Финал | ||||
---|---|---|---|---|
31.01.2015 | ||||
14:00 | Жанубий Корея | 1-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
3-урин учун | ||||
30.01.2015 | ||||
14:00 | Ироқ | 2-3 | БАА | |
Ярим финал | ||||
27.01.2015 | ||||
14:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
2-0 | БАА | |
26.01.2015 | ||||
14:00 | Жанубий Корея | 2-0 | Ироқ | |
Чорак финал | ||||
23.01.2015 | ||||
14:30 | Япония | 1-1 | БАА | |
11:30 | Эрон | 3-3 | Ироқ | |
22.01.2015 | ||||
15:30 | Хитой | 0-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
12:30 | Жанубий Корея | 2-0 | Ўзбекистон | |
3-тур | ||||
20.01.2015 | ||||
14:00 | D | Ироқ | 2-0 | Фаластин |
14:00 | D | Япония | 2-0 | Иордания |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Али Мабхут | БАА | 5 |
2 | Аҳмад Халил | БАА | 4 |
3 | Ҳамза Дардур | Иордания | 4 |
4 | Тим Кэйхилл | Австралия | 3 |
5 | Сун Ке | Хитой | 3 |
6 | Сон Хеунг Мин | Жанубий Корея | 3 |
7 | Муҳаммад ас-Саҳлавий | Саудия Арабистони | 3 |
8 | Кейсуке Хонда | Япония | 3 |
9 | Массимо Луонго | Австралия | 2 |
10 | Жеймс Троиси | Австралия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Йил бошида туриб, ортга назар ташлаш ва янги йил орзулари ҳақида сўзлаш - инсониятга хос таомил. Биз ҳам мулоҳазаларимизни шу таомилга асосан ёзишимиз керак эди. Очиғи, шу ишга ўзимизни руҳан чоғладик ҳам. Бироқ Дониёр Пирматов ва ўғли Иброҳимжоннинг қўнғироғи режамизни ўзгартириб юборди. «МЮ»нинг садоқатли мухлиси бўлган Дониёр ҳар сафар мулоқотимиз аввалида «Муҳаммад ака, «Дўстлик» ва «Навбаҳор»нинг чемпион таркибини ҳар қандай вазиятда айтиб беришимга ишонасизми?» дея сўрайди. Биз ҳам футболни бемисл севгувчи бу мухлисга ишонишимизни айтишдан чарчамаймиз. Ҳақиқатан ҳам, у ўша машҳур таркибларни ёддан билади ва «ҳай-ҳай»лашимизга қарамай, нечанчи мартадир барчага таниш собиқ футболчилар исм-фамилиясини бирма-бир санайди. Унинг ҳаяжонлари бизга ҳам юқади ва муаммолар мавзусига ўралашган футбол руҳияти кутилмаганда янгиланаётганини, юксалаётганини сезиб қоламиз. Тузукроқ тўп теполмайдиган футболчилар ва аранг кун кўраётган клублар ҳақидаги тушкун кайфият нари сурилади. Футбол аслида муғомбирлик ва манфаатпарастликдан баланд мўъжиза эканини ҳис қиласан киши, беихтиёр. «Ювентус» ва «Ливерпуль» мухлислари сафи бирдан кўпайиб кетиши шу беғубор жараёнга алоқадор экани ойдинлашади баҳс-мунозаралар чарчатган онгу шуурни тинчлантириб.
Дониёр билан бу сафарги мулоқотимиз ҳам қадрдон «сценарий» асосида бошланди. Кейин у яна ҳам «очилди»: «Кайфиятим чоғ, ака! Ўғлим икковимиз Нўъмон Ҳасановдан «Қўқон-1912» шарфини ундирдик. Клубларнинг шарфлари сони уй-музейимизда 43тага етди. Футбол - узук. «МЮ» - шу узукнинг кўзи. Сульшерда ғалаба сурнайи бор. Шу сурнайни чалса бўлди - «МЮ» ғалаба қозонаверади. Мен тан берадиган «Беназир»да қувончли ғалаба сурнайи йўқ эди...»
Берилиб сўзлаётган Дониёрнинг кайфияти ўзгарди ва шивирлади: «Минг маҳоратли бўлсин, ғалаба сурнайини чалолмаса бефойда экан-а, ака! Моуга ачиндим. Нима деб ўйлайсиз: Куперда шунақа сурнай борми? Мен борлигига ишоняпман!»
Бўлди! Шу сўзларни тинглаган кўпчиликка маълум сарҳисоб ҳақида ёзиш мумкинми?!
Биз сарҳисоб ёзмадик - шеър ёздик. Ҳа, ўзи билмаган ҳолда Дониёр бизга шеър ёздирди.
Термамиз тараннуми
Хушҳол жилмаяди ёвқур Чингачгук,
Қўрқмай сузар, ана, Жаспер - чучук сув.
Ункаснинг юраги уради дук-дук,
Уни деб прерия ёш тўкар дув-дув.
Узун карабиннинг чақнайди кўзи,
Ғалаба қўшиғин ёзар Фенимор!
Ғолиблик ҳақида айтган ҳар сўзи,
Қаранг, Экторда ҳам унинг феъли бор.
Купер! Бу сўз бизга таниш қадрдон,
Болаликдан салом йўллар ёп-ёруғ.
Олқишлашга ҳозир Дубайда майдон,
Термамиз-ла Эктор солади довруғ.
Дарвоза мухлиснинг катта қулочи,
Ишончли Игнатий, Ўткирбек, Санжар.
Узоққа чўзилмас рақиб қувончи,
Посбонлар қўлидир зарбларга ханжар.
Футбол Фемидаси кўтарар гаврон,
Тўпга ташланади қўл силтаб Анзур.
Рақибга тик боқар Достон ва Даврон,
Егор, Ислом, Фаррух барчага манзур.
Эслайлик! Ҳаяжон... Рақиб ҳужуми...
Бўш қолди дарвоза... Олег тўсар тўп!
Елкасида турар алам хуржуни,
Акмалнинг армони бизникидан кўп!
Саккиз йил муқаддам Дохани туртиб,
Одил - Осиёда бўлди овоза.
У зарба йўллайди ўзин унутиб,
«Дарвозабон қани?!» - титрар дарвоза.
Юртдоши ёш Одил ёнида ҳар дам,
Отабек, Икромдан унинг кўнгли тўқ.
Элдор, Достон, Азиз ҳамиша бардам,
Сардор, Жалолиддин - отилажак ўқ.
Фозил ғалабани кўксига жойлар,
Жавоҳир ўйини - термамизга зеб.
Марат майдон ичра пайтини пойлар,
Голлар ёмғирини ёғдираман деб!
Купер ажаблансин ва қолсин ҳайрон,
- Йигитлар! Вақт етди! Сизларга омад!
Ўзбекистон - бугун улкан ҳаяжон,
Фақат ютуқ-юпанч, обрў, даромад...
Қанча танқид ёздик - ортдадир бари,
Сўнгги могиканнинг фарёди мисол.
Вақт етди! Борайлик қувончлар сари,
Дарвоза тўридан тўп топсин висол.
Орзуманд мухлислар хаёлга толиб,
Дерлар: «Футбол - фалак ташлаган ўйин!
Термамиз Дубайда гар бўлса ғолиб,
Ўтказиб берамиз чин футбол тўйин!»
Устида Алпомиш кишнар Бойчибор,
Ҳар бир футболчини ҳужумга чорлаб.
Хави Хави эмас - тахминда кибор,
Уни уялтирар термамиз порлаб.
Бирдан потраб учар Дубайда қушлар,
Хонишлари тутиб мовий осмонни.
Дунё қўлимиздан маҳкамроқ ушлар,
Байроқ билинг унга Ўзбекистонни!
Бор гап - шу! Бошқача ёзиб бўлмасди шу кунларда. Романтик туй-ғулар, улуғвор орзулар - футболнинг ҳам безаги. «Орзудан сув ичар жасорат гули» дейди шоир. Футбол биров ишонмайдиган ғалабалари билан ҳам қизиқарлидир. Акс ҳолда, кетма-кет икки мағлубиятдан гангиган «Манчестер Сити» бугун «Ливерпул»га қарши аёвсиз тиш қайрамасди. Шу боис термамизга кўпроқ ишонайлик!
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Уммон | 3 | 3 |
4 | Кувайт | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хитой | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 6 |
3 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
4 | КХДР | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 9 |
2 | БАА | 3 | 6 |
3 | Баҳрайн | 3 | 3 |
4 | Қатар | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Иордания | 3 | 3 |
4 | Фаластин | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|