Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
УЕФА Евро-2020га ўйинларни бошқариб бориш учун 19 нафар рефери жалб этди. Улар турли мамлакат вакиллари: Германия, Испания, Швеция, Туркия, Руминия, Франция, Нидерландия, Португалия, Словения, Исроил, ...Аргентина. Тўхтанг, Аргентина? Ҳа, Европа чемпионатига чақирилган ҳакамлар орасида Жанубий Америка вакили ҳам бор. Гап аргентиналик Фернандо Рапаллини ҳақида кетмоқда. У футболчиларга карточка кўрсатишда ўта ҳимматли, яна бассейнлар савдоси билан ҳам шуғулланади. Хуллас, қуйида gol.ru сайти маълумотлари асосида Евро-2020нинг аргентиналик меҳмони фаолиятига бирров назар ташлаймиз.
Нега узоқ Жанубий Америкадан?
Ҳаммаси 2020 йили УЕФА ва КОНМЕБОЛ ўртасида ҳакамлик борасида тажриба алмашиш бўйича имзоланган махсус дастур самарасидир. Фернандо Рапаллини Евро-2020га ўз бригадаси билан ташриф буюрди. Яъни бутун «кўҳна қитъа»ни қамраб олган турнир давомида унга ҳамюртлари - Хуан Пабло Белотти ва Диего Бонфа ҳамроҳлик қилишади. УЕФА бунга жавобан испаниялик Хесус Хиль Мансанони яқинда бошланган Америка кубогига юборди.
Рапаллини ким?
Фернандо Рапаллини - 43 ёшли аргентиналик ФИФА рефериси. У Жанубий Америкада ўта қаттиққўл ҳакам сифатида танилган. Фернандонинг фаолияти 2011 йили бошланган. У аввалига Аргентина чемпионати қуйи лигалари ва ярим профессионал дивизионларида ишлади. Эътиборли факт: Рапаллини атиги 3 йилдан кейин ФИФА рефериси мақомини олди. «Болалигимдан футболга меҳрим баланд. Собиқ ҳакам Хорхе Вильяно томонидан Ла-Платада асос солинган футбол мактабида таҳсил ҳам олганман. Бироқ ҳеч ҳачон ўйнашга алоҳида қизиқмаганман. Чунки ҳамиша майдонда энг юқори куч сифатида ишлашни хоҳлардим» - бу Рапаллинининг ҳакамлик ишига муносабати.
Фернандо Рапаллини ҳакам сифатида бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
1. У спортчиларга хос саналмаган хатти-ҳаракатларга сира тоқат қилолмайди ва бундай вазият кузатилса, камдан-кам ҳолатда оғзаки огоҳлантириш билан чекланади. Қисқаси, нопрофессионал иш тутган футболчининг Рапаллинидан дарҳол қандайдир карточка олиши эҳтимоли жуда баланд. Мана, оддий бир мисол - январь ойида Марадона кубоги (Аргентина кубоги) доирасида «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасида кечган ўйинда икки жамоа футболчилари ўзаро тортишиб қолишди. Рапаллини шунда уларни бирин-кетин сариқ карточка билан «сийлади». Бундан айниқса, Карлос Тевес роса ғазабланди: «Йўқ, аслида ҳакамликни жиддий танқид қилишни истамайман. Бизнинг дерби ҳамиша шундай бўлади - кескин кураш, қайноқлик... Аммо агар ҳакам ҳар қандай тўқнашув учун карточка бераверса, ўзимни қўярга жой тополмайман». Рапаллини ҳам бунга тезда жавоб қайтарди: «Тевеснинг нима дегани билан ишим йўқ - бу қизиқ эмас. Аммо агар у муштлашишни хоҳласа, марҳамат, футболдан бўш вақтларида ринга чиқсин. Фақат футбол ўйинида эмас».
Рапаллини ишидан яна бир мисол. Либертадорес кубоги-2020. «Интернационал» ва «Гремио» ўйини. Бу учрашувда футболчилар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Рапаллини эса жанжални 8та сариқ карточка воситасида тўхтатди. У ҳаттоки, муштлашувга қўшилмаган, рақибини шунчаки, тортган футболчиларни ҳам аягани йўқ.
2. Рапаллини - ўта қаттиққўл ҳакам. У якунланган мавсум Аргентина чемпионати доирасидаги 16та ўйинни бошқарди. Мавсум давомида кўрсатган сариқ карточкалари сонига диққат қилинг: ҳар бир ўйинга ўртача ҳисобда 6,41та! Бу Аргентина чемпионати реферилари учун энг юқори коэффициент. «Бока»га қарши ўйинда майдондан четлатилган «Ривер-Плейт» вакили Энцо Переснинг фикрлари эътиборга молик: «Тўғриси, фаолиятим давомида бундай бераҳм ҳакамни жуда кам кўрганман. Ўйинда биринчи сариқ карточкани оддий оёққа тепиш учун олдим. Рапаллинига тасодифан қўполлик ишлатганимни тушунтиришга уринганимда, у янада қатъийлашди: «Жим бўл, тортишма. Мана, сариқ карточка, энди кейинги сафар қоида бузишдан олдин ўйлаб кўрасан...».
3. Рапаллинини ғазаблантирадиган яна бир ҳолат - бу симуляция. У ўз интервьюларидан бирида бу масалага алоҳида тўхталганди: «Баъзи лигалар ўйинларини умуман бошқаролмасам керак. Чунки уларда симуляция ишлатувчи муғомбирлар жуда кўп. Испания лигаси? У ерда вазият ўта ваҳимали эмас, лекин симуляция ҳолатлари меъёридан кўп, барибир».
Умуман олганда, Рапаллини Жанубий Америка футболи стандартлари бўйича энг яхши ҳакамлар қаторида. Аммо бир сафар шу қаттиққўллиги туфайли 1 ой муддатга дисквалификация қилинди. Аниқроқ айтсак, Аргентина футбол ассоциацияси 2020 йилнинг бошида 3та айблов билан уни вақтинча ишдан четлатди: 1). «Ривер-Плейт» ҳимоячиси Хавьер Пионлага ноўрин сариқ карточка бергани учун. 2). «Уракан» ҳимоячилари Лукас Меролла ва Карлос Араужони нотўғри огоҳлантиргани ва майдондан четлаштиргани учун. 3). «Уракан» футболчиларига белгиланган жазони ўйин ҳисоботида аниқ ёзмагани учун. Ўшанда Рапаллини Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишида ўз қарорларини тушунтиришга уринди, вазиятларда тўғри йўл тутганини таъкидлади. Шунингдек, ўйин ҳисоботи билан ўзи шуғулланмаганини айтди. Аммо Аргентина футбол ассоциацияси бирданига бир нечта жамоадан шикоят тушганиданми, ҳакамни 1 ой муддатга четлаштирди, барибир.
Футболдан ташқарида ҳам иши бор
Фернандо Рапаллини 2019 йили ҳакамлик муҳим иши эканлигини, лекин энг муҳими эмаслигини тан олди. Реферининг бош йўналиши - бу хусусий уйлар учун сузиш ҳавзалари қуриш билан шуғулланадиган оилавий фирма. Тўғри, унинг кичик бизнеси фақат Сити Беллнинг кичик ҳудудини қамраб олган (тушуниш учун: Ла Плата - Буэнос-Айрес вилоятининг маъмурий маркази, Cити Белл - шу шаҳарнинг кичик бир қисми). Рапаллинининг ўзи бу ҳақда очиқ гапиради: «Очиқ айтаман, ҳакамлик мен учун абадий машғулот эмас, буни яхши биламан. Футболдаги энг катта орзум - жаҳон чемпионатида ишлаш. Шундан кейин эҳтимол, дарҳол ҳакамлик фаолиятимга нуқта қўярман...».
Фернандо ҳозирга қадар Америка кубогида ҳам, Либертадорес кубогида ҳам ишлашга улгурди. Евро-2020даги иштироки катта плюс, албатта. Дейлик, Европа чемпионатида яхши таассурот қолдирса, яқин орада ЖЧда ишлашга даъвогар реферилар қаторига қўшилиши ҳеч гап эмас.
Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|