Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Германия термасининг жаҳон чемпионатидаги оламшумул ғалабасидан сўнг, кўпчилик немисларнинг кўҳна қитъада ҳам кубок соҳибига айланишларини кутаётгани аниқ. Хўш, бу ғалабани уларга кимлар туҳфа этади?
Йоахим ЛЕВ
Ушбу мутахассиснинг бошқа чемпионлар тажрибасини беэътибор қолдирмаслигини инобатга олсак, немислар Европа чемпионатида ғолиб бўлишлари аниқ. Франциянинг ЖЧ-2002да, Бразилиянинг Германияда, Италиянинг ЖАРда қандай ўйин кўрсатишгани ёдимизда. Мундиал ниҳоясига етиши билан бир авлод кетади - ғолибликка даъво қилувчи ҳар қандай даражадаги термада қайта қуришга, энг аҳамиятли ва асосли ўзгартиришлар қилишига эҳтиёж туғилиши аниқ-ку, ахир. Буни уйда ўтказилган мундиал, кейинчалик эса Евро-2000даги муваффақиятдан сўнг чўққида анчагина ушланиб қолган французлар, Евро-2008, ЖЧ-2010 ва Евро-2012да бу борада ўзига хос рекорд ўрнатган испанлар жуда яхши тушунишади. Улар ўшанда кадрлар масаласини ўрнида ҳал қилишди, муносиб мураббий топишди ва кетма-кет зафар қучишди. Немисларнинг ҳам орзуси шу ва улар ҳам ғалабалар сериясини давом эттиришга астойдил ҳозирлик кўришмоқда. Хуллас, Лев жамоани фаол равишда қайта қуряпти.
Оливер БИРХОФФ
Жаҳон чемпионлари Европада ҳам биринчи бўлишлари аниқ, зеро уларнинг менежерлари ҳам шунга интилишади. Бу фикр эса энг аввало, мураббий, шунингдек, унга ёрдам бераётган одамларга ҳам тегишли. Бирхофф ва Лев - яқин дўст, доимо мулоқотдалар. Йоахим баҳс олдидан қаҳва ичганча баъзан Оливер билан бўлғуси муҳим ўйиннинг ўзига хос жиҳатлари борасида маслаҳатлашади, ғалабалар тўғрисидаги орзулари тўғрисида ўртоқлашади. Бирхофф Германия термасига Лев билан бир пайтда келган. Сўнгги 11 йилда эса ҳамма «Милан»нинг собиқ ҳужумчиси ажойиб ташкилотчи ва стратегга айланган Оливерни амалда кўрди. Энди немис термаси фахрийлар билан хайрлашувни тўғри қабул қилиши керак. Шундай экан, Левнинг фикрича, жамоада Бирхоффнинг ўрни ошган, ҳамма унга ишонади. Эссиз, сал ёшроқ бўлганидами ҳужум чизиғини ҳам ўзи эгаллармиди.
Мануэль НОЙЕР
Германиянинг Европада биринчи бўлишига яна бир сабаб - бетакрор дарвозабонга эга экани. Сэр Алекс шундоқ ҳам маълум бўлган нарсани қайд этди, холос: «Моуриньонинг ютқазаётганига сабаб - жамоа тўп ўтказиб юбормоқда, кўп гол қўйиб юборилаётганининг сабаби эса, ҳимоячиларни тинчлантириб турадиган Куртуа энди йўқ». Боатенг ёки Хуммельс - жаҳон миқёсидаги ҳимоячилар эканлиги аниқ, аммо улар ҳам асабийлашиши ва тушунилмас хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Асаби темирдай мустаҳкам Нойер эса дўстларининг салбий томонларини тарозига солмоқда. Лам нафақага кузатилгач, қанотлардаги ўзаро мувофиқликни тўғри тақсимлашда дарвозабоннинг ўрни янада ошади. «Бавария»да «шўхлик» қилаётган Нойернинг стандарт вазиятлар чоғида рақиб жарима майдончасига боришига шубҳа йўқ. Ахир термада ўта жиддий бўлиши, масъулиятни ўз зиммасига олиши бош жамоада узоқ-узоқ йиллар ўйнаши шарт, ҳатто 30 ёшда ҳам.
Жером БОАТЕНГ
Немислардаги ғолиблик руҳининг сақланиб қолишига яна бир сабаб, дунё миқёсида иқтидорлилар сони камаймаяпти. Европадаги бир қанча қашшоқ давлатлар Суриядан оқиб келаётган миллионлаб қочоқларнинг уддасидан чиқаётганлигидан кўпчилик ҳайрон қолаётган бир пайтда, Германия аҳолисининг 20 млн. нафари иммигрантлар ёки уларнинг авлодлари ташкил этади. Кучли давлат доимо ақлли ишчи кучидан қандай фойдаланишни билади. Немис термаси таркибига назар солсак, бу нарсага яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Боатенг Берлиннинг унча ривожланмаган туманида туғилди, унда ҳатто Гана фуқаролигини тасдиқловчи паспорт ҳам бор. Аммо у ўзини ҳақиқий немис, деб ҳисоблайди, қадрдон заминининг ҳар бир ғалабасидан фахрланади. Дунёнинг сўнгги йиллардаги энг кучли ҳимоячиларидан бирини рақобатчиларидан фарқлаб турадиган нарса - бошқалар эришган довонга ўрнашиб олишни ўйлашаётган бир пайтда, у янада ўсишга интилади.
Марко РОЙС
Марко жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди ва бу билан жаҳоннинг энг яхши бешлигига кириш имконини қўлдан чиқарди. Соврин ҳам, «Реал» орзуси ҳам кейинга қолдирилди. Аммо у ҳамон «Боруссия» таркибида ва келгуси йили Англияда пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бунинг учун эса аввал спорт формасига кириб олиши лозим. Ройс каби футболчилар бор экан, Германия термасида ҳали фойдаланиш мумкин бўлган катта захира мавжуд. Озил тўғрисида ҳам юқоридаги фикрни айтиш мумкин.
Тони КРООС
Немислар ғолиб бўлишади, чунки бу жамоа универсаллардан ташкил топган. «Байер», «Бавария» ва «Реал»да доимо тўғри позицияни топа билган Тони Кроос эса улардан бири. Шунингдек, жамоада Швайнштайгер ҳам бор. У қанотдан марказга ўтгач ҳам ҳамон етакчиликни сақлаб турибди. Марказий ҳимоячилар - Боатенг ёки Мустафи ҳам бошқа позицияларда бемалол тўп сура олишади. Икки ойдан кейин яна майдонга қайтган Гётце жокерликни қўлга олади. Термада ҳужум марказида ўйнашни биладиган Клозе каби яна бир гуруҳ ўйинчилар ҳам бор. Кроос ундайлардан эмасдир, бироқ жамоадошларини голли паслар билан доимий равишда таъминлаб туриши турган гап. Ахир у бу борада тенгсиз ижрочилардан эканини Бразилияга қарши кечган ўша машҳур ярим финалда кўрсатди-ку. Бундайларсиз ЖЧни асло ютиб бўлмайди, Европа биринчилигини ҳам.
Томас МЮЛЛЕР
Немислар таркибида Мюллер борлиги учун ҳам улар муваффақият қозонишади. Мартиаль ва Де Брюйне учун катта пул тўлаган Манчестер клублари, Мюллер учун ҳам оз пул сарфлашмасди. Аммо Томас Мюнхенда қолди ва ҳали-ҳамон ўз универсаллигини кўрсатяпти. Аммо у қанчалик яхши ўйнамасин, барибир, Неймар каби кумир бўлолмайди. Чунки немис термасининг ўзига хос жиҳати - камтарлигида. Кўпчилик ўз номларини сотишни исташмайди ёки билишмайди. Жамоанинг кучи ҳам шунда. Бу йигитларни яна нима бирлаштиради? Ҳатто Ирландиядан учралган мағлубиятдан сўнг ҳам ҳеч ким улар тўғрисида ёмон фикр билдиролмади. Чунончи, ҳар бири ҳозирнинг ўзидаёқ Европа чемпиони, деган шарафли номга лойиқ. Бунга ўхшаш термани эса топиш қийин, Бразилиядаги муваффақият ҳам тасодиф эмас, чунки гап ўз ишининг усталари ҳақида кетяпти. Улар Евро-2012да ҳам, Украинада ўтган қитъа чемпионатида ҳам буни тасдиқлашлари мумкин эди, аммо... Нима бўлганда ҳам, немислар Парижга шунчаки бормасликлари аниқ. Зеро, уларни олдинда ЖЧ-2018 кутмоқда ва улар бу мундиалда ҳам фақат ғалаба учун ўйнашади.
И.Обидов тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|