Финал | ||||
---|---|---|---|---|
01.02.2019 | ||||
19:00 | Япония | 1-3 | Қатар | |
Ярим финал | ||||
29.01.2019 | ||||
19:00 | Қатар | 4-0 | БАА | |
28.01.2019 | ||||
19:00 | Эрон | 0-3 | Япония | |
Чорак финал | ||||
25.01.2019 | ||||
21:00 | БАА | 1-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
18:00 | Жанубий Корея | 0-1 | Қатар | |
24.01.2019 | ||||
21:00 | Хитой | 0-3 | Эрон | |
18:00 | Вьетнам | 0-1 | Япония | |
Нимчорак финал | ||||
22.01.2019 | ||||
21:00 | Қатар | 1-0 | Ироқ | |
18:00 | Жанубий Корея | 2-1 | Баҳрайн | |
21.01.2019 | ||||
22:00 | БАА | 3-2 | Қирғизистон |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Алмоез Али | Қатар | 9 |
2 | Сардор Азмун | Эрон | 4 |
3 | Элдор Шомуродов | Ўзбекистон | 4 |
4 | Али Мабхут | БАА | 4 |
5 | Юя Осако | Япония | 4 |
6 | Меҳди Таремий | Эрон | 3 |
7 | Виталий Люкс | Қирғизистон | 3 |
8 | Ю Дабао | Хитой | 2 |
9 | Хванг Уй Жо | Жанубий Корея | 2 |
10 | Моҳанад Али | Ироқ | 2 |
тўлиқ жадвал » |
12 январь куни бошланган Осиё кубоги-2023 икки қитъа футболининг энг катта юлдузлари ва энг истиқболли ёш истеъдодларини ўзида жамлагани тайин.
Ҳисоб бўйича 18-марта йўлга тушган «сариқ қитъа» бош турнири тарихига назар солсак, олдинги 67 йил давомида бир қатор футболчилар ажойиб ўйинлари билан чинакам афсонага айланишган.
Али Даи (Эрон). 27 ёшли Али Даи 1996 йилга қадар Эрон термаси сафида атиги 7та гол урганди. ОК-96 саралаши ва финал раунди эса уни чинакам йиртқич голеадорга айлантирди. Даи хусусан, саралаш ўйинларида рақиблар дарвозасини 12 марта нишонга олди, кейин финал босқичида ўз мамлакати қаҳрамони сифатида гавдаланди. Гуруҳ доирасидаги 3та баҳсда ҳам гол урган ҳужумчи чорак финалда бор овози билан ҳайқирди. Ж.Корея термасига қарши учрашув тугашига 24 дақиқа қолган паллада ҳисоб 2:2 эди. Шундан сўнг Даининг вақти бошланди - қолган дақиқаларда 3та гол! Хуллас, афсона 6:2 ҳисобида якунланган баҳсни «покер» билан якунлади. Форслар ярим финалда бўлажак чемпион - Саудия Арабистони термасига пенальтилар серияси бўйича ютқазишди. Даи эса 3-ўрин учун кечган баҳсда Қувайт термаси дарвозасини ишғол этганча жамоаси ғалабасини таъминлаш баробарида 8та гол билан турнир тўпурари бўлди. Даи 2000 ва 2004 йилларда Эрон термаси сардори мақомида ўйнади ва ҳар икки турнирда 3тадан гол урди. Жами 14та гол - бу Осиё кубоги тарихидаги энг яхши натижа!
Шунсуке Накамура (Япония). Япониялик футболчи Осиё кубогида 2000 йили, атиги 22 ёшида дебют қилди. Ўшанда «самурайлар» Байрут финалида Саудия Арабистони термасини 1:0 ҳисобида енгиб, иккинчи чемпионликни расмийлаштиришганди. Накамура орадан 4 йил ўтиб, бўйнига яна олтин медаль тақди. Италиянинг «Реджина» клуби сафида «А» серия ўйинларида кўзга ташланган ҳужумкор ярим ҳимоячи иккинчи турнирни Уммон термаси устидан қозонилган ғалаба (1:0)ли баҳсда гол билан дадил бошлади ва 2-турда таиландликлар дарвозасини ҳам нишонга олди. Зико бошқарувидаги Япония термаси кейинчалик Иордания ва Баҳрайн жамоалари тўсиғидан ўтиб, турнир мезбони (Хитой) билан бўладиган финал йўлланмасини қўлга киритди. Японлар Пекиндаги «Ишчилар» стадионида тўпланган 62 минг мухлис рўпарасида кучли босим остида қолишди. Шунга қарамай, ярим ҳимояда дирижёрлик қилган маэстро Накамура бошлаган ҳужумлар самара келтириб, «самурайлар» 3:1 ҳисобида устун келишди. Алоҳида факт: 26 ёшли футболчи ўз жамоасининг 3та голида ҳам катта роль бажарди. Аниқроғи, у Такаши Фукуниши голи билан тугаган жарима зарбасини ишлади, Кожи Наката ва Кейжи Тамадани эса самарали узатмалар билан таъминлади. Шу тариқа Накамура якунда Осиё кубоги-2004нинг энг яхши футболчисига аталган совринга эга чиқди. 2007 йилги турнирга эса «Селтик» ярим ҳимоячиси сифатида ташриф буюрган япониялик юлдуз ўз ҳисобига яна 2тадан гол ҳамда ассист ёздириб қўйди. Тўғри, бу сафар чорак финалда даҳшатли Австралия термаси билан баҳсда эсда қоларли ғалаба қайд этган японлар ҳал қилувчи ўйин йўлида саудларга бас келолмадилар ва якунда 4-ўрин билан чекланишди.
Юнус Маҳмуд (Ироқ). «Месопотамия шерлари» 2007 йили Жакартадаги «Гелора Бунг Карно» стадионида турнир фаворити - Саудия Арабистони термасини енгиш асносида дунёни лол қолдириб, тарихда илк марта Осиё кубогини қўлга киритишди. 24 ёшли ҳужумчи Юнус Маҳмуд ўша турнирда Ироқ термасининг чин етакчиси ролини бажарди. Ироқликлар аввалига мезбон - Таиланд термаси билан баҳсни 1:1 ҳисобида якунлашди, Маҳмуд эса стартдаёқ фаоллиги билан ажралиб турди. Бўлажак чемпион шундан сўнг Австралия термасини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди, уммонликларга қарши баҳсда эса муроса йўлини танлади (0:0). Шу тариқа 5 очко билан «плей-офф»га чиққан Ироқ термаси 1|4 финалда яна бир мезбон - Вьетнам жамоасига тўқнаш келди. Нашот Акрамнинг жарима зарбасидан урган ажойиб голидан кейин Маҳмуд ҳисобни мустаҳкамлади - 2:0. Ироқликлар ярим финалда Ж.Корея термасини пенальтилар серияси бўйича енгиб финалга чиқишди ва Юнус Маҳмуд ҳал қилувчи баҳснинг 72-дақиқасида бутун мамлакати тарихидаги энг муҳим голни нишонлади. Ҳужумчи якунда ҳақли равишда турнирнинг асосий индивидуал совринлари - «Олтин тўп» ва «Олтин бутса»га эга бўлди. Шу ўринда битта салмоқли факт: Юнус Маҳмуд 4та Осиё кубогида гол урган ягона футболчидир, қолаверса, у 3та турнирда Ироқ термаси сардорлик боғичи остида қатнашган.
Тим Кэйхилл (Австралия). «Соккеруз» учун Осиё кубогида бир қатор қойилмақом голлар урган футболчи. Турнирда 2007 йили дебют қилган Австралия термаси илк уринишда натижага эришолмади. Қатар-2011 ҳам «яшил қитъа» вакилларига катта муваффақият келдирмади. 2015 йилга келиб, Осиё кубогини ўз майдонларида қабул қилган «соккеруз» ниҳоят, бош мақсадига эришди. Кэйхилл эса 2007 йили Австралия термасининг Осиё кубогидаги тарихий биринчи голини ўз номига расмийлаштирди. АПЛда тобланган футболчи ўшанда ўйиннинг 92-дақиқасида Уммон термаси дарвозасини нишонга олиб, жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган ва Осиёда илк марта бурчак байроқчаси билан бокс тушганди - ўзига хос гол нишонлаш услуби. Бироқ австралияликлар чорак финалда Япония термаси томонидан «нокаут» қилиндилар. 4 йилдан кейин эса «Эвертон» вакили «соккеруз»нинг энг таъсири баланд футболчиси сифатида гавдаланди. Жумладан, ҳиндлар билан баҳсда «дубль» қайд этиб, 4:1 ҳисобига асос солди. Бироқ Қатарда ҳам «соккеруз» йўлига Япония термаси тўсиқ қўйди. 2015 йили 35 ёшида Анге Постекоглу ишончига кирган Тим уйдаги турнирни яна гол билан бошлади (қаторасига 3-марта). У шу билан чекланиб қолмай, чорак финалда хитойликларни 2та аниқ зарба билан «сийлади». Эҳтимолки, бу Кэйхиллнинг Осиё кубогидаги энг яхши ўйинидир. Ҳар ҳолда, ҳужумчи 2:0 ҳисобида якунланган баҳсдаги голларидан бирини «велосипед» услубида урганди - сеҳрли ижро. Финал эса Кэйхилл учун Осиё кубоги билан идеал хайрлашувга айланди: мезбонлар финалда Ж.Корея термасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, 76 мингдан кўп мухлисни жамлаган «Австралия» стадионини «портлатишди» гўё...
Солиҳ ал Нуэйма (С.Арабистони). 1970-1980-йиллар оралиғида «Ал-Ҳилол» клуби ва Саудия Арабистони термасининг энг ишончли ҳимоячиларидан бири сифатида ном қозонган футболчи. Солиҳ жумладан, 1984 ва 1988 йиллардаги Осиё кубогида ҳимояни мустаҳкам ушлаб, арабларнинг якуний ғалабаларига катта ҳисса қўшганди. Фаолиятини 1976 йили бошлаган ал Нуэйма ОК-84-даёқ «яшил бургутлар» сардори сифатида майдонга тушди. Бу Саудия футболи учун эсдан чиқмас дебют ҳисобланади (саудлар Сингапурдан бош соврин билан қайтишган). Ўша турнирда дебютант ва чемпионнинг 6та ўйинда атиги 3та гол қўйиб юборганида, Нуэйманинг хизматлари катта. 4 йилдан кейин тарих такрорланди: Солиҳ ҳимояни «бетонлаб» ташлади (саудлар 6та ўйинда атиги 1та гол қабул қилишди) ва Карлос Альберто Перрейра жамоасининг якуний ғалабасини таъминлади, ҳисоб. Қолаверса, ал Нуэйма ҳар икки турнирда пенальтидан гол ҳам урганди.
Манба: the-afc.com,
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Баҳрайн | 3 | 4 |
3 | Таиланд | 3 | 4 |
4 | Ҳиндистон | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Иордания | 3 | 7 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Фаластин | 3 | 2 |
4 | Сурия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Хитой | 3 | 6 |
3 | Қирғизистон | 3 | 3 |
4 | Филиппин | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 7 |
2 | Ироқ | 3 | 7 |
3 | Вьетнам | 3 | 3 |
4 | Яман | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 9 |
2 | Саудия Арабистони | 3 | 6 |
3 | Ливан | 3 | 3 |
4 | КХДР | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 6 |
3 | Уммон | 3 | 3 |
4 | Туркманистон | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|