Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Шу кунларда таниқли футбол мутахассиси, ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб турибди. Ҳамюртимиз у ерда ОФК томонидан ташкил этилаётган «А» тоифали мураббийлик курсларига раҳбарлик қиляпти. Эътиборга молик жиҳати, айнан Бангкок шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси ҳам шанба куни старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Биз навбатдаги кунги ўқув машғулотларидан сўнг Ислом Аҳмедовдан интервью олдик.
- Ислом ака, ОФК курслари қандай давом этяпти?
- Салом. Ҳозиргина хонамга кириб келдим. Ташқарида шаррос ёмғир ёғяпти. Шу боис, бугун назарий машғулот билан кифояландик. Худди челаклаб ёғаётганга ўхшайди. Ҳозир Шарқий Осиё мамлакатларида ёмғир мавсуми. Билмадим, бундай об-ҳаво шароитида ўсмир футболчилар қандай қилиб футбол ўйнашар экан? Энди бевосита ўқув курсларига келсак, айни пайтда иккинчи ҳафта кетяпти. Мен ўйлагандан ҳам яхшироқ давом этмоқда. Мураббийлар ҳам жуда хурсанд.
- Бангкокда бизнинг ўсмир футболчилар билан учрашдингизми?
- Ҳозирча йўқ. Улар бошқа меҳмонхонада яшашяпти. Мезбонлар иштирокчи терма жамоаларни аввалдан ажратилган махсус меҳмонхоналарга жойлаштиришган. Лекин ҳар куни Саша (терма жамоа бош мураббийи Александр Мочинов назарда тутилмоқда, - муаллиф) билан гаплашиб турибмиз.
- Мочинов бизнинг саволларимизга жавоб бермаяпти...
- Унда масъулият ва ҳаяжон кучли. Мураббийни тушуниш ва бундан хафа бўлмаслик керак. Унга ҳозир осон тутиб бўлмайди. Дарвоқе, мен турган меҳмонхонада Австралия ва Япония ўсмирлар терма жамоалари жойлашишган. Футболчилари 16 яшар ўсмирга ўхшамайди. Айниқса, австралиялик футболчилар жисмонан бақувват ва бўйчан. Бизникиларга осон бўлмаслиги аниқ.
- Ислом ака, бу мавзуга яна қайтамиз. Ҳозир иложи бўлса, ОФК курслари ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.
- ОФКнинг «А» тоифали курсларида жами 21 нафар мураббий таҳсил оляпти. Улардан 19 нафари маҳаллий мураббийлар ҳисобланади. Сингапур ва Нигериядан бир нафардан мутахассислар ўқув курсида ўқишяпти. Айтишим керак, мураббийларнинг савияси ва интеллекти жуда баланд. Уларнинг деярли барчаси футболчилик даврида яхши клублар ва ўз терма жамоаларида етакчи вазифасида бўлишган.
- Ўқув курси қандай тартибда олиб бориляпти?
- Одатий, лекин қатъий режим асосида машғулотларни ўтказяпмиз. Ҳар куни эрталаб соат 8.00да дарс бошланади ва кечқурун соат 19.00гача давом этади. Фақат якшанба куни дам олиш сифатида белгиланган. Ўқув курси тўрт ҳафтага мўлжалланган бўлиб, 21 сентябрь куни якунланади. Шу куни мураббийларга «А» мураббийлик гувоҳномаларини топширамиз.
- Сиздан ташқари яна бошқа инструкторлар ҳам борми?
- Йўқ. Фақат ўзим курсларни ўтказяпман. Ташкилий масалаларда менга Таиланд футбол федерацияси томонидан бириктирилган маҳаллий координатор ёрдам беряпти. Шунингдек, таржимон ҳам кўмаклашяпти.
- Бўлажак 21 нафар мураббий билан ёлғиз ўзингиз ишлаётган экансиз. Бир киши учун бу қийин эмасми?
- Бундай иш жараёнига ўрганиб, кўникиб кетганман. Илк кунларда бироз қийинроқ бўлганди. Чунки, таржимон билан ишлагандим. Ҳозир ҳаммаси жойида. Энг муҳими, мураббийларнинг ўзида иштиёқ кучли. Уларнинг аксарияти бир неча йиллардан бери клубларда ишлаш-япти. Эътиборга молик жиҳати, 21 мураббийдан 7 нафарининг ёши мендан катта. Энг кичиги - 42 ёш ва улар 4 нафарни ташкил этади. Қолганлар эса 50 ёшга борган ва ундан катталар ҳисобланади.
- Мураббийлик курсларида, аниқроғи ўқув жараёнида қандай янгиликлар бор?
- 2017 йилгача «А» мураббийлик гувоҳномаси билан миллий терма жамоаларда бош мураббий сифатида ишлаш мумкин. Шунингдек, Осиёнинг исталган юқори дивизионидаги клубида ҳам мураббийлик қила оласиз. Ундан ке-йин эса сезиларли ўзгариш ва талаблар жорий қилинади. Шуларни инобатга олган ҳолда, «А» курсларига ўқув жараёни бир ойни ташкил этмоқда.
- Сиз сабоқ бераётган бўлажак мураббийларга хорижлик қайси мутахассисни ўрнак сифатида кўрсатишингиз мумкин?
- Хосеп Гвардиола, Луи Ван Галь, Йоахим Лёв, Юрген Клоп, Жозе Моуриньо. Уларнинг иш услубини ўзим ҳам ҳурмат қиламан. Номлари тилга олинган мураббийлар ҳамиша ўз устиларида ишлашади. Сўнгги жаҳон чемпионатида мураббийларнинг ўйин услубларини кузатиб бордим. Ўзгаришлар жуда катта ва ўрганадиган жиҳатлар ҳам етарли. Шуларга қараб, қайси томонга йўналишни билиш мумкин.
- Тошкентда ташкил этиладиган ўқув курсларида таҳсил олаётган ўзимизнинг мураббийлар ҳозир сиз сабоқ бераётган мураббийлардан фарқ қиладими?
- Хорижлик мураббийлар кўпроқ билим эгаллашга интилишяпти. Бизнинг мураббийлар ҳам шу йўлни танлашса, мақсадга мувофиқ бўларди.
- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қайтсак. Таиланд футбол федерацияси шу ҳафта старт оладиган қитъа чемпионатига қандай тайёргарлик кўряпти? Шаҳарда юрсангиз, қитъа миқёсидаги мусобақа ўтказилаётган ўхшайдими?
- Тайёргарлик яхши. Осиё чемпионатида ярим финалга етиб келиб, кучли тўртликка кирган терма жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишади. Шу боис, мусобақага бўлган қизиқиш юқори. Шаҳарда Осиё чемпионати ўтказилаётганини билдирувч баннерлар осилган. Лекин Таиланд терма жамоасининг машғулотини кузатдим. Мураббийлар эски услубда тайёргарлик кўришяпти. Менимча, уларнинг натижаси ҳам яхши бўлмайди. Биргина устун жиҳати - иқлимга ўрганишган. Юқорида айтганимдек, кунора ёмғир ёғяпти. Ёмғирдан кейин намгарчилик янада юқори бўлиб кетади. Бундай шароитда югуриш у ёқда турсин, нафас олиш қийинлашади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иштирокчиларга, айниқса, Ғарбий Осиёдан келган жамоаларга қийин бўлади.
- Ўсмирларимизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Қийин бўлади. Мочинов жамоани қабул қилиб олганига уч ойгина бўлди. Ўзи бу нотўғри қарор эди. Бу футболчиларни уч йил давомида бир мураббий тайёрлаб келди. Кейин эса бошқа мураббийга топширишди. Табиийки, ўйин услублари ўзгаради. Қисқа фурсат ичида оламшумул ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди.
К.АЛИМОВ суҳбатлашди
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|