Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайдиган кун ҳар доимгидан бошқачароқ бўлди. Қуёш эрталабдан чарақлаб турди, ҳаво очиқ, аҳён-аҳёндагина кўкда булут пайдо бўлди. Ҳар куни ярим соат, бир соат ёғиб турган ёмғирдан асар ҳам йўқ. Бадиий китобларда бундай ҳавони одатда “ёқимли” деб таърифлайдилар. Ҳақиқатан ҳам, бундай ҳаво Ўзбекистонда ёқимли ҳисобланади. Аммо Тайландда эмас.
Ишонаверинг, Тайландда бундай ҳавода очиқ жойда юрмаганингиз маъқул. Бир пасда бошингиздан қуёш ўтиб, кийим билан иҳоталанмаган юз, бўйин ва тирсакни куйдириб олишингиз ҳеч гапмас. Бу гапларни бошидан ўтган одам сифатида айтмоқдаман. Тунов куни бироз футбол ўйнагандик, бир пасда “қуёш жабрдийдалари” қаторига қўшилдик. Тайланд иқлими жуда оғир экан. Шу сабабли ҳам Непалга қарши кечадиган ўйинни бироз ҳавотир билан кутгандик.
Кутганимиздек об-ҳаво шу куни жуда ёмон келди. Одатда муваффақиятсизликка иқлим сабаб қилиб кўрсатилса, баҳона ўлароқ қабул қилишга ўрганганмиз. Шу вақтга қадар бир қатор терма жамоаларимиз иссиқ ўлкаларда майдонга тушиб, мағлубиятга учраганлар ва бундан жуда ҳам норози бўлар эдик. Аммо Тайландда бир ҳафта юриб билдикки, ҳақиқатан ҳам субтропик иқлимда футбол ўйнашнинг ўзи бўлмас экан. Футбол ўйини Ўзбекистонда лаззат берса, бу ерларда машаққатнинг ўзгинаси...
ЎЙИН ОЛИДАН
Непал билан ўйин Бангкокнинг “Муантанг Юнайтед” клуби стадионида бўлиб ўтди. Бу стадион шаҳардан анча четда жойлашган экан, шу боис автобусда анча юришга тўғри келди. Учрашувда мезбон жамоа иштирок этмаслиги сабабли, унда мухлис кўп бўлмаслиги аниқ эди. Шу сабабга кўра, стадион мутасаддиларидан тортиб, ўйин ташкилотчилигига масъул бўлган ОФК ходимлари ҳам бу учрашувга кўп мухлис кутишмаган экан. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун шунча одам келишини кутишмагандир. Шундай вақтда 60 чоғли мухлис кўчани тўлдириб, боз устига байроғу карнай-сурнайлари билан кириб келаётганини кўргач, улар анча шошиб қолишди. Стадионда эса, мухлисдан кўра ўйин ташкилотчилиги билан овора шахслар кўпроқ эди. Учта одамдан иккисиинг бўйнидан аккредитация карточкаси. Бири “секюрити” (ўзимизнинг тилда қоровул), иккинчиси “волонтер” (ўйин ташкилотчилигига ёрдам бериш учун келган кўнгиллилар) яна бошқаси эса стадион ходимлари. Орасида гердайиб юрганлари эса ОФК ходимларидир. Уларни расмий кийим (костюм-шим) ва шапалоқдек келадиган аккредитациясидан таниб оласиз. Хуллас мухлисдан бошқа ҳамма бор. Шундай вақтда ҳаммаси бир хил кийинган, байроқ кўтариб, карнай-сурнайу ноғора билан кириб келган мухлисларни кўргач, улар шошмай, ким шошсин?
Хуллас ҳамма бизга қизиқиб қарарди. Бундан ким шодланмайди, дейсиз. Аммо анча эрта хурсанд бўлган эканмиз, муаммолар бироз кейин бошланди...
МУАММОЛАР
Ўзбекистонлик мухлислар учун турли тўсиқлар стадионга кирмай туриб бошланди. Аввало мухлислар кўплигидан (ишонаверинг, бу ўйин учун 60 нафар мухлис ҳам кўпдек туюларди), кейин эса карнай-сурнай шовқинидан шошиб қолган мутасаддилардан бири ноғорани стадионга олиб кирмасликни талаб қилди. Мухлислар клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов бу муаммони тезда бартараф этди. “Эшитинг, мистер”, - деди у ОФК ходимига юзланиб. – “Мен бу ноғорани Австралиядаги стадионга олиб кирганман, Хитой, Япония, Корея, қўйингки, Осиёдаги деярли барча давлатлар стадионига олиб кирганман. Нега энди бу ўйинга олиб кирмаслигим керак экан?”
Бу саволнинг жавобини ўша масъул шахс ҳам билмас экан шекилли, индамай ўтказиб юборишдан бошқа чора топа олмади.
Иккинчи муаммо – чипталар билан боғлиқ бўлиб чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси учун ажратилган чипталар сони анча кам чиқди. Дерли 10 чоғли мухлис ташқарида қолиб кетди. Аммо бу кўнгилсиз ҳолат ҳам тезда бартараф этилди. Стадион маъмурияти етиб келди ва бироз мунозара ва бироз музокарадан сўнг, ҳамма чипта билан таъминланди.
Тўғри-да, Ўзбекистондан, 6000 километр наридан келсангу, ўйинни кўрмай кетсанг, кимга ҳам ёқарди.
ҚУЁШ, ҚУЁШ, ҚУЁШЖОН
Тайланд қуёши қай даражада даҳшатли экани ҳақида бир неча бор эслаб ўтдик. Ўзбекистон – Непал ўйини давомида яна бир ҳолат бўлдики, уни ҳам бирров эслаб ўтмасак бўлмас.
Гап шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари жойлашган трибуна ҳам қуёш нурлари тиғдек тикка тушадиган жойда экан. Табиийки бу ҳолат ўзбекистонликларга катта қийинчилик туғдириши аниқ эди. Боз устига мухлислар орасида ёши 60 дан ошган қариялар ҳам, 8 ёшли болалар ҳам, шу билан бирга аёллар ҳам бор эди. Уларнинг барчаси қуёш тиғи остида ўтиришга мажбур бўлдилар. Қизиқ томони, худди шу вақтда рўпарада жойлашган соя-салқин трибуналарда бирорта ҳам мухлис йўқ эди. Албатта бундай ҳолат турли саволларни келтириб чиқаради.
Биринчи бўлим якунига етгач, ўзбекистонлик мухлислар стадион маъмурияти ва ОФК вакилларидан соя жойга ўтишга рухсат сўрадилар. Аммо ҳар иккиси ҳам рад жавобини беришди. Бу борада қилинган илтимослар ҳам, келтирилган сабаблар ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмади. Ҳамюртларимиз 90 дақиқа давомида шу жойда қолишга мажбур бўлдилар. Билмадим-ку, лекин худди шундай ҳолат Ўзбекистонда бўлганда, бир илож қилиб, бу муаммони ҳал қилиб берган бўлишарди чамамда. Аммо буни Тайланд деб қўйишибди, Тайланд...
ЎЙИН
Энди ўйин ҳақида бироз суҳбатлашсак. Ўйин қандай бўлганини ўзингиз ҳам телевизор орқали кўргансиз. Шу сабабли бу масалада кўп гапириб, сизнинг вақтингизни ва бизнинг газетамиз саҳифаларимизни бекорга банд қилмаймиз. Шунчаки, ўйинни кузатиш давомида пайдо бўлган тасаввурлар билан бироз ўртоқлашамиз.
Биринчидан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу ўйинга руҳан яхши тайёрлана олмагани кўриниб қолди. Футболчиларимиз Испанияга эмас, Непалга қарши майдонга тушиши ҳаёлининг бир четида тураверган шекилли, рақиб кучини тўғри чамалай олмади. Оқибатда биринчи бўлимда непалликлар озроқ прессинг билан босим уюштиргани ҳамоно, терма жамоамиз тўп йўқотишни бошлади. Боз устига ҳужумда ҳаракат қилган Кўчимов ва Кенжабоевларга ижодкорлик етишмади. Непал ҳимоячилари уларни ортиқча қийинчиликсиз тўхтатиб қолдилар. Терма жамоамизнинг ягона голи ҳам пенальтидан урилди. Бу ҳолат хавотирга тушиш учун етарли бўлса керак.
Иккинчидан, Александр Мочинов ўсмирлар терма жамоаси ҳимоясига тартиб олиб кира олмабди. Аслида терма жамоа Темурхўжа Олимхўжаев даврида ҳам бу жиҳати билан мақтана олмасди. Мочинов ҳам бу муаммони ҳал қилишни уддаламабди. Непал ҳужумчилари ўйин давомида бир неча бор қулай имкониятга чиқиб кетдилар. Гарчи рақиб голга тортадиган яққол вазият ярата олмаган бўлса-да, буни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимояси кучли бўлгани эмас, балки непалликларга тажриба етишмагани билан боғлаган бўлардик. Бундай ўйин билан ғалабага эришиш қийин эди. Натижа ҳам кўп куттирмади, учрашув охирида ҳисоб тенглашди. Агар ўйин яна бироз давом этганда, ким билади дейсиз, балки шу дуранг ҳам орзу бўлиб қолармиди.
Шу билан бирга терма жамоа ўйинида ўзаро тушуниш ҳам оқсагани кўриниб қолди. Масалан 7 рақамдаги Жонибек Кўчимов ва 8 рақамдаги Ислом Кенжабоевлар тўпни мудом бир-бирига оширишга ҳаракат қилдилар. Бу ёмон эмас, албатта, аммо бироз нарида яна-да қулайроқ вазиятда турган бошқа жамоадоши турганда, нимага фақат бир-бири билан ўйнаганларига тушуниш қийин.
Шу билан бирга ўйин ташкилотчилигида жуда фаол бўлган Ислом Кенжабоев иккинчи бўлим ўрталарига бориб анча чарчаб қолди. У кўп ҳолларда вазиятдан кеч қолди, ҳимояга ёрдам бериши керак бўлган вақтда тўхтади ва сўнгги дақиқаларни анча пассив ўтказди. Шундай бўлса-да, кейинги учрашувларда ҳам бу футболчи асосий ишларни амалга ошириши кераклиги кўриниб турибди. Ҳаммасидан ҳам мана шуниси анча хавотирли кўринмоқда. Чунки Кенжабоев ва Кўчимовларнинг ўрнини боса оладиган бошқа футболчи топилмаса, жамоага анча қийин бўлиши муқаррар. Ҳар икки кунда майдонга тушиб, тўлиқ куч билан ўйнай оладиган футболчининг эса, ўзи йўқ бўлса керак.
ЎЙИНДАН СЎНГ
Учрашув 1:1 ҳисобида якунига етгач, бош мураббий Александр Мочинов ҳам, футболчиларнинг ҳам кайфияти жуда ёмон эди. Худди шу вақтда мухлислар клуби яна бир бор ўзини кўрсатди. Барча ишқибозлар жўровоз бўлиб терма жамоамизни олқишлай бошлади. Футболчиларга далда бўлувчи ҳайқириқлар ва чапаклар ёғилди. Бундай ҳолатдан ўйинчилар хурсанд бўлиши турган гап. Ёш футболчиларнинг руҳияти учун бундай тасалли жуда муҳим.
Умид қиламизки, мухлислар клубининг бу ташаббуси кейинги ўйинларда қўл келади. Келаси учрашувларда футболчиларимиз қўлидан келган ва келмаган ишни ҳам амалга ошириши шарт! Буни уларнинг ўзи ҳам тушунаётгани турган гап. Ахир шунча мухлис улар учун Ўзбекистондан келишган...
НЕПАЛ ЧЕМПИОНМИ?
Аксинча, Непал терма жамоаси футболчилари, мураббийлари ва мутасаддилари ўйин якунига етгани ҳамоно байрамни бошлаб юбордилар. Гарчи ҳисоб 1:1 бўлган ва учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса ҳам, Непал бу натижадан жуда мамнун эди. Ҳа, Непал учун Ўзбекистон билан дуранг ўйнаш ҳам катта муваффақият экан. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик. Непалликлар ўз чемпионатларини ютиб бўлдилар. Бу ўйиндан бошқача хулоса чиқариш жуда қийин.
Нима ҳам дердик, агар Непал учун шу натижа ҳам жуда катта бўлса, демак улар байрам қилаверсинлар. Улар бунга ҳақлилар. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси – Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шундай экан, Ўзбекистон тўхтаб қолмаслиги, курашиши керак. Умид қиламизки, шундай бўлади ҳам...
Зафар ҚОСИМОВ-Бангкок, “Интерфутбол” учун махсус
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|