Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
5 йил муқаддам Родриго Де Пауль «Удинезе»га ўтиб, дебютини марказий ҳимоячи позициясида нишонлаганди. Бироқ бир неча учрашувлардан кейин эркин ҳужумчи ихтисосини ўзлаштирди. Якини кетгач, янги бош мураббий Луижи Дельнери Родригони ўнг қанотга ўтказди. Кейин Массимо Оддо аргентиналик шогирдини ҳужум чизиғига тушира бошлади. Уни истеъфога чиқаришгач, Тудор даврида Де Пауль ҳужумчилар ортида тўп сура бошлади.
2018 йилда Веласкес Родриго учун чап қанот вингери позициясида фантазист ролини ўйлаб топди. Ниҳоят, футболчи «очилди»: тинимсиз равишда марказга силжишлари билан рақиб ҳимоя чизиғини вайронага айлантирди, ўнг оёқдаги зарбалари билан бурчакларни нишонга олиб, дарвозанинг олис устуни яқинига диагонал узатмаларни йўллашга киришди. Куз охирига қадар у 13 учрашувда ўз ҳисобига 9 (6+3) баллни ёздириб қўйди. Лекин Веласкеснинг фаолияти узоққа бормади, Давиде Никола Родригони ярим ҳимоя марказига қайтарди. Тудор ҳам унга марказ ва сўл қанотда ўйнаш имкониятини берди. Лука Готти эса уни ўнг қанот саккизлиги позициясига ўтказишдан аввал, таянч ярим ҳимоячиси ролида синаб кўрди.
Хуллас, Де Пауль 5 йил ичида 7 марта ўз позициясини ўзгартирди. Аммо барча кўникмаларини ягона қудратли қуролга айлантира оладиган асл универсал мақомига чиқа олмади, ўйиндаги кемтикларни ямаш ўрнига, янги ролларни қидирди. Ана шу тинимсиз изланишлар оқибатида у бирор-бир ихтисосни ўзлаштира олмаган нўноқ ўйинчига, қолоқ Бернардескига айланиб қолиши ҳеч гап эмасди. Яъни, ҳамма ерда фойдали, аммо бирорта чизиқда етакчи мақомига кўтарила олмаган футболчига. Лекин Родриго ўз йўлидан қайтмади ва Аргентинанинг Копа Америкадаги ғалабасига муносиб улуш қўшди.
35 млн. евро эвазига Жанубий Америка чемпионини ўз таркибига қўшиб олиш - «Атлетико» учун омадли харид: Де Пауль ҳозир дунёнинг энг сара ярим ҳимоячилари сафида. Лекин унга позиция танлашда хатога йўл қўймаслик керак. Фақат бир неча ролларда у жамоавий ўйинда кутилган манфаатни келтира олади.
Де Пауль - тўп билан муомала қилиш ва прессингни барбод қилиш бобида етакчи ярим ҳимоячилардан бири, ҳозир 27 ёшда. У улғая бошлаган пайтда футбол оламининг тизгини сўнгги буюк ўнликлар қўлида эди. Де Пауль айни чўққига кўтарилган Рикельме, Зидан ва Роналдиньоларга тақлид қиларди: «Уларнинг ўйинларини иложи борича кўпроқ томоша қилишга ва уларга ўхшашга интилардим. Чунки мен ҳам 10-рақам остида ўйнардим. Ҳозир бундай футболчилар қолмади».
«Расинг» академиясида Родриго плеймейкер ихтисоси бўйича таҳсил олганди. У тўпни эгаллаш мақсадида ортга қайтар, эгаллаб олганидан кейин рақиб ҳимоясини дабдала қилиб, прессинг орасидан олиб ўтарди. Жамоалар ўйини унинг фикри билан боғлиқ эди. Бироқ у улғая бошлаган даврда футбол олами ҳам ўзгарди. Ҳатто Лотин Америкасида ҳам эркин роллардан воз кечишди. Шу боис, катта футболга Родриго бирор-бир ихтисоссиз кириб келди.
Родригонинг «Расинг», «Валенсия» ва «Удинезе»да кечган дастлабки 5 йиллик фаолияти жиддий чекловлар билан ўтди. Мураббийлар унинг қайсидир фазилатини танлаб олиб, ўйин услубини шунга таянган ҳолда яратишарди. Вингер роли дриблинг ва тезликка сайқал берди, ярим ҳимоя маркази - шиддат ва узатмаларга, чизиқлар бўйлаб ҳаракатланиши - қудратли ўнг оёқ зарбаларига. Де Пауль ўйинда ажралиб турарди, лекин ҳеч қачон барқарорликка эриша олмасди.
Чинакам ёрқин ўйинни у Лука Готти даврида намойиш эта бошлади. Саррининг собиқ ёрдамчиси «Удинезе»да шогирдларининг яккама-якка дуэллардаги жисмоний устунлигига асосланган тезкор қарши ҳужум услубини жорий этди. Табиийки, таркибга ҳам шунга мос, тезкор ва кучли ўйинчиларни жалб этди. Бироқ мазкур танлов жамоани интеллект танқислигига олиб келарди - усиз эса, мумкин эмас. Шундай вазиятда Родриго Де Пауль жамоанинг мияси вазифасини адо этди. Готти уни 3-5-2 схемасида ярим ҳимоя марказига махфий ўнлик сифатида туширди. Аргентиналик футболчи шу тариқа жамоага етишмаётган барча камчиликлар учун жавоб берадиган бўлди ва бор фазилатларини намойиш эта бошлади.
Тезкор қарши ҳужумни қўллайдиган жамоада ўйинни ташкил этадиган футболчи муайян талабларга жавоб бериши лозим бўлади. Родригодан рақиб прессингини бир неча синов узатмалари билан чалғитиш эмас, тўғридан-тўғри тезкор паслар ёрдамида парчалаб ташлаш талаб этиларди. Бу вазифа айнан у учун мўлжалланган ёқимли юмуш эди. Де Пауль ўта мураккаб вазиятда ҳам тўпни дарвозага яқинроқ етказишга ҳаракат қиладиган плеймейкерлар тоифасидан: ўтган мавсумда узатмаларининг 38,4 фоизи айнан шунақа паслар эди. Аъло даражадаги дриблинг ва аниқ узатмалар уни Верратти, Кроос ва Де Брюйне каби прессинг кушандалари сафига олиб чиқди.
«Мен сабоқ берган футболчилар орасидан бирортасини алоҳида эътироф этиш жуда мушкул. «Челси»да бир нечта топ-ўйинчилар бор эди. Азар ёки Канте яхшироқ эканлигини айта олмайман. Кассанога устозлик қилиш шарафига мушарраф бўлдим. Ғояни кенгайтириб, чемпионлик менталитетига эга футболчилар хусусида мулоҳаза юритишимиз мумкин. Родриго шундай ўйинчилардан бири», - деганди Лука Готти.
Де Пауль фақат тўп билан муомала бобида эмас, дриблинг, аниқ узатмалар, ассистлар, жарима зарбалари ишлаш борасида ҳам «А» серия етакчиларидан бири. У 36,4 км/с тезликни ва 25 метрдан дарвоза бурчагини ишғол этиш каби юксак маҳорат намуналарини намойиш этган.
«Родригонинг ҳар бир учрашувга бахш этаётган шиддати, сифати ва якуний статистикасига тўлиқ таъриф бериш осонмас. Мавсумни ўнталаб гол уриш билан якунлаётган сермаҳсул ярим ҳимоячилар ҳатто Европада ҳам кўп эмаслар», - дейди Де Паулнинг жамоадоши Стефано Окака Чука.
Бугунги Родриго - кенг кўламдаги ижодкор ташкилотчи, Кевин Де Брюйнега ўхшайди. Аммо у ўйиннинг барча фазаларига ўз таъсирини ўтказади.
«Кроос, Модрич. Бу ўйинчиларни кузатиш кишига ҳузур бағишлайди. Погба ва Видалнинг ўйинларини ҳам ёқтираман. Артуро - универсал ярим ҳимоячи, унда гол ҳам, шиддат ва тўпни тортиб олиш ҳам, тезкор ҳужум ҳам бор», - дейди Родриго.
«Атлетико»да Де Паулга мос позиция мавжуд. Бироқ у муваффақиятга кафолат беролмайди. Боиси, Симеоне унга эркинлик бермайди. Диего Симеоне очиқ ўйинни хуш кўради, барчага таниш бўлган 4-4-2 схемасидан фойдаланади. Саулнинг кетганлиги малакали ярим ҳимоячига эҳтиёж уйғотиши мумкин. Мураббий Родригони испаниялик шогирди ўрнига мўлжаллаган бўлса, ажабмас. Лекин айрим жиҳатлар услубга тузатишлар киритишни талаб этади:
1. 3-5-2 схемасида таянч ярим ҳимоячиси ролини Коке бажаради, ўнг қанотда Льоренте ўйнайди. Де Пауль Лемар ва Сауль ўйнаган чап қанотга тушиши мумкин. Бу ҳолда Льоренте олдинроқда, Родриго эса орқароқда ўйнаши талаб этилади.
Айнан шу орқа чизиқда тўп суриш Де Паулнинг ижобий жиҳатларини юзага чиқариши мумкин - ундаги ташкилий ишларга мойиллик, прессингни вертикал узатмалар кўмагида йўққа чиқариб, тўпни жарима майдончасига етказиш самара беради. Бироқ Родриго рақиби билан тўпни ўзи назорат қилган ва дарвозага юзланган ҳолда тўқнашишни хуш кўради. Асосий муаммо - мураббийнинг унга қанчалик эркинлик беришида.
2. 3-4-2-1 тактик услубида аргентиналик футболчига танянч ярим ҳимоячиси ва ҳужумчилар ортида тўп суриш мос келади. Лекин бу вазиятда унинг ҳимоядаги юмушини кимдир ўз зиммасига олиши, ҳужумчилар ортида ўйнаганида эса ҳаракатланиш эркинлиги талаб этилади.
«Удинезе»да Де Пауль жамоанинг бош юлдузи ва ўйин суръатини белгиловчи ўйинчи эди. Жамоанинг асосий мақсади тўпни унга етказиб бериш эди, у эса хато қилишдан чўчимаган ҳолда олға интиларди. Хуллас, Родриго ўта жамоавий, лекин ҳеч қандай услубга бўйсунмайдиган плеймейкер сифатида ёрқин ўйин кўрсата олади. Симеоне эса бундай мустақилликни бермайди. Шу сабабли, янги мавсум футболчи ва «Атлетико» учун жиддий синов вазифасини ўташи тахмин қилинмоқда. Мадридда аргентиналик қитъа чемпионидан ўйнаши эмас, тер тўкиб ишлаши талаб этилади. Агар Родриго Ла Лига чемпиони талабини қондира олса, ўзининг ягона камчилиги - беқарорлигидан фориғ бўлиб, энг сара ярим ҳимоячилардан бирига айланади. Акс ҳолда, қайсидир камтарин клубга қайтиб, аввалгидек тўп суришни давом эттиради.
Манба: sports.ru, Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|