Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Вазият тақазо этганда, ўйинчилар позицияларини алмаштирганини кўп кўрганмиз. Аммо бир турнир давомида бир неча бор ўйинчиларнинг ўз ампулаларини алмаштирганлари деярли учрамайдиган вазият. Қисқа муддатли турнирларга жамоалар ҳар томонлама тайёр ҳолатда етиб келадилар. Турнир давомида ўйинчиларни жойини ўзгартириш таваккал иш. Буни ҳамма мураббийлар ҳам қилавермайди. Шу нуқтаи назардан бир неча ўйинчиларни жойини алмаштириш ҳолатлари камдан-кам учрайди.
Ёшлар терма жамоамизнинг мураббийлари эса, бундай ишга қўрқмай қўл уришяпти. Таянч зонасидаги Владимир Козакни ҳимояга, хужумчи ортидаги Жаҳонгир Абдумўминовни таянч зонасига ва ҳужумчи Темур Ҳакимовни ён қанот ярим ҳимоясига қўйишлари, қайсидир маънода рақиблар учун “сюрприз” бўлиб чиқди. Учала ўйинда уч хил тактик ўзгаришлар амалга оширилди. Бу юқорида таъкидлаганимдек, ўзига яраша таваккал иш эди.
Вьетнам терма жамоасини ёшларимиз дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этиш эхтимоли паст бўлганлиги сабабли, биринчи ўйинда чизиқларимиздаги камчиликлар кўзга ташланмади. Дастлабки 15 дақиқани ўйин мослашиш жараёнлиги ҳисобга олсак, ёшларимиз ана шу вақт давомида ташаббусни рақибга бериб қўйганларини кўрдик.
Қолган икки ўйин анча жиддий суратларда ўтди. Рақиблар кучли эди. Чизиқларимиздаги хато ва камчиликлар кўзга ташлана бошланди. Иордания билан ўйинда, ҳимоя марказидаги икки хато 2та гол билан якунланди. Ана шу ҳимоячилар хатога йўл қўя бошлаганда дарвозабон далда бўлиш ўрнига босим бўлган вақтда довдирай бошлади. Руҳий тайёргарликдаги камчилик кўринди. Ҳимоячиларни жой-жойига қўйишда ҳам анча бўш ҳаракат қилди.
Демак, жиддий ўйинларда жамоада нимадир етишмаётгани, ҳимояланиш борасида камчиликлар етарлича эканлигини мураббийлар пайқаб, сўнги ҳал қилувчи ўйинга тактик ўзгаришларни амалга оширишди. Ҳимоя марказидаги Бобур Йўлдошев ўрнига аввал Жавлон Мирабдуллаев тўп сурганди. Аммо иккинчи ўйиндаги унинг ишончсиз тўп суриши, учинчи ўйинда мураббийларни таваккал қилишига тўсқинлик қилди. Натижада учинчи баҳсда марказга терма жамоа сардори Козакни ўтказилди. Унинг ўрнини Абдумўминов ёпиши керак эди. Ёпди ҳам. Жаҳонгир учинчи ўйиндаги хатти-ҳаракатлари билан Темур Кападзени эслатиб юборди. Аслида унинг жойи таянч экан-у, ҳужумчи бўламан деб юрибди (ҳазил). Темур Ҳакимов захирадан эмас, асосий таркибда тушди. Тушганда ҳам ҳужумчи бўлиб эмас, қанот ярим ҳимоячиси бўлиб тушди. У ҳам очилмаган қирраларини очди.
Энди Сергеевни ярим ҳимоячи бўлиб, ҳужумда ўйнаши ва гол уриши кутилмаган ҳолат эмас. Бўйдор ва жисмоний бақувват бўлганлиги хужумдаги фаоллиги қўл келяпти. Юсупов деярли ҳеч нима қила олмаётган вазиятларда Сергеев очилмоқда.
Мана шунақа ўзгаришлар ёшларимизда. Бугунги ўйинда Сурияга қарши қандай таркиб ва тактикада тушамиз билмадим. Назаримда, КХДР қарши қилинган тактик ўзгаришлар ва таркиб жуда ишончлидек кўринди. Ҳимоядаги очиқ ва бўш зоналар Сардор ва Козак тандеми билан беркитилди. Марказда Аббос ва Жамшид фаоллиги эвазига хукмронлик ўрнатилди. Қанотларда Темур ва Тоҳиржонларни хавфли рейдлари ҳужумдаги имкониятларни оширди.
Шулардан келиб чиқиб, учинчи ўйиндаги таркиб тушса, мақсад мувофиқ бўлади. Нима бўлганда, қандай ўзгаришлар бўлган тақдирда ҳам бугунги ўйинда ғалаба ёр бўлиши тилайман.
Шуҳратжон Парпиев
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|