Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда оғир ва асабий кечган ўйиннинг пенальтилар сериясида ғолиб чиқиб, келаси йили Туркияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди! Демак, келаси йили Ўзбекистоннинг ҳар иккала терма жамоаси (ўсмирлар ва ёшлар) Мундиалда иштирок этади!
Ўйинни ҳар иккала жамоа анча фаол бошлашди ва дастлабки 6 дақиқа ичида гол уриш учун 2тадан вазиятга эга бўлди. Илк дақиқадаёқ футболчиларимиз дарвозагача 25 метрлар масофадан жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Козакнинг зарбаси эса жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 4-дақиқада эса Темур Ҳакимов ўнг қанотдан тўпни Абдул Азиз Юсуповнинг бошига "қўндира олди", аммо исми икки қисмдан иборат бўлган ҳужумчимиз тўпга муваффақиятли зарба бера олмади.
Сурияликлар хавфли вазият билан якунланган ҳар иккала ҳужумни ўнг қанотдан ташкил этишди. Дастлабки узатмани Шамсиддинов бош билан бартараф этган бўлса, иккинчиси эса дарвозага зарба бериши билан якунланди, посбонимиз тўпни эгаллаб олди.
Кейин дақиқаларда Сурия босим уюштиришни давом этди. Бу босим 10-12-дақиқаларгача давом этди ва бу вақт давомида рақиб ҳужумчиси дарвозабонимиз билан яккама-якка ҳолат чиқиб, ўткир бурчак остидан дарвоза томон зарба йўллашга ҳам улгурди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида Ўзбекистон гол уриш учун жудаям қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Ҳакимов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Сергеев оёғи билан тўпга зарба беришга ҳаракат қилди. Зарба кучли чиқмади, аммо Юсупов учун қулай узатма бўлди. Абдул Азиз эса тўпга зарба бера олмади — тўп унинг оёғига тегмади.
Ўйиннинг 38-дақиқасида Сурия ёшлари қарши ҳужумдан фойдаланиб ҳисобни очишди. Аслида биз ҳужум қилаётган вазиятда Юсупов жарима майдончаси остонасида рақиб билан тўқнашувда йиқилди ва ҳакам қоида бузилмаганини кўрасатди. Тўпни эгаллаб олган рақиблар ўнг қанотдан қисқа паслар орқали ҳужум уюштиришди. Нассуҳ Накдаҳлий ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўпни Козак қайтаришга улгурдию, аммо уни тепиб юборишга улгурмади. Натижада тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сурия сардори Ҳамид Мидо ҳисобни очди.
43-дақиқада вакилларимиз мусобақанинг чиройли голга муаллифлик қилишлари мумкин эди. Искандеров чап қанотдан тўпни жарима майдончасига эмас, ўша ҳудудга яқинлашиб келаётган Абдумўминовга етказишга қарор қилди. Тўп сакраб турган бўлса-да Жаҳонгирнинг оёғига тўп "ўтирди" ва зарба жуда чиройли чиқди. Дарвоза тўсини остига кириб кетаётган тўпни дарвозабон Аш-Шокир майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Игорь Сергеев бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Бу Сергеевнинг мусобақадаги олтинчи голи бўлди.
Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада суриялик тўпурар Маҳмуд ал-Мавас ҳам тўплари сонини 6тага етказди. Сингапурлик ҳакам Абдул Малик пенальти белгилади. Сардор Раҳмонов жарима майдончамиз ичида дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган футболчининг оёғи остидан тўпни тепиб юбораман деб, ҳужумчининг оёғига тепиб юборди. Тўпни "нуқта"га Ал-Мавас ўрнатди ва Омоновни алдай олди — 1:2. Ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган сурияликларнинг руҳан тушкунликка тушмасдан, дарҳол ҳужумга ўтишгани эътиборга молик.
Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигача ўзбекистонликлар томонига ўтди. Терма жамоамиз тинимсиз ҳужумлар уюштиришди. Ўнг ва чап қанотлардан тўплар етказилди, кўплаб жарима ва бурчак зарбаларини рақиб ҳимоячилари жон ҳолатда қайтариб туришди. Аммо стандарт барибир иш берди. 76-дақиқада ўнг қанотдан захирадан тушган Ихтиёр Тошпўлатовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жамшид Искандаров тўпни яқин бурчакка етказди ва Тошпўлатовнинг ўзи эса ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди. Амро Жениат ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Иккинчи бўлимда Аҳмаджон Мусаев тактик услубни турлича ўзгартириб турди. Эътибор беринг: иккинчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаев майдонга тушди ва таянч зонасини эгаллади ва Абдумўминов ҳужумга ўтди. Кейин эса, вакилларимиз гол уравермагач, Убайдуллаев марказий ҳимояга ўтиб, Козак "таянч"га ўтди.
Бўлим сўнгида сурияликлар чарчаб қолишди, вакилларимиз ҳудудий устунликка эга бўлишди, ўз навбатида рақибнинг қарши ҳуужмлари ҳам хавфли бўлди. Аммо 90 дақиқа давомида ғолиб номи аниқланмади.
Қўшимча бўлимлар бошида жамоалар биттадан яхши имкониятга бўлишди. Рақиб ҳужумчиси дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди, уни Омонов эгаллаб олди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳам деярли бирга бир вазиятда дарвозага 15 метрлар масофадан зарба берди. Тўп эса тўппа-тўғи дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Бу дастлабки 15 дақиқаликдаги энг хавфли ҳужумлар бўлди.
118-дақиқада омад икки марта биз томонда бўлди. Бурчакдан тўпни ўйинга киритган Сурия ёшлар терма жамоаси дарвозамизнинг тўсинини нишонга олишди. Қайтган тўпни футболчиларимиз бир амаллаб жарима майдонамиздан узоқлаштиришдию, аммо тўп яна рақиб футболчисига келиб тушди. У эса тўпни яна жарима майдончасига узатди ва тўпга Умар Ҳарбин бош билан кучли зарба берди. Бахтимизга тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Пенальтилар сериясида эса Асилбек Омонов ҳақиқий қаҳрамонга айланди ва рақибнинг 2та зарбасини қайтарган бўлса, битта зарба дарвоза тўсинига тегди! Йигитларимиз эса 3та зарбани голга айлантириб, Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишди!
Табрикларимизни қабул қилинг, азиз ватандошлар!!!
Ёшлар (U19) ўртасидаги Осиё чемпионати
Чорак финал. 11 ноябрь. 16:00
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ - 2:2 (1:2, 1:0, 0:0, 0:0). Пенальтилар бўйича - 3:0
Голлар: Игорь Сергеев (44), Ихтиёр Тошпўлатов (76) — Ҳамид Мидо (38), Маҳмуд ал-Мавас (45+2-пенальти)
Пенальтилар серияси:
Аҳмад ал-Каддур (0:0, дарвозабон) — Владимир Козак (1:0)
Холид ал-Мбайед (1:0, тўсин) — Сардор Собирхўжаев (2:0)
Маҳмуд ал-Мавас (2:0, дарвозабон) — Темур Ҳакимов (3:0)
Огоҳлантириш: Максимилиан Фомин (61)
Ўзбекистон: 1. Асилжон Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов (Сардор Собирхўжаев 101), 3. Сардор Раҳмонов, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (С), 9. Жаҳонгир Абдумўминов (Ихтиёр Тошпўлатов 65), 10. Жамшид Искандеров, 11. Абдул Азиз Юсупов (Муҳсинжон Убадйллаев 46), 15. Темур Ҳакимов, 17. Игорь Сергеев
Сурия: 22. Шаҳер аш-Шокир, 3. Моуаид ал-Ажъан, 4. Омро ал-Миданий, 5. Ҳамид Мидо (Самир Салим 56), 6. Амро Жениат, 10. Маҳмуд ал-Мавас, 11. Аднан ал-Таки, 13. Умар Харбин, 14. Ҳуссайн ал-Жвайед, 18. Холид ал-Мбайед, 20. Нассуҳ Накдаҳлий (Аҳмад ал-Каддур 115)
Ҳакамлар: Абдул Малик Абдул Башир (Сингапур), Танг Йев Мун (Сингапур), Брад Хобсон (Австралия), Петер Грин (Австралия)
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|