Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Сир эмас, таркибида Криштиану Роналдудек юлдузи бор Португалия термаси Евро-2016 гуруҳ босқичида нурсизгина футбол намойиш қилгач, кўпчилик бу термадан кўнгил узганди. Бироқ қарангки, Фернанду Сантуш шогирдлари бирор ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонмай туриб ҳам, ярим финалга чиқишди. Воқеаларнинг бундай тус олгани Пиреней мамлакатининг ўзида ҳам табиий равишда турли-туман фикрлар, муносабатлар, муҳокамалар қайнашига сабаб бўлмоқда. Хусусан, футбол борасида чуқур билимга эга португалиялик журналистлар ОАВ орқали терма жамоа ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришда рўйхотирлик қилишмаяпти зинҳор.
Фернанду МОРАИШ (A Bola)
- Ишонинг, Португалия терма жамоаси ҳозирги ўйини билан кўпчилик ҳафсаласини пир қилди. Бундай футбол кўпчиликка умуман ёқмайди. Ишқибозларга ҳам, журналистларга ҳам. Зеро, Сантуш миллий жамоамизни Греция термасига айлантириб қўйди! Кўпчилик билади, португалияликлар чиройли, мафтункор ва ҳужумкор футбол билан танилган. Энди эса ўйинимиз қандайдир тизимли ва эҳтиёткор услубга асосланмоқда.
Бизникилар чиндан ҳам, худди Отто Рехагель тузган Греция термаси каби ҳаракат қилишмоқда. Яъни бор кучимиз билан ҳужумга ўтмаяпмиз, ҳимоявий ҳаракатларда эса бутун жамоа иштирок этмоқда. Қизиғи, термамизда энг ялқов футболчи ҳисобланган Нани ҳам рақиб ортидан қувишни ўрганди! Мана буни мўъжизага менгзаш мумкин...
Ҳа, бир қарашда, танқид учун асослар етарлидек. Лекин битта омил бунга имкон бермайди - Сантуш керакли натижани таъминлаяпти. Муҳими, Португалия термаси расмий учрашувларда мағлубият нималигини билмаяпти. Мана, Европа чемпионати ярим финалига чиқдик. Паулу Бенту даврида эса, ҳаттоки, Албания жамоасидан ҳам енгилганмиз. Тўғри, жамоамиз Ўша пайтлар жуда кўримли, фақат ҳужумкорликка асосланган футбол намойиш этарди. Бироқ иккинчи томони шуки, бундай томошабоплик бизга ҳеч қандай наф келтирмаган. Ҳақиқатга тик қараш лозим: ҳозирги ҳимоямиз - термамиз тарихидаги энг заиф бўғинлардан бири. Ҳа, таркибда Пепе бор, лекин қолганлар умумий савия бўйича унга мос эмаслар. Сантуш, табиийки, буни яхши билади ва шунинг учун эҳтиёткорликни кучайтирди. Ҳаттоки, қанот ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга ўтишда олдингидек фаол эмаслар. Ваҳоланки, қанотлардан ҳамла уюштириш Португалия термаси учун ўзига хос «ташриф қоғози»га айланиб улгурганди.
Қисқаси, термамизнинг айни пайтдаги ўйинини санъатга қиёслаш ноўрин. Аксинча, ҳаммаси худди ҳарбий тизимдагидек, қатъий интизомга асосланган. Тартибга эса барча, ҳаттоки, Криштиану ҳам сўзсиз бўйсунмоқда. Бу ўз навбатида, самара бермоқда. Шундай экан, Греция термасига сал-пал ўхшасак, ўхшабмиз-да...
Адриан ЛИМА (Record)
- Ҳа, Португалия термасининг Евро-2016даги иштироки қарама-қарши туйғуларни уйғотмоқда. Шахсан мен Сантушнинг жамоада оламшумул ишларни амалга оширганини тасдиқлай олмайман. Фикримча, термамизга ўйин сифати бўйича ўртача баҳо бериш мумкин. Демоқчиманки, хурсанд ҳолда «Яшасин, Сантуш! У Португалия термасини Евро-2016 ярим финалига олиб чиқди!» - дея қичқириш шарт эмас. Зеро, бу босқичга етиб келишимизда Сантуш меҳнатларидан кўра, турнирнинг ажабланарли формати ва қуръа ташлаш жараёнидаги омад кўпроқ қўл келди. Ахир Венгрия, Исландия ва Австрия термалари билан битта гуруҳга тушиб, ундан 3-ўрин орқали зўрға чиқиш, бирорта ўйиннинг асосий вақтида ғалабага эришолмаслик, ҳужумда жамоа салоҳиятидан 50 фоиз ҳам фойдаланмаслик... Наҳотки, булар ажойиб мураббий ва шундай жамоани англатса?! Менимча, йўқ.
Рақибларга нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда, айтаманки, уларни енголмаслик биз учун шармандаликдан ўзга нарса эмас. Очиғи, гуруҳ босқичидан сўнг Португалия термасидан яхшироқ натижа кутмагандик. Чунончи, ҳимоя чизиғимиз шу қадар ношудки, Сантушнинг шунча вақтдан буён нима қилганига ҳайронсан, киши. Ҳужумларимиз қандай якунланишини эса ҳар қандай мутахассис олдиндан айтиб бера олади. Барчамиз ишонган Роналду эса терма жамоада ҳеч қачон бунчалик тушкун кайфият билан тўп сурмаган, менимча.
Шубҳасиз, бундай кўрсаткичлардан кейин «плей-офф»да имкониятларимиз деярли нолга тенг эди. Бироқ шуниси қизиққи, ватандошларимиз 2та бир-биридан зерикарли ўйин ўтказиб, ҳар иккисида муваффақиятга эришишди. Ҳолбуки, хорватлар ҳам, поляклар ҳам бизникилардан асло қолишмадилар. Йўқ, Португалия термасининг ярим финалга чиққанидан хурсандман, барибир. Лекин йигитларимиз ўйин сифатини тезда яхшилашмаса, «Сантуш эртаги» ярим финалдаёқ ниҳоясига етади.
Мигель ТОРРЕС (Correio da Manha)
- Сантуш — уста руҳшунос. Шу жиҳат унинг ютуқларидаги бош омилдир. Очиғини айтиш керак, терма жамоамизнинг ҳозирги таркиби энг кучлиси эмас. Футболимиз тарихидаги «олтин авлод» юртимизда ўтган Европа чемпионати финалида Греция термасига ютқазиб қўйганди. Қизиғи шундаки, «эллинлар»нинг собиқ устози бугунги кунда бизга байрам тортиқ этиши ҳеч гап эмас... Кулгули, албатта, лекин ёқимли.
Умуман, Португалия термасининг зерикарли ўйин кўрсатаётгани ҳақидаги гап-сўзлар беҳуда. Ҳа, танқидчиларнинг гапларида жон бор, аммо ҳозир футбол чиройи кимни ташвишга солади?! Азизлар, биз XXI асрда яшаяпмиз. Бу вақтда энг муҳими - натижа-ку, ахир. Фернанду Сантуш аллақачон буни англаб етган. Худди шу омил уни Португалия термасининг аввалги устозларидан яққол ажратиб турибди. Қайтараман, биз натижа кўрсатяпмиз ва бу асосийси. Аслида термамизнинг савияси у қадар юксак ҳам эмас. Дейлик, ҳозирги Криштиану 2 йил олдингидан анча суст. Нани ва Куарежма ҳам «чўққи»дан туша бошлаганлар. Майдон маркази - ўртача, Вильям Карвалью эса умидни сира оқламаяпти. Хайриятки, таркибда Ренату Саншеш каби иқтидор бор. Бироқ унинг ҳали 18 ёшли бола эканини унутманг. Шунга қарамай, Сантуш ихтиёридаги футболчиларнинг энг яхши сифатларидан ўз ўрни ва вақтида фойдаланишни уддалаяпти. Кўриниб турибди, унинг ҳар бир шогирди майдондаги вазифасини жуда яхши билади. Ҳеч ким дангасалик қилмаяпти, биров ортиқча ман-манликка ҳам берилмаяпти. Оддий айтганда, футболчилар шунчаки, дилдан ва тартибли ўйнаб, ўз мақсадлари сари боришмоқда. Ўйлашимча, Сантуш бу йўл билан Португалия термасини камида финалга олиб чиқади. Табиийки, биз бунга асло қарши эмасмиз.
Championat.com
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|