Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Футбол байрамлардан бошқа кунларни ҳам мухлислар учун чинакам шодиёна онларига айлантирмоқда. Бошқа ҳамкасблардан фарқли ўлароқ, футбол журналистлари шу кунларда ўзгача шодликни бошдан кечирашаётганди. Чунки катта футбол ҳақида тўлиб-тошиб ёзиш ҳам журналист учун ўзига хос байрам. Қайси бир мулоҳазаси кўпчилик томонидан маъқулланса ёки аввалдан билдирган тахмини ўзини оқласа, бу ҳам футбол журналисти учун ажиб саодатдир. Бундай саодатманд лаҳзалар қанча кўп бўлса, футбол журналисти ўзини шунча бахтиёр сезади. Афсуски, унинг ҳаётида бундай бахтиёр онлар кўп бўлавермайди. Мамлакатимиз футбол журналистлари ҳам бундан мустасно эмаслар. Назаримизда, айнан улар бошқа соҳа журналистларига нисбатан эркинроқ, фаолроқ ва жонкуярлироқдирлар.
Муҳтарам мухлис! Касб байрамимиз муносабати билан мулоҳазаларимизни бу сафар шу руҳда бошладик. Келинг, байрам баҳона журналистларни олқишлайлик. Улар мухлисларга ва касбга садоқат борасида фидокорлик, жасорат кўрсатмоқдалар. Шу маънода Президентимиз Ислом Каримов томонидан ўртага ташланган улуғ шиорнинг «Жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» қисми айнан уларга аталгандек. Нима учун бу сўзларни ёзмоқдамиз? Мақсад битта: ҳамкасбларимиз яхши билишсинки, мухлислар улар айтаётган СЎЗ салмоғини қадрлашади, эъзозлашади. Фақат бу эътирофлар ҳар доим ҳам ўткир қалам соҳибларига етиб боравермайди. Нима ҳам дердик, эътирофлар ҳамиша очиқ-ойдин янграйвермайди. Очиғи, кун, кун ора эътирофлар янграши ҳам шарт эмас. Том маънодаги журналист учун бу муҳим ҳисобланмайди. Аммо унинг касб байрами муносабати билан эътирофларнинг янграгани маъқул.
Хуллас, еврофутбол байрами кунлари ҳамкасбларимиз бироз босимдан холи бўлишди, байрамларини нишонлашди. Ишончимиз комилки, улар бугундан эътиборан яна ҳам кўтаринки кайфиятда ёзишади, қаламларига аввалгидан-да кучлироқ босим беришади. Тўғриси, босим беришмаса ҳам бўлмайди, чоғи. Негаки, футболда босимнинг янги-янги саҳифалари очилмоқда. Ана, Евро-2016да Криштиану Роналду босим байрамини бошлади. О, Жужак Португалия терма жамоаси дарвозасига учинчи тўпни йўллаганида, у қай аҳволга тушди?! Шунчаки, ўша лаҳзадаги руҳий ҳолати билан ўзини, жамоадошларини эътиборсизликда айблади. Ахир учинчи голда тўп футболчилар оралаб дарвозага бориб тушди-да! Бундай вазиятда қандай қилиб, жиғибийрон бўлмаслик мумкин?! Тасанноки, Роналду руҳан тушмади. Аксинча, ортга йўл йўқлигини чуқур англади ва ўзидаги босимни унутди. Йўқ, ўша босимни рақибга йўналтирди. Қисқаси, Роналдунинг жаҳди Португалия термасини «плей-офф»га олиб чиқди. «Плей-офф»да эса, клубдоши Лука Модрични ҳам енгди. Албатта, Венгрия термасига қарши ўтказилган учрашувдаги 3:3 ҳисоби Роналду хотирасида узоқ вақт ўчмайди. Бунинг сабаби барчага аён: у шу ўйинда сесканиб уйғонди, ўзи билан ҳисоблашмай, жарима тўпи тепаётган Жужакни жунжуктириб, ҳисобни тенглаштирди. Тўғри, олий лига 14-турида ҳам шундай ҳисоб қайд этилди. Бироқ икки 3:3 ҳисоби орасида каттагина фарқ мавжуд. Ҳозир бу фарқ хусусида батафсил ёзиш ниятимиз йўқ. Фақат таъкидламоқчимизки, «Насаф»ни Қаршида енгганидан сўнг «Локо» ҳақидаги тасаввурлар яна ҳам улканлашиб кетди. Бекободдаги учрашув эса ўша тасаввурларнинг капалагини учириб юборди. Бошқача айтганда, эски анъана бузилмади, яъни «Металлург» ва «Локомотив» ўртасидаги илиқ муносабатлар сақланиб қолди. Маълумки, Маъмур Икромов «темирйўлчилар» сафига ўтганидан буён икки клуб майдонда сулҳга имзо чекмоқда. Энди «Бунёдкор» ва «Металлург» ўртасида ҳам шундай анъана шаклланса, ажабмас. Ҳарқалай, Шаҳзодбек Нурматовнинг трансферидан кейин шу йўлда дастлабки қадам ташланди. Таъкидлаймизки, бу жараён «келишилган ўйин» мақомидан мутлақо йироқ. «Бавария» ва «Боруссия» Д. ўртасидаги муносабатларни эслатади бу жараён. «Металлург» пойтахт клублари босимидан чўчимай, уларга қарши эркаланиб тўп сураётгандек, гўё.
Роналду ва Жужакнинг ўша учрашувдаги «дубл»лари бағрида эса эркалик эмас, балки Туркия термасининг армони ётибди. Бу армон босимидан холос бўлиш учун турк футболи ҳали анча-мунча изтироб чекади. Португалия термаси эса босимни бутунлай улоқтирди. Шу боис, нимчорак финални худди финалдек қаршилади. Муваффақиятнинг бош сабаби - қийин вазиятда рақибга нисбатан босим уюштирилганидир. Агар омадни босимдан изламаганида, Португалия термаси ўтюрак хорват футболчиларининг шиддатига бардош беролмасди. Омадни босимдан излашнинг аҳамияти шунда. Бунга «Обод» ва «Машъал»нинг сафардаги ғалабаси ҳам ўзига хос мисолдир. «Андижон»даги ишончсиз руҳият «Обод»га куч бергани аниқ. Рақибдаги бўшашишни ҳис қилиш ва ундан фойдаланиш учун имкон қидириш ҳам ғалаба калитидир. Энг муҳими - босимни қачон ва қандай вазиятда уюштира билиш. Ноўрин хатти-ҳаракат босим аҳамиятини йўқотади ва натижага салбий таъсир ўтказади. Буни Хорватия терма жамоаси мисолида кўрдик. Лука Модрич ва унинг жамоадошлари «плей-офф»да ғалаба қозонишларига қаттиқ ишонишди. Шунинг учун бўлса керак, қўшимча бўлимлар охирида ҳужумга алоҳида эътибор қаратишди. Португалия термаси дарвозаси олдида кетма-кет босим тўлқинини ҳосил қилишди. Бироқ бир лаҳза, бир муддат ҳимояни унутишди. Натижада қарши ҳужум ва улар учун аламли гол. Агар Хорватия термаси ҳужумга ортиқча берилмаганида, ўйин пенальтилар сериясига бориб тақаларди. Бу имкониятни хорват футболчилари ўзларидан ўзлари тортиб олишди. Улар Чехия термасига қарши баҳсда босимни меъёридан пасайтириб юборишгани боис, тайёр ғалабани бой беришганди. Аён бўлмоқдаки, босим жараёнида мураббийнинг тадбиркор нигоҳи муҳим ҳисобланади. Демоқчимизки, босим жараёнини футболчининг эмас, балки мураббийнинг маҳорати бошқариши лозим.
Биз рақибга нисбатан босим уюштириш жараёни юксак даражада шаклланишини истаганимиз боис, юқоридаги мулоҳазаларни ёздик. Айни чоғда рақиб босимидан қутулишни билиш ҳам замонавий футболнинг янги талабларидандир. Антонио Конте шогирдларининг Ирландия термасига қандай ютқазишганини бир эсланг. Ўша ўйин - кучли рақиб босимидан халос бўлишнинг ёрқин намунасидир. Афсуски, бу каби ёрқинлик ҳар доим такрорланавермайди. Дидье Дешам шогирдлари Ирландия термасининг тезкор голини писанд этмай, ғалаба сари дадил боришгани фикримиз далилидир. Хуллас, Италия термаси тажрибаси Антуан Гризманн кўзини очди ва у Евро-2016да ўз сўзини айтди.
Босим ўта нозик ва қалтис жараён эканлиги Германия ҳамда Словакия терма жамоалари ўртасидаги «плей-офф» учрашувида ҳам ўз исботини топди. Евро-2016 арафасидаги ўртоқлик учрашувларида, гуруҳ босқичи баҳсларида бўшашиброқ ҳаракатланган «немис машинаси» бу баҳсда аъло даражада ўйнади. Босим шу даражада кучайдики, натижада Словакия термаси ўйин қачон якунланиши ҳақида ўйлади, гўё. Ака-уканинг курашида укани аяб йиқилиб берган аканинг имкониятини паст баҳолаб бўлмагани каби «немис машинаси»нинг баъзи ўйинлардаги шукуҳсиз ҳаракати ҳам алдамчидир. У зарур паллада ўзини намоён қилишга қодир.
Умид қиламизки, яқин келажакда футболимизда ҳам зарур паллада ўзини кўрсатишга қодирлик туйғуси мукаммал даражада шаклланади. Бу жараён футболимизни янги уфқлар сари етаклайди.
Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|