Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
ЕВРО-2016 ТАҲЛИЛИ. «СЭ» нашри журналистлари Парижда франциялик собиқ ярим ҳимоячи Кристиан Карамбё билан Евро-2016 хусусида атрофлича суҳбатлашдилар. Чунончи, 1998 йилги жаҳон чемпионати ғолиби қитъа биринчилиги ўйинларини махсус эксперт сифатида кузатиб борди. Хуллас, 1|4 финал доирасидаги Франция-Исландия ўйини бошланишидан 2 соатча олдин «Стад де Франс» стадиони матбуот залида кўриниш берган собиқ футболчи ўз одатига кўра, интервью ҳақидаги илтимосни дарҳол қондирди. Умуман, Кристиан доимо яхши ҳамсуҳбат ўлароқ гавдаланган. Журналист қайси мамлакатдан эканлигини айтгани ҳамоно асли Янги Каледониядан бўлган Кристиан ғурур билан мобиль телефони ғилофига ишора қилиб, ундаги «Россия-2018» ёзувини кўрсатди. Шу билан суҳбат анча жонли бошланди.
- Аввало, Россия терма жамоасининг Евро-2016даги иштирокига тўхталсангиз: унинг натижаси сиз учун катта тушунарсизлик бўлдими ёки шундай воқеликни кутганмидингиз?
- Табиийки, жамоангиз ҳайратга солди. Россияликлар уй мундиалига муносиб жамоа тайёрлашни аввалги Европа чемпионати тугашидан кейиноқ бошлашлари лозим эди. Бироқ бундай бўлмабди. Энди эса ҳамма бир хил фикрда: «Россия термаси Францияга саёҳат учун келган экан...». Бундай ҳолат бўлажак ЖЧ мезбони учун яхши эмас. Бироқ Россиянинг ташкилотчи-давлат сифатида жаҳон чемпионатига ажойиб ҳозирлик кўришига заррача шубҳам йўқ. Мен яқиндагина Россияда бўлиб, барчасини ўз кўзим билан кўрдим - гўзал стадионлар қуриляпти, мавжудлари ҳам зўр. Демоқчиманки, мамлакат ҳозирданоқ Конфедерация кубоги турнирига шай (Карамбё Санкт-Петербургга сафари чоғи, дарҳақиқат, шаҳардаги стадионнинг қурулиш жараёнига гувоҳ бўлганди) ва у ерда ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда. Умид қиламанки, тез орада терма жамоа атрофидаги ишлар ҳам ижобий томонга ўзгаради. Ҳар ҳолда, мезбон жамоанинг кучайиши ҳар томонлама фойдали - бу ҳам мухлислар ва ташкилотчилар, ҳам ҳомийлар ва реклама берувчилар, ҳам ЖЧ ва Конфедерация кубогининг обрўси учун муҳим саналади. Шундай экан, Россия термаси ҳозиргига нисбатан анча рақобатбардош бўлиши шарт.
- Жамоага қайсидир мураббийни тавсия эта оласизми?
- Қўйсангизчи (кулади)! Бундай масалалар билан фақат мамлакат футбол федерацияси шуғулланиши мумкин. Факт шундан иборатки, айни ҳолатда қандайдир чоралар кўриш шарт. Менимча, барчаси россияликларга аёнроқ бўлса керак. Демак, қайси мураббийни чақиришни ўзлари ҳал этишгани маъқул. Мана, оддий мисол, менда поляклар жуда яхши таассурот қолдиришди. Кўринишидан, ўша, Збигнев Бонек авлодидан кейин Польша футболининг янги эраси бошланмоқда. Поляклар аслида турнирда узоқроқ одимлашга муносиб эдилар, бироқ афсуски, пенальтилар сериясида Португалия термасига ютқазиб қўйишди. 11 метрли зарбалар - бу лотерея. Польша термаси эса ўйин бобида ажойиб жамоа! Шубҳасиз айтаман, Левандовски, Милик, Блашиковски ва қолганлар Россия-2018 мундиалида ҳам ўзларини яхши томондан кўрсатишади. Дейлик, Криховяк яқиндагина Унаи Эмери ортидан «ПСЖ»га ўтди. Биласиз, футболчи учун ўзини яхши билувчи мураббий билан ишлаш доимо катта плюс.
- Қандай фикрдасиз, Эмери «ПСЖ» учун тўғри танловми?
- Клуб раҳбарияти шундай қарорга келибдими, демак, ниманидир кўзлагани аниқ. Умуман, қатарлик хўжайинлар «ПСЖ» учун кўп иш қилишга улгуришди. Ахир уни Европадаги кучли 4та жамоа қаторига олиб чиқишди.
- Бироқ «ПСЖ» Англияга кўчиб ўтган Златан Ибрагимовичсиз мутлақо бошқача кўринса керак. Швед ҳужумчисининг ўзи парижликлар билан хайрлаша туриб, ўзига хос тарзда Франция чемпионати умумий савиясига мос келмаганлигини айтди.
- Ух! Францияда эса уни афсона ва қиролдек қабул қилишганди (кулади). Ҳозирча «ПСЖ» охирги йиллардаги бош юлдузисиз қандай ўйнашини айтиш мушкул. Демак, кузатамиз, ўзгаришлар самарасини билиш анча қизиқ.
- Франциялик журналистлар Бразилия мундиали чоғи мамлакат термаси олдидаги асосий вазифа турнирда юқори натижа қайд этиш эмас, балки айнан уйдаги Европа чемпионати учун рақобатбардош жамоа шакллантириш эканлигини кўп марта таъкидлашганди. Сизнингча, бу мақсадга эришилдими?
- Бу фақат ОАВ вакилларининг фикрлари ва унга изоҳ беришда эҳтиёткорлик талаб этилади. Чунончи, спортда вазифалар бажарилишини ортга суриш ярамайди асло. Реаллик шу - бугунги кун воқеалари. Лекин ҳар қандай ҳолатда баралла таъкидлаш мумкинки, жамоамиз охирги 2 йил ичида яққол ўсди ва буни барчамиз кўриб турибмиз. Хусусан, термада етакчи футболчилар кўзга ташланишди, энг асосийси эса, ўйин савияси, томошабоплиги анча ошди. Оддий айтганда, «учранглилар» ақллироқ ва эффектлироқ ўйнай бошлашди.
- Дидье Дешам 3 нафар муносиб ҳужумчи - Бензема, Лаказетт ва Гамейрони таркибга қўшмади. Унинг бу қарори юзасидан нима дея оласиз?
- Жамоа бош мураббийи - Дидье. Шундай экан, у барчасини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Яна нима дердим? Бир нарса аниқ: Дешам жамоа манфатидан келиб чиққан ҳолда, шундай қарорга келган. Айни пайт миллий жамоа муҳити, муайян футболчиларнинг тутган роли ва характерини ундан яхши биладиган мутахассис йўқ. Зеро, Дешам қўлида кенг маълумотлар тўплами ва тегишли статистик кўрсаткичлар бор. Хуллас, барчаси унинг кўз ўнгида.
- Ирландия термаси билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Гризманн ўткир ҳужумчи ролида эмас, балки орқароқда ҳаракатланди. Франция термаси учун шу схема энг оптимал вариантдек кўринмадими?
- Бу савол ҳам Дидье Дешамга. Қайтараман, умумий ҳолатни у биздан кўра, яхшироқ билади. Ахир йигитларни анчадан буён ўзи шуғуллантиряпти ва машғулотлар асносида ким қайси позицияда кўпроқ наф беришини обдон таҳлил қилган. Биз эса айсберг юзасини ёхуд чўққисини кўряпмиз, холос. Умуман, тактикага боғлиқ масалаларни фақат мураббий ҳал этиши керак. Мана, Дешам бугун ўзининг ҳақ эканлигини исботлаяпти.
- Сизнингча, айни пайтгача Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси мақомига ким муносиб?
- Икки кишини айтаман: Димитри Пайе ва Мануэль Нойер.
- Исландия термаси феноменини қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, ҳеч ким шимолликларнинг бунчалик тетик иштирок этишлари ва чорак финалга чиқишларини кутган эмасди. Ахир улар бунгача Европа чемпионати финал босқичида бирор марта ўйнамагандилар. Мана, исландлар ўз ўйинлари билан бунга муносиб эканликларини исботлаб катта ҳурмат қозонишди. Шахсан мен бу жамоа натижасини феноменга қиёсламаган бўлардим. Яхшиси, исландларга асрлар давомида қўлланиб келинган ғурур, қалб, чўчимаслик, жасорат каби сўзлар ёрдамида таъриф бериш керак. Барчаси муайян менталитетга боғлиқ. Тўғри, турнирнинг янги формати кичик футбол жамоалари имкониятини анча оширгани рост. Аммо бунинг исландларга мутлақо дахли йўқ. Ахир улар дейлик, ўша Португалия термаси каби саралаш босқичида ҳам, финал раунди гуруҳ баҳсларида ҳам 3-ўринни олишгани йўқ-ку. Боз устига, шимол жамоаси ёрқин ғалабаларга эришди, унинг ўйинида ишонч руҳи уфуриб турди. Бир сўз билан айтсак, исландлар чорак финалга мутлақо ҳақли равишда йўл олишди. Дешам ҳам рақибни менсимаслик ноўрин эканлиги ва Исландия термасини ҳурмат қилиш шартлигини кўп бора таъкидлади. У бу борада ҳақ. Умуман олганда, чорак финалда осон ғалаба ҳақида ўйлаш асло мумкин эмас. Бу шунчаки, иложсиз нарса, айниқса, Европа биринчилигида (кўриб турибмизки, Карамбё шу масалада адашди - ахир французлар исландларни 5:2 ҳисобида енгишди).
- Уэльс ва Исландия терма жамоаларининг муваффақиятлари вазият тақозосими ёки Европа, умуман, жаҳон футболидаги янги тенденция аломати?
- Қайтараман, бу тасодиф эмас, балки айнан тенденциядир. Мана, биз охирги мавсум Англия премьер-лигасида нималар рўй берганини кўрдик-ку. Ақл бовар қилмас якун - «Лестер» чемпион! Қисқа вақт ичида 3та жамоа шундай ақлга сиғмас натижалар қайд этдики, буни энди тасодиф ёки вазият тақозосига йўйиш нотўғри. Демоқчиманки, ҳозирги ҳолатни тасодиф ўлароқ, баҳолаш мутлақо адолатсизликдир. Зеро, бу жамоалар барчасига ўз ўйинлари ва меҳнатлари билан эришдилар.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|