Осиё кубоги-2019

БАА (5 январь — 1 февраль)

Ўтган учрашувлар

Финал
01.02.2019
19:00 Япония 1-3 Қатар
Ярим финал
29.01.2019
19:00 Қатар 4-0 БАА
28.01.2019
19:00 Эрон 0-3 Япония
Чорак финал
25.01.2019
21:00 БАА 1-0

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 540

Filename: minisite/header_page.php

Line Number: 507

18:00 Жанубий Корея 0-1 Қатар
24.01.2019
21:00 Хитой 0-3 Эрон
18:00 Вьетнам 0-1 Япония
Нимчорак финал
22.01.2019
21:00 Қатар 1-0 Ироқ
18:00 Жанубий Корея 2-1 Баҳрайн
21.01.2019
22:00 БАА 3-2 Қирғизистон

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Алмоез Али Қатар 9
2 Сардор Азмун Эрон 4
3 Элдор Шомуродов Ўзбекистон 4
4 Али Мабхут БАА 4
5 Юя Осако Япония 4
6 Меҳди Таремий Эрон 3
7 Виталий Люкс Қирғизистон 3
8 Ю Дабао Хитой 2
9 Хванг Уй Жо Жанубий Корея 2
10 Моҳанад Али Ироқ 2
тўлиқ жадвал »

Осиё кубоги-2019 регламенти ва қонун-қоидалари

Осиё кубоги-2019 мусобақаси регламентининг муҳим жиҳатлари билан таништириб ўтамиз. Ўйлаймизки, мусобақа давомида у сизга асқотади.

ЎЙИН ҚОИДАСИ:

1. Ҳар бир ўйин 90 дақиқадан иборат бўлади. Ўйин ҳар бири 45 дақиқадан иборат 2 та бўлим ва 15 дақиқалик танаффусдан иборат бўлади. Плей-офф ўйинларининг асосий вақти дуранг билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча тайм белгиланади. Ҳар бир бўлим сўнгида захира ҳаками таймга неча дақиқа компенсация вақти қўшилганини кўрсатади.

2. Ҳар бир терма жамоа 23 нафардан иборат якуний рўйхатни ОФКга топширган. Улардан 3 нафари дарвозабонлар бўлиши шарт. Регламентга кўра, футболчиларнинг либосларидаги рақамлар 1 дан 23 гача бўлиши шарт. 1-рақам эса дарвозабонлардан бирига берилиши шарт. Қолган дарвозабонларга эса 2 дан 23 гача бўлган рақамлардан бири берилиши мумкин.

3. Ўйин қайдномасига 11 нафар асосий таркиб ва 12 нафар захира таркиб футболчилари киритилади. Ўйин қайдномаси учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида тўлдирилади. Ўйин давомида мураббий 3 нафар ўйинчини майдонга тушириши мумкин. Шунингдек, плей-офф босқичи баҳси қўшимча бўлимларга ўтадиган бўлса, жамоаларга яна бир ўзгариш қилиш имконияти берилади.

4. Ўйин бошлангунига қадар чигалёзди машғулот жараёнида футболчи жароҳат олса, унинг ўрнига бошқа ўйиничи алмаштирилади ва бу ўзгартириш умумий алмаштиришлар сонига кирмайди.

МУСОБАҚА ФОРМАТИ:

5. Осиё-2019да жами 24та жамоа иштирок этади. Қуръа натижасида жамоалар 6та гуруҳга (“А”дан “F”гача) бўлинишган.

6. Жамоалар гуруҳ босқичида бир-бири билан ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишади. Ҳар бир ўйинда: ғолиб жамоага 3 очко, дуранг учун ҳар бир жамоага 1 очкодан берилади, мағлубият учун очко берилмайди.

7. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда 3-ўринни олган термалар орасида энг яхши натижага эга бўлган 4та жамоа кейинги босқичга чиқади. Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

A) гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа;

— Агар икки ёки ундан ортиқ жамоа бир хил очко тўпласа, у ҳолда уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:

B) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;

C) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;

D) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

E) Ушбу тамойиллардан кейин ҳам қайсидир жамоаларнинг кўрсаткичлари ўзаро тенг бўлиб қолса, юқоридаги 3та тамойил (B, C, D) фақат шу жамоаларга қайтадан қўлланилади.

— Шундан сўнг ҳам жамоалар эгаллаган ўринларга ойдинлик киритилмаса, у ҳолда:

F) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;

G) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа.

H) Кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган икки жамоа сўнгги турда ўзаро тўқнаш келган бўлса, ўйиндан кейин пенальтилар сериясини амалга оширишади.

I) Фейр-плей қоидаси. Бунда жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги сариқ ва қизил карточкалари ҳисоб-китоб қиланади ва унда камроқ очко олган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бунда:

— сариқ карточка — 1 очко;

— иккита сариқ карточка орқали берилган қизил карточка — 3 очко;

— тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 очко;

— сариқ ва тўғридан-тўғри берилган қизил карточка — 4 очко.

J) қуръа.

8. Ҳар бир гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт.

9. Плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Қўшимча бўлимлар баҳснинг асосий вақти якунланганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб бошланади. Қўшимча бўлимлар орасида танаффус берилмайди. Жамоалар қўшимча бўлимларни тўлиқ ўтказишади. Қўшимча бўлимлардан сўнг ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.