Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Европа чемпионатлари тарихида анвойи автоголлар рекордини ўрнатган Евро-2020 турнирининг нимчорак финалида Испания терма жамоаси дарвозабони Унаи Симон беихтиёр мусобақадаги энг бемаъни автогол муалифига айланганди. Тўғри, кўпчилик нашрларда гол унинг жамоадоши бўлган Педри ҳисобига ёзилди. Қизиғи, Хорватияга қарши ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилаётган, Педрининг қарийб майдон марказидан узатган тўпини Унаи шунчаки тўхтатиб олмасдан, тепиб юборишга уринган ва унинг оёғига нотўғри теккан тўп дарвозадан жой олганди.
Ҳа, йўқ жойдан рақибини олдинга ўтказиб юборган Испания «овертаймлар» эвазига бўлсада, Хорватияни 5:3 ҳисобида маҳв этди. Симон эса ўша «қовун» туфайли тушкунликка тушиш ўрнига, аксинча, бир нечта ажойиб сэйвларни намойиш этди. Чорак финалда эса умуман, ўз жамоасини кейинги раундга олиб чиқди. Унинг ишончли ҳаракатлари швейцариялик футболчиларни батамом синдирди - 4-пенальтини амалга ошириши лозим бўлган Варгас рақиби қаторасига 2та зарбани қайтарганини кўргач, адо бўлганди. Хуллас, Симоннинг маҳорати Швейцарияни мусобақа билан барвақт хайрлашишга мажбур этди.
Турнир давомида кўпчилик мухлисларни нима учун Испания дарвозасини «Атлетик» посбони қўриқлаб, «МЮ» дарвозабонининг захирада ўтиргани ажаблантираётганди. Келинг, шу масалага ойдинлик киритиб олайлик.
Де Хеа ишончни йўқотди. «МЮ» ундан фориғ бўлмоқчи. Сабаби - Россия мундиали
2014 йилда Висенте Дель Боске Бразилияга асосий дарвозабон сифатида фахрий Икер Касильясни танлаган ва мухлислар эътирозига дуч келганди. Уларнинг фикрича, ўша даврда «МЮ»да ёрқин ўйин кўрсатаётган 24 ёшли Де Хеа муносиброқ эди.
Кейинги йирик турнир - Евро-2016да мураббийлар Давидга ишонч билдиришди, аммо у ишончни оқлай олмади. Мусобақанинг нимчорак финалидан кейин жамоа уйига равона бўлди. Кейин испан матбуоти Россия мундиали Де Хеа фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлганлигини эътироф этди. Дарҳақиқат, у ЖЧ-2018ни турнир давомида бирорта ҳам сэйв кўрсата олмаган ягона дарвозабон мақомида тарк этди, Россия билан кечган нимчорак финалдаги «дуэл»да унинг дарвозасига йўлланган барча зарбалар голга айланди. Кейин ЖЧдаги муваффақиятсизлик АПЛда давом этди - ўйин давомида йўл қўйилган хатолар сони (7) бўйича Де Хеа касбдошлари орасида пешқадам бўлиб олди. Шундан кейин испаниялик посбоннинг аввалги Де Хеа эмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар авжига чиқди.
Таажжубки, Дин Хендерсоннинг «Шеффилд»даги «сургунлик» даврида ҳам омад Давиддан юз ўгирди - жамоанинг ёш дарвозабони кутилмаганда ишончли ўйинлар кўрсатиб, Де Хеани ишсиз қолдирди. Англиялик касбдошига рақобатни бой берган испаниялик посбон 2020/2021 йиллар мавсумини зарбаларнинг 63 фоизини қайтариш билан якунлади. Бу АПЛдаги энг паст кўрсаткичлардан бири эди. «Вильярреал»га қарши кечган ЕЛ финали эса омадсизликнинг сўнгги нуқтаси бўлди. Пенальтилар сериясида рақибларининг бирорта зарбасига тўсқинлик қила олмагани етмагандек, унинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол эта олмади ва Унаи Эмерига навбатдаги нуфузли совринни совға қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Де Хеа дарвозасига йўлланган охирги 36та зарбанинг барчаси гол билан якунланган экан. Хуллас, маълум сабабларга кўра, бу йил ташкил этилган Евро-2020 турнирига дарвозабон танлашда Луис Энрике ихтиёрида «Атлетик» вакили Унаи Симон, «Брайтон»лик Роберт Санчес ва Давид Де Хеадан бошқа дурустроқ номзод топилмади.
Ҳамма Де Хеадан норози - оддий мухлисдан то «МЮ» афсоналаригача
«Давид аввалги Давид эмас. Спорт формаси 6 ой ичида пасайса, уни тушуниш мумкин. Агар у бир неча йил давом этса, жиддий бош қотиришга мажбур этади. Хатолар ҳаммада бўлиб туради. Лекин Давиднинг хатолари жуда кўпайиб кетди».
Гари Невилл, «МЮ»нинг собиқ сардори.
«Мураббий ўрнида бўлганимда, танаффусда унинг юзига тарсаки туширган бўлардим. Ўйинидан кўнглим айнийди. Мен кўрган футболчилар орасида ўта ортиқча баҳо бериб юборилган дарвозабон».
Рой Кин, «МЮ» ярим ҳимоячиси.
Ёзда Давид Де Хеа фаолиятида ўзгариш юз бериши мумкин. «Олд Траффорд»дагилар АПЛда касбдошларига нисбатан энг кўп маош (йилига 23 млн. евро) олаётган беқарор дарвозабондан фориғ бўлиш ниятидалар. Унинг ўрнини 24 ёшли Хендерсон эгаллаши тахмин қилинмоқда.
Луис Энрике эса ўтган йилнинг кузида терма жамоанинг асосий дарвозабони масаласини Унаи Симон фойдасига ҳал қилганди. Мураббийни унинг «қизил фурия» учун муҳим бўлган жиҳати - оёқларида яхши ўйнай олиши қизиқтириб қолганди. Ҳа, Унаи ҳам хатолардан мосуво эмас. Масалан, Косово билан бўлган беллашувда майдон марказидан йўлланган тўпни ўтказиб юборганди. Бироқ Энрике унинг асаблари мустаҳкам эканлигини мақтайди ва бошланғич таркибдан жой бермоқда. Қисқаси, унинг Хорватияга қарши ўйиндаги «қовун»идан кейин ҳам Де Хеа асосий таркибга кира олмади.
Бироқ нима учун Испаниянинг биринчи рақамли дарвозабони мақомига айнан Симон лойиқ топилди?
Мураббийнинг мазкур саволга жавоби сизни лол қолдириши аниқ: Луис Энрике Симонни... оёқлари билан яхши ўйнагани учун танлаган. Ҳа, марказдан йўлланган тўпни тасодифан ўз дарвозасига тўғрилаб қўйган оёқлари учун!
«Атлетик»да тўпни оёқларим билан кўп ўйнамасдим. Бу ҳунарни Луис Энрике ўргатди. Испания терма жамоасида дарвозабон фақат тўпни қайтариш билан чекланиб қолмасдан, бошқа бир қатор вазифаларни ҳам адо этади», - дейди Унаи.
Давид Де Хеа ҳеч қачон оёқларидан самарали фойдалана олмаган. Буни ЕЛдаги пенальтилар серияси яққол исботлади. Бундан ташқари, «МЮ» посбони 2018 йилдан кейин жуда кўп хатоликларга йўл қўймоқда. Шу боис, Энрике барча ўйинларда Симонга ишонч билдирмоқда.
«Атлетик»нинг 23 ёшли дарвозабонига оид қизиқарли фактлар:
Симон ўз фаолиятини «Атлетик»да ўтказиш ниятида. У жонажон клубини жуда яхши кўради. Ёзда Унаи «Реал» ҳамда «Интер» таклифларини рад этди. Бильбаоликлар билан янги шартномани расмийлаштириш чоғида товон пули хусусидаги бандни олиб ташлади.
«Атлетик» таркибида майдонга тушиш имкониятини Симон жамоа Кепа Аррисабалагани «Челси»га 80 млн. еврога сотиб юборганидан кейин қўлга киритди. Дарвоқе, Кепа Англияда «гол ташувчи» иборасининг синонимига айланди.
Унаи Жанлуижи Буффоннинг маҳоратига «беш» кетади. Лекин ҳозир Ян Облакни энг яхши дарвозабон деб билади.
1 апрель оқшомида Симон Испания терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Косовога қарши баҳсда ўта бемаъни голни ўтказиб юборганди. Ўшанда у рақиб футболчисининг майдон марказидан йўллаган тўпи қаршисида ожиз қолганди. Тўғри, якунда Испания ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилгани боис, Унаининг хатоси эътибордан четда қолганди.
«Симондаги таслим бўлмаслик хислати менга кўпроқ ёқади. Қандайдир тасодифий хатолик уни тушкунликка сола олмайди. Аксинча, у баҳсни янада кучлироқ иштиёқ билан давом эттиради», - дейди мураббий.
Нима ҳам дердик, шогирдининг барча плюс-минусларидан Луис Энрике биздан кўра яхшироқ хабардор эканлигини тан олмасликнинг иложи йўқ. Нима бўлганда ҳам, «плей-офф» босқичини кулгили хато билан бошлаган дарвозабон якунда жамоанинг ярим финалга етиб келишида жонбозлик кўрсатди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда ҳам Унаи Симон ва унинг жамоадошлари бўлажак чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдилар, бир қатор кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдилар. Бироқ қаторасига 3та учрашувни «овертайм»ларгача олиб борган испанлар бу гал имкониятни бой бердилар. «Нуқта»дан йўлланган зарбани қайтариш - қаҳрамонлик, қайтара олмаслик эса, айб эмас!
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|