убайдуллаев 85), 11. Абдул Азиз Юсупов (Ихтиёр Тошпўлатов 65), 15. Темур Ҳакимов, 17. Игорь Сергеев (Забиҳилло Ўринбоев 90)
Ҳакамлар: Али Саббоғ (Ливан), Бирак Зиад (Ливан), Луай Субҳи Адиб (Ироқ), Абдул Малик Абдул Башир (Сингапур)
ВЬЕТНАМ - ИОРДАНИЯ - 2:5
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 2 | 1 | 0 | 8-2 | 7 |
2 | Иордания | 3 | 1 | 2 | 0 | 8-5 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 1 | 1 | 1 | 6-3 | 4 |
4 | Вьетнам | 3 | 0 | 0 | 3 | 2-14 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|