Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Францияда давом этаётган Европа чемпионатида шубҳасиз, энг шов-шувли воқеа рўй берди - Исландия терма жамоаси англияликларни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Аҳолиси 321 минг кишидан иборат ушбу мамлакат ер майдони жиҳатидан жаҳонда 105-ўринда туради. Маълумотларга кўра, Исландиянинг 8 фоиз аҳолиси Евро-2016га чипта харид қилган. Якунда эса, Францияга бундан ҳам кўпроқ мухлис йўл олди. Афтидан, иқтисодга жиддий зиён етадигандек. Аммо бу муҳим эмас, чунки...
ШИМОЛ БОЛАЛАРИ
Исландларнинг ўсмирлик чоғида девор ёрдамида тўпни қайтаришни ўрганган дарвозабон-режиссёри бор. Сизнингча, қийин кечган болалик нима? Бу йигитча 14 ёшида футболни ташлади, 19 ёшида яна қайтди. 21 ёшида вазни 105 килограмм эди, 28 ёшига келибгина профессионалга айланди. Ҳозир эса ёши 32да, у Евровидениеда Исландияни намойиш этувчи клип муаллифи, яқинда худди футболни кузатмайдигандек Алаба ва Арнаутович ҳақида эшитмаганини билдирди. Дарвоқе, танишинг, унинг исми Ханнесс Хадльдоурссон.
Айнан шу футболчи Португалияга қарши кечган баҳсда Роналдунинг гол уриш йўлидаги барча уринишларини чиппакка чиқариб, қаҳрамонга айланди. Сардор ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқий викинг, соқолли одам - Анор Гуннарссон. «Аут»дан тўпни ўйинга киритиш учун майдоннинг исталган қисмидан дарҳол етиб келади.
Исландия термаси тарихида Европа чемпионатларидаги илк голни урган Биркир Бьярнсонга нима дейсиз? Унинг лақаби - Тор. Айнан у португаллардан ғалабани тортиб олди.
Гильфи Сигурдссонни эса алоҳида таништиришга ҳожат йўқ. У - асосий юлдуз. Унинг трансфери 10 миллион евродан кўпроққа баҳоланмоқда.
Яна бир Сигурдссоннинг исми эса Рагнар, «Краснодар» вакили. Қолаверса, захирада 37 ёшли Эйдур Гудьонсен бор. Чех махсус бош кийимисиз майдонга тушган паллаларда «Челси» шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи ёдингиздами?
Исландия термасини бошқараётган мураббий ҳам кўпчиликка яхши таниш - узоқ вақт мобайнида Швециянинг турли жамоаларида устозлик қилган Ларс Лагербек. Шведлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун уни маҳаллий мураббийлар афсонага қиёслашади. Евро-2008да гуруҳдан чиқа олишмагач, бирдан ҳурматини йўқотгандек туюлди. 2011 йилдан буён Исландия термасида скандинавиялик футболчилар билан тажрибасини баҳам кўрмоқда.
Яна бир қизиқ факт: исландлар болалар ва ўсмирлар футболини изчил ривожлантиришмоқда. 10 ёшли футболчиларга таълим берадиган мураббий-йўриқчиларга АПЛда фаолият юритаётган мутахассисларга қўйиладиган шартлардан деярли қолишмайдиган талаблар қўйилади. Эртами-кеч бу ўз мевасини беради. Исландияда шартли Бельгияга айланиш имкони мавжуд.
Ушбу Еврода энг яхши ишқибозлардан бири сифатида исландияликлар тан олинишини ҳеч ким кутмаганди. Суюклилари 90 дақиқа ҳимояланса ҳам бир маромда қўллаб-қувватлашдан чарчашмайди. Ўз навбатида, айрим бетартиб мухлисларга намуна бўлишмоқда.
Жамоа эса уларни уялтириб қўймаяпти. Футболчилар ўйинларга қимматбаҳо костюмларда ташриф буюришмоқда, атрофларида экзотика ҳарорати кезиб юрибди. Худди битта учрашувга ўртача 919 киши ташриф буюрадиган Исландияда бўлгани каби. Куляпсизми? Худди шундай, ҳар бир турни оролнинг 1,7 фоиз аҳолиси кузатиб боради (жаҳонда томошабинлар сони бўйича биринчи ўринда турадиган Германияда бу кўрсаткич 0,48 фоизни ташкил қилади). Исландлар футбол билан яшашади.
ХАВОТИРЛАР ЎРИНСИЗ
Европа чемпионати иштирокчилари сонининг оширилиши айримларда норозилик кайфиятини уйғотганди. Гўёки, футбол сифати йўқолиб, айрим ўйинлар натижасини олдиндан тахмин қилиш осон бўлиб қоладиган, оқибатда, ҳомийлар ва томошабинларнинг турнирга нисбатан қизиқиши тушиб кетадигандек туюлганди.
Аммо Францияда ҳаммаси аксинча кўриниш олмоқда. Аутсайдер сифатида кўрилган жамоалар «плей-офф»да ажойиб ўйинлар кўрсатишмоқда. Беш йил аввал «ФИФА рейтингида 112-ўринни эгаллаган жамоа - Исландия термаси Португалия билан тенгма-тенг ўйнайди, Австрия ва Англияни мағлубиятга учратади», дейилса кўпчилик буни хом-хаёлга йўйиши аниқ эди. Аҳоли сони камтарона кўриниш олган Исландияда эса футболни миллий спорт турига айлантиришди.
ШАМОЛ УЧИРИБ КЕТСА...
Исландия билан солиштирганда ҳаттоки, 1 800 000 киши истиқомат қиладиган Шимолий Ирландия ҳам гигантдек кўринади. Аммо исландлар бундай кўрсаткичлар ҳақида умуман ўйлашмайди - шунчаки, шуғулланишади, ўйнашади, имкон қадар чегара ортига бориб, янги Роналду, Мюллер ва Ибрагимович бўлишга интилишади. «Кўпроқ фарзандларим билан ўйнашни ёқтираман, - дейди терма жамоа бош мураббийининг ёрдамчиси Хеймир Хадльгримссон. - Аммо сўнгги ойлар ичида бунга вақт бўлмади, бор диққат-эътибор терма жамоадаги ишга қаратилганди».
Исландияда футбол ўйнаш қийин. «Шамол тезлиги соатига 90-100 километргача етиши мумкин. Эҳтимол, Европа учун хавфлидир, аммо биз буни оддий ҳол сифатида қабул қиламиз, - дея гапида давом этди Хадльгримссон. - Бундай шамол футболчиларни майдондан учириб чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Шу боис, Исландияда асосан ёпиқ стадионлар қурилади».
«1990 йили мамлакатимизда битта ёки иккита сунъий майдон бор эди, - дея эслайди Исландия термаси дарвозабони Ханнес Хальдуорссон. - 5 ой мобайнида шағал майдонда машғулот ўтказиб, ўйнаганмиз. Бошқа паллада бунинг иложи бўлмасди. Шундай кезларда деярли ҳар бир клубида ёпиқ иншооти бор Скандинавиядан ўрнак олиш кераклигини тушунардик».
«ФУТБОЛ УЙЛАРИ»
Хуллас, тушуниб, қандайдир чора кўриш лозим эди. Исландия биринчи дивизионида қатнашадиган клубларда пул йўқ, улар ярим профессионаллардан иборат. Шу боис, мамлакат футболи раҳбарлари маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилишди. «Исландиялик ота-оналар учун, даромад миқдори қанча бўлишидан қатъий назар, фарзандларининг спорт билан шуғулланиши жуда муҳим ҳисобланади, - дейди Хадльгримссон. - Маҳаллий депутатлар ёшлар спортига пул жалб этиш орқали сайловчилар эътиборига тушишларини яхши билишади».
Дастлабки «футбол уйи» 2000 йили Кефлавикда қурилган. У мамлакат пойтахти Рейкьявикдан тахминан 50 километр узоқликда жойлашган. Бугун Исландияда 6тадан тўлиқ ва ярим ўлчамли ёпиқ стадионлар мавжуд.
100 НАФАР ПРОФЕССИОНАЛ
Ҳа, улар ўйнашяпти! Бу бойлик учун солиқ тўловчилар маблағ ажратишади, ҳар бир киши стадионга келиб, шуғулланиш ҳуқуқига эга. Даражасига қараб барчага жамоа топилади.
Умумий ҳисобда Исландия майдонларида 33000 футболчи (аҳолининг 10 фоизи) тўп сурса, уларнинг 23000 нафари рўйхатдан ўтган. Эркаклар жамоасидаги 15000 футболчидан 3000 нафари катта ёшлилардир. Мамлакатдаги профессионаллар сони атиги 100 нафар. Айнан шу 100 киши Исландияни нафақат Европа чемпионати финал босқичига олиб чиқишди, балки турнирда ҳам ижобий тарзда иштирок этишмоқда. Вулқон жунбушга келмоқда...
Исландия футболининг бошқа бир аҳамиятли жиҳати - мураббий кадрларнинг юқори даражаси. Раҳбарият футбол билан шуғулланишни хоҳлаган 10 ёшдан юқори бўлган болалар УЕФАнинг «В» тоифасидаги лицензияга эга бўлиши лозим, деб топди.
ФОЙДАЛИ ИНҚИРОЗ
2008 йилги бешафқат инқироз Исландия футболи фойдасига ишлади. Клублар легионерлар хизматидан воз кечиб, маҳаллий тарбияланувчиларга эътибор қаратишди. Орадан 2 йил ўтиб, таркибига ўз футболчиларининг 15 нафарини жамлаган «Брейдаблик» мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу ўйинчиларнинг ўртача ёши 23дан юқори эмасди.
Мазкур ҳолат миллий терма жамоа учун ҳам фойдадан холи бўлмади. Бугун Франция яшил майдонларида жавлон ураётган Гильфи Сигурдссон, Йохан Гудмундссон, Альфред Финбагасон каби футболчилар айнан «Брейдаблик»дан етишиб чиқишган. Исландия термаси таркибининг тўлалигича легионерлардан иборат экани бош мураббий Лагербекни қувонтирмай қўймайди, албатта. «Кичик мамлакатлар учун футболчиларининг кучли чемпионатларда тажриба тўплашлари муҳим ҳисобланади, - дейди исландлар устози. - Бусиз саралаш ўйинлари, айниқса, Европа чемпионатида жиддий ютуқларга умид боғлаш мумкин эмас».
КУЧ - БАРДОШЛИЛИКДА
Исландлар Евро-2016 саралашида Туркия, Чехия ва айниқса, Голландия устидан ғалаба қозонишгач, Лагербек маҳаллий мухлислар ёқимтойига айланди. «Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, аутсайдер эканимизни унутмаймиз, - дейди Хадльгримссон. - Индивидуал томондан Португалия ёки Франция термасининг аксарият футболчиларидан ортда қоляпмиз. Футболчилар рақиблардан кўпроқ шуғулланишмаса, ғалаба қозониш қийинлигини тушуниб туришибди. Мураккаб шароитларда ишлаш - исландияликларга хос жиҳат экани кўпчиликка маълум. Бунга қўшилмай илож йўқ. Меҳнатсеварлик қонимизда бор».
Шу нуқтаи назардан бугун Францияда Исландиянинг энг ноёб иқтидор эгалари тўп суришмоқда. Уларнинг аксарияти 80-йиллар охири, 90-йиллар боши - футбол қоидалари идеалликдан холи бўлган пайтда туғилганлар. Аммо бу ўйинчилар футболдан нафас олаётган мамлакатда яратилган имкониятдан унумли фойдаланишди. Бу авлоддаги жўшқинликни кейинчалик ҳам сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?
«Биз имкон қадар Испания ёки Францияга ўхшашимиз керак, - дейди Хадльгримссон. - Омадимиз келса, бу мамлакат термаларининг ёмонроқ нусхасига айланишимиз мумкин. Биздаги ўзгачаликни таъминлаётган жиҳат, аниқроғи, руҳий барқарорликни сақлаб қолишимиз лозим. Уни эса мураккаб шароитларда машғулот ўтабгина тарбиялаш мумкин. Шағал майдонлар ва қордаги кросслар ҳақида гапирмаяпман - буларнинг бари ўтмишда қолди. Аммо ҳар бир исландиялик қийинчиликни енгиб ўтишга тайёр туриши керак. Бизнинг кучимиз шунда».
***
Сиз миллат қаҳрамонисиз
Исландия мавзусини давом эттирамиз. Энди эътиборимизни Европа чемпионатининг энг шов-шувли термаси сафидаги муваффақият таъсирида қувончли дамларни бошидан кечираётган қаҳрамонлар - жамоа футболчиларининг Евро-2016да қайд этган статистикаси ва мураббийлар ҳақида маълумот берамиз.
Бош мураббийлар: Хеймир Хадльгримссон (чапда), Ларс Лагербек (ўртада, Швеция)
Ари Скуласон («Оденсе», Дания) - 4та ўйинда тўлиқ тўп сурди
Биркир Сэварссон («Хаммарбю», Швеция) - 4 ўйинда тўлиқ тўп сурди
Гильфи Сигурдссон («Суонси», Англия) - 4 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 1та гол урди
Йон Бедварссон («Кайзерслаутерн», Германия 2-дивизио-ни) - 4та ўйинда 319 дақиқа тўп суриб, 1та гол урди.
Йоханн Гудмундссон («Чарльтон», Англия чемпионшипи) - 4 ўйинда 356 дақиқа тўп сурди
Рагнер Сигурдссон («Краснодар», Россия) - 4 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 1та гол урди
Колбейн Сигторссон («Нант», Франция) - 4 ўйинда 322 дақиқа тўп суриб, 1та гол урди
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|