Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Роберто Манчини мисолида олсак, рақамлар бутун воқеликни тўлиқ акс эттирмайди. Ёрқин далил - унинг футболчи сифатида ЖЧдаги ўйинлари сони нолга тенг. Робертони ҳеч қачон майдонда кўрмаганлар бу рақамдан оддий хулоса чиқаришлари мумкин: «Манчини футболчи сифатида кучли саналмаган». Лекин аслида бошқача. Дейлик, «Сампдория» ва «Лацио» клубларида Робертога устозлик қилган швециялик мураббий Свен-Ёран Эрикссон уни ажойиб «рассом» ва даҳо ижодкор сифатида мақтаганди. «Манчини майдондаги вазиятларни бошқалардан кўра, тезроқ пайқарди. Унинг майдонни кўра олиш қобилияти ақл бовар қилмас даражада баланд эди», - деганди ҳайратомуз ифодада швед мутахассиси. Манчинининг ўзи эса, умидсизликка йўғрилган халқаро фаолиятини «бемаънилик», деб билади. Бунга сабаб сифатида узоқ ва оғриқли муваффақиятсизликлар тарихи, Роберто Баджо билан бир пайтда ўйнагани ва мураббийларга боғлиқ 2та жиддий келишмовчиликни келтиради. Унинг айтишича, Италия терма жамоасини бошқариши - иккинчи имконият. 56 ёшли мутахассис шунга мувофиқ, такрорий имкониятни қатъият билан ушлаб олди. Мана, Италия футболи тарихида энг ношуди сифатида тилга олинган, яъни охирги 60 йил ичида биринчи марта ЖЧни ўтказиб юборган жамоа Евро-2020 гуруҳ босқичи якунига кўра, 30та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этди. Қаранг, сўнгги 11та учрашувдаги тўплари нисбати - 32:0! Яна ўша рақамлар... Булар қанчалик қониқарли бўлмасин, воқеликни қисман кўрсатади, холос. Бинобарин, Манчини йўлга қўйган услуб Италия футболи анъаналарига унча мос келмайдиган ҳужумкор ёндашувга асосланган. Хуллас, Италия термаси туркларни 3:0 ҳисобида енгиб, Евро-2020 фаворитлари қаторига қўшилгач, FIFA.com сайти Манчинини эксклюзив суҳбатга чорлади. Итальянлар ушбу интервьюдан кейин Швейцария термаси дарвозасига ҳам жавобсиз 3та гол уришди ва иштирокчилар орасида биринчи бўлиб «плей-офф» чиптасини қўлга киритишди.
- Роберто, яқинда 5 йиллик янги шартнома остига имзо чекдингиз. Ушбу битимнинг муддати ноодатий, айниқса, замонавий футбол учун. Бу ишингиздан нечоғли завқланишингизни тўлиқ англатадими?
- Режага мувофиқ, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга интиламиз. Шунинг учун шартнома муддати узоқ, бу мантиқан узоқ вақтга мўлжалланган лойиҳани акс эттиради. 3 йил олдин ишни қандай ҳолатда бошлаганимизни ҳисобга олсак, айни пайт ҳаммаси яхши кетмоқда. Бунда Италия футболида иқтидорли ёшлар кўплигининг роли катта. Келгуси йиллар ҳам жамоамиз учун самарали бўлишига ишонаман.
- Айтингчи, мураббийликка киришганингиздан кейин Италия термасини бошқаришни орзу қилганмидингиз?
- Ҳа. Футболчиликда халқаро фаолиятимни ўспиринлик чоғиёқ бошлаганман, бироқ кўплаб истеъдодларга эга кучли терма жамоа сафида тўп сурган бўлсамда, натижа масаласида ҳеч қачон омадим чопмаган. Масалан, 1990 йили Италияда ташкиллаштирилган жаҳон чемпионатини олсак, мусобақа давомида умуман мағлубиятга учрамадик, аммо 6та ғалаба ва 1та дуранг билан ҳам якунда атиги 3-ўринга жойлашдик. Қандайдир жиннилик! Энди ўтмишда қўлдан чиқарилган имкониятларни қайтариш умидидаман.
- Буюк истеъдодингиз ва клуб даражасида катта шуҳрат қозонганингизга қарамай, мундиалда ўзингизни кўрсатиш имкониятига эга бўлмагансиз. Дейлик, ўша ЖЧ-90да жамоанинг фойдаланилмаган аъзоси бўлиб қолгансиз. Бундан қанчалик афсусланасиз? Ушбу ҳолат мураббийликда устувор вазифангизни белгилайдими?
- Халқаро фаолиятимни жуда эрта бошлаганимни ҳисобга олсак, Италия термаси сафида нақ 4та ЖЧ ва шунча Европа чемпионатида ўйнашим мумкин эди. Албатта, шундай бўлишини хоҳлаганман! Аммо турли сабаб ортидан керакли натижага эришолмадим. Фақат U-16 тоифасидаги Европа чемпионатида зафар қучганим бундан мустасно. Ҳа, энди футболчиликда забт этилмаган чўққиларга мураббий ролида чиқишни истайман. Асосий мақсад ҳам шу.
- Свен-Ёран Эрикссон яқинда футболчи-Манчинини эслаб, жуда илиқ гаплар айтди, хусусан, ниҳоятда талабчан ва ғайратли бўлганингизни таъкидлади. Қизиқ, мураббий-Манчинига футболчи-Манчини билан ишлаш ёқармиди?
- Албатта, шундай иқтидорли, техник салоҳияти баланд ва илҳомга тўла футболчи билан ишлашга қарши чиқмасдим! Зеро, ушбу фазилатларнинг барчаси ижобий. Айтганча, Свен-Ёран мен учун ўз ишининг даҳоси эди ва ундан кўп нарсаларни ўрганганман. Вазиятдан фойдаланиб, унга яна бир бора миннатдорчилик билдиришим керак. Чинакам буюк инсон.
- Футболга берилиб кетган халқнинг умиди ортидан келадиган кучли босимни қандай енгиш мумкин? Бундан қочишнинг иложи борми?
- Йўқ, асло! Бу - Италия! Мамлакатимизда 60 миллион аҳоли бор ва мухлислар талабини четлаб ўтиш имконсиз. Иккинчи томондан, мавжуд ҳолат италияликларнинг миллий жамоага қанчалик боғланганларини кўрсатади. Ўртадаги узвийлик айниқса, катта турнирларда яққол сезилади. Асосийси, италияликлар футболни чинакамига яхши кўрадилар ва бу ажойиб.
- Пандемия пайтида ҳаммага қийин бўлди: бўш стадионларда ўйнаш, логистика масалалари, COVID юқтириш хавфи... Мураббий учун шунча муаммони ҳал этиш баробарида тажрибасини ошириб бориш оғир эмасми?
- Ҳеч шубҳа йўқ, пандемия бутун дунё одамларини синовдан ўтказди. Дарҳақиқат, ўта мураккаб давр. Ахир илгари бундай кенг қамровли вирусга дуч келган эмасдик. Умид шуки, келажакда ҳеч қачон бунақасини қайта кўрмаймиз. Одамлар яқинларини йўқотишди, хавф остида яшашди. Коронавирус - ҳамма учун бирдек келган энг ёмон хасталик. Табиийки, муаммо спорт билан шуғулланадиганларни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бунда биздан фақат умумий вазиятга тезроқ мослашиш талаб этилди.
- Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите яқинда сизни алоҳида мақтади: «Манчини нафақат қайд этаётган натижалар, балки жамоаси услубини кескин ўзгартиргани учун ҳам ҳурматга сазовор». Ҳамкасблардан бундай эътироф эшитиш ёқимли бўлса керак...
- Тите ажойиб мураббий ва унинг футбол дунёсидаги энг илҳомланган ҳамда ижодкор халқ вакили эканлигини ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат. Бразилияликлар одатда ҳужумга ўтмаган рақибни футболга ҳурматсиз қараганликда айблашади. Ҳозирги Италия термаси ҳужумда ҳам ажралиб турганидан жуда хурсандман. Шунинг баробарида унутмаслик керак, мамлакатимиз футболининг ўтмиш ютуқлари - 4та жаҳон кубоги ва Европа чемпионати олтин медали асосан ҳимоявий ёндашув ортидан келган. Демоқчиманки, ҳар бир миллатнинг ўзига хос ўйин услуби бор ва Италияда мудофаа сифати бугунги кунда ҳам аҳамиятлидир. Ҳақиқат битта - яхши жамоа тузиш учун ҳужум ва ҳимоя ўртасида мукаммал мувозанатни сақлаш лозим.
- Италия термасини янги саргузаштларга шайлантириш йўлида ушбу мувозанатни тўғрилашга бел боғлаганингиз тайин. Хўш, барчасини обдон ўйлаб кўрганмисиз, қандайдир хавотир йўқми?
- Бошқарувни анча қийин паллада қўлга олдим, шунга қарамай, бошидан ўзгача услуб яратишни хоҳладим. Кейин таркибга кўплаб ёш истеъдодларни жалб қилдик, улар янги услубни татбиқ этишимизда қўл келишди. Шу тариқа тажовузкор футболга асос сола бошладик. Ўзи олдинги жамоаларимда ҳам ҳамиша шу ёндашув асосида ишлашга ҳаракат қилганман. Баъзан муваффақиятга эришасиз, гоҳида омадсизликка юз тутасиз - бу футбол қонунияти. Муҳими, мухлисларимизга жозибали терма жамоа ўйинини томоша қилиш ва завқ олиш имкониятини яратиш учун жуда мақбул вақт келганди.
- Охирги 3 йилда жозибали ўйинни таъминлаганингиз ва шу аснода ажойиб натижаларга эришганингизни таъкидлашмоқда, ваҳоланки, жамоангизга дунё миқёсидаги юлдузлар этишмаётгани ҳам бор гап. Бунга нима дейсиз?
- Тўғри, Италия футболи азалдан жаҳон даражасидаги ўйинчиларга эга бўлган. Ҳозир нега шундай улкан истеъдодлар йўқ? Бир нарса дейиш қийин. Муҳими, Италияда буюк футболчиларнинг янги авлоди бош кўтармоқда. Менимча, ҳозирги ёшлар яқин келажакда дунё юлдузлари қаторига қўшилиш учун етарли малакага эгалар. Барчаси вақт ҳукмидаги масала. Умид қиламанки, йигитларимизни ғалабалар сари етаклаш орқали уларга мақсад томон олға интилишларида талабга мувофиқ ёрдам бера оламиз.
- Италия термаси бошқарувини ЖЧ-2018 саралашидаги омадсизликдан кейин қўлга олдингиз. Шубҳа йўқ, мундиалдан четда қолиш Италия футболи учун жиддий жароҳат бўлди. Шу оғриқ ҳам қўшимча мотивация сифатида хизмат қилдими?
- Кўникиш осон бўлгани йўқ, албатта. Жумладан, шахсан мен ҳам роса қийналдим. Ахир аллақачон 50 ёшдан ошганман ва ҳар доим терма жамоанинг жаҳон чемпионатида кўрганман. Аммо бу ҳам жозибали спортнинг ҳақиқий моҳияти, гарчи биз учун азобга айланган бўлсада. Умид қиламизки, бунақаси бошқа такрорланмайди. Вазифамиз - шунга яраша яхши ишлаш. Зеро, ҳозир кўплаб миллий жамоалар рақобатбардош ҳолга келган даврда турибмиз. Агар ишга жиддий ёндашмасангиз, ортда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
- Сизнингча, қайси жамоалар Евро-2020 масофасини текис босиб ўтишга қодир? Умуман, бош совринга даъвогарлар сифатида қайси рақибларни кўрсата оласиз?
- Айни пайт жаҳон ва Европанинг амалдаги чемпионлари - Франция ҳамда Португалия термалари қолганлардан кучлироқ, жумладан, биздан ҳам. Шунингдек, охирги 5 йил ичида юқори савияда тўп сурган жамоалар эътиборга муносиб - уларнинг таркибида ҳам тажрибали футболчилар бизникига қараганда, кўпроқ. Ҳозирги лойиҳани атиги 3 йил олдин бошладик ва айни паллада юқори даражага интиляпмиз. Аммо алоҳида таъкидлайман: тахминларни тан олмаслик футболнинг ўзгармас моҳиятидир.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|