Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Шарқий Европанинг бу жамоаси ўтмишда ажойиб иқтидорлари билан донг таратган. Кўринишидан, поляклар заминида янги истеъдодлар авлоди бош кўтармоқда. Ҳарқалай, Польша термаси Евро-2016 саралаш босқичини бир маромда ўтказиб, унинг якунида энг сермаҳсул жамоа мақомини олди - 33та гол. Оддий айтганда, поляклар саралаш доирасидаги ҳар бир ўйинда ўртача 3,3тадан гол уришди. Ваҳоланки, улар «D» гуруҳида Германия, Ирландия, Шотландия каби ҳимояси мустаҳкам жамоаларга рақиблик қилишди. Роберт Левандовски етакчилигидаги дружинанинг якунда немислардан атиги 1 очко кам тўплагани ҳам унинг айни ҳолатдаги салоҳиятидан дарак бермоқда. «СЭ» нашри саралаш босқичи якунлари сарҳисоби доирасида энг сермаҳсул терманинг муваффақиятига муносиб улуш қўшган 5 нафар қаҳрамонни алоҳида эътироф этди.
Гол-одам ва ширинлик ихлосманди
Роберт Левандовски терма жамоаси ва клубидаги охирги 6та ўйинда нақ 15та гол урди (сўнгги ҳафта охиридаги баҳс ҳисобга киритилмаган). Поляк ҳужумчиси бу ўйинларда умумий ҳисобда 495 дақиқа тўп сурганини эътиборга олсак, унинг ўртача ҳар ярим соатда ўз номини таблога ёздириб қўйгани ойдинлашади. Асосийси, Роберт 13та гол билан саралаш босқичининг бош тўпурарига айланди. 13та гол - бу рекорддир. Бунгача шундай натижага биргина Шимолий ирландиялик Дэвид Хили эришган, холос. Аммо у ўшанда ўз жамоаси билан Евро-2008га чиқолмаганди. Хўш, Левандовскининг маҳсулдорлиги сири нимада? Ҳаммаси жуда соддадек. Робертнинг онаси - Ивона хонимнинг айтишича, у ўғлини ёшликдаги ҳар бир муваффақияти учун алоҳида сийлаб келган: «Роберт олдинлари ширинлик ва пишириқларни роса хуш кўрарди. У «Варсовия» клубида ўйнаган пайт урган ҳар бир голи учун мендан турли ширинликлар оларди. Дейлик, ўғлим «хет-трик»ка эришганида, 3та гол урганидан ҳам, бирданига 3та пирожний билан сийланишини ўйлаб, кўпроқ қувонган бўлса керак». Қизиқ, Роберт Польша термасига Франция-2016 йўлланмасини тортиқ этган голи эвазига онасидан қандай ширинлик олган эканкин?
Левандовски ва Суарес вориси
Бунга ишониш қийин, лекин Польшада шундай ҳужумчи борки, кўпчилик уни ҳаттоки, тўхтамай гол ураётган Левандовскидан ҳам иқтидорлироқ, деб билади. Гап 21 ёшли Аркадиуш Милик ҳақида кетяпти. У якунланган саралаш турнирида бор бўйи билан ўзини кўрсатди. Ўзингиз ўйланг, Левандовски бор жойда 6та гол уриб, яна шунчасига ассистентлик қилиш осонми? Хусусан, ўтган йили октябрда Германия термасига қарши кечган ўйинда ғалаба голи айнан Милик ҳисобига ёзилди. Уни Левандовски билан таққослашлари бежиз эмас. Зеро, Аркадиуш ҳам новча, техникаси юқори ва меҳнаткаш. Ёш поляк ишончни ўтган мавсумдаёқ оқлашга тушганди. Яъни «Аякс» сафида барча турнирлар ҳисобидан нақ 23та гол урди. Боз устига, у Луис Суареснинг фантастик рекордини ҳам такрорлаш уддасидан чиқди - Голландия кубоги 2-раунди доирасидаги «Аякс»-«Ватерграфсмер» ўйинида рақиб дарвозасини нақ 6 марта ишғол этди. Бунгача «лолалар юрти»да бундай натижага фақатгина машҳур уругвайлик эришганди, холос.
18 апрель - дарвозабон куни
Дарвозабонлар - Войцех Шесни ҳамда Лукаш Фабьянскининг Польша термаси муваффақиятларидаги хизматлари деярли тенг. «Арсенал» голкипери саралаш босқичи стартидаги 4та ўйинда майдонга тушди, аммо кейинчалик захира ўриндиғидан жой олди. Зеро, асосий таркибда «Суонси» вакили бўй кўрсатди. Тўғри, у қолган ўйинларнинг барчасида ишончга эга бўлганига қарамай, «қизил-оқлар» дарвозасини атиги бир марта қуруқ сақлади, холос. Хусусан, ҳаттоки, Гибралтар термаси билан баҳсда ҳам гол қўйиб юборди. Қизиқ жиҳати шуки, бир-бирларини жуда яхши биладиган бу киперлар (улар «Арсенал»да бирга фаолият ҳам юритишган) битта сана - 18 апрелда туғилганлар. Шунинг баробарида Фабьянски амплуадошидан нақ 5 ёш катта. Унинг тан олишича, шу даврга қадар туғилган кунини бирор марта Шесни билан бирга нишонлаган эмас. Ҳа, ундан совға ҳам қабул қилмаган: «Биз ҳар йили шунчаки, бир-биримизга яхшилик тилаймиз, холос».
«Онажон, раҳмат!»
Якуб Блашиковски - Дортмунд «Боруссия»си ёрқин нур сочган пайт бу клубнинг рамзларидан бирига айланган футболчи. У шунингдек, Евро-2012да Польша термасининг энг яхши ўйинчиси бўлганди. Хавбек ўшанда грекларга қарши баҳсда самарали узатмага муаллифлик қилган ва Россия термаси дарвозасига қойилмақом гол урганди. Бироқ 2014 йилнинг 25 январида Якубнинг фаолиятида нохушлик рўй берди - бундеслига доирасидаги «Аугсбург»га қарши баҳсда тиззасидан жароҳатланган футболчи деярли 1 йилга сафдан чиқди. Блашиковски орадан нақ 318 кун ўтиб, майдонга қайтди, аммо ҳалигача аввалги спорт формасини тиклагани йўқ. Унга энди бошқа жароҳатлар панд берди - болдир пайининг узилиши, елкасининг лат егани... Бундан 1 ой муқаддам ярим ҳимоячи Гибралтар термаси дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантирди. Ҳа, буюк натижа эмас, аммо бу гол Якуб учун катта аҳамият касб этарди. Ахир у ўша машъум жароҳатдан сўнг илк марта гол муаллифи бўлди. Хуллас, Блашиковски голдан сўнг ўз одатига кўра, қўлларини кўтарганча кўкка қаради. Зеро, у ҳар бир муваффақиятини онасига салом йўллаш билан нишонлайди. Гап шундаки, Якуб 10 ёшида ҳақиқий ваҳшийлик гувоҳига айланган: отаси унинг кўз ўнгида онасини бурдалаб ташлаган... Кейинчалик болакайни тарбияси билан унинг бувиси шуғулланган. Агар ўша аёл бўлмаганида, эҳтимолки, футбол ҳамжамияти Якуб Блашиковскини танимасмиди? Футболчи ўзининг автобиографик асарида шундай ёзади: «Ҳаётда турли муаммоларга йўлиқаман, лекин улар мен бошимдан ўтказган воқеа олдида ҳеч нарса эмас. Ишончим комил: оғир дамлар инсонни чинакамига кучли қилади».
Олдиндан бирор ваъда бериш ярамайди. Қолаверса, бизнинг эътиборимиз аввало, Евро-2016га қаратилган. Демоқчиманки, Франциядаги қитъа чемпионатида аввалги натижаларимиз тасодиф эмаслигини исботлашимиз зарур. Умуман, ҳар бир йирик турнир иштирокчиси бўлишни мақсад қилганмиз ва ўз кучимизга ишонамиз. Зеро, жамоамизда тажриба ва ёшлик шижоати ажойиб тарзда уйғунлашган.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|