Финал | ||||
---|---|---|---|---|
10.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 1-0 | Франция | |
Ярим финал | ||||
07.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 0-2 | Франция | |
06.07.2016 | ||||
23:59 | Португалия | 2-0 | Уэльс | |
Чорак финал | ||||
03.07.2016 | ||||
23:59 | Франция | 5-2 | Исландия | |
02.07.2016 | ||||
23:59 | Германия | 1-1 | Италия | |
01.07.2016 | ||||
23:59 | Уэльс | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
30.06.2016 | ||||
23:59 | Польша | 1-1 | Португалия | |
Нимчорак финал | ||||
27.06.2016 | ||||
23:59 | Англия | 1-2 | Исландия | |
21:00 | Италия | 2-0 | Испания | |
26.06.2016 | ||||
23:59 | Венгрия | 0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Антуан Гризманн | Франция | 6 |
2 | Луиш Нани | Португалия | 3 |
3 | Димитри Пайет | Франция | 3 |
4 | Альваро Мората | Испания | 3 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 3 |
6 | Оливье Жиру | Франция | 3 |
7 | Гарет Бэйл | Уэльс | 3 |
8 | Грациано Пелле | Италия | 2 |
9 | Биркир Бьярнасон | Исландия | 2 |
10 | Иван Перишич | Хорватия | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Евро-2024 саралаш турнири тобора финишга яқинлашмоқда.
Мана, октябрь ойига қўйилган ўйинлар кўплаб масалаларга ойдинлик киритди. Жумладан, 9та миллий жамоа келаси ёз Германияга бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин қуйидаги мақола йўлланмани расмийлаштирганлар эмас, балки «В» гуруҳидаги ҳолат ҳақида. Бинобарин, ушбу бешликда ўта ғайриоддий вазият юзага келди. Sports.ru сайтида ёзилишича, ҳозирда гуруҳ жадвалининг 4-қаторида турган Ирландия термаси учун навбатдаги ўйинда енгилиш манфаатлироқ. Нима? Наҳотки? Ҳа, ирландлар ноябрь ойига белгиланган баҳсда Нидерландия термасига ютқазишса, Европа чемпионатига чиқиш имкониятини бирозгина яхшилаб олишади. Қанақасига? Наҳотки, мағлубият ғалаба ёки дурангдан яхшироқ бўлса? Бундан ҳолат учун Европа Миллатлар кубогига раҳмат айтиш керак...
Аслида Ирландия миллий жамоаси «В» гуруҳи 8-туридан кейин қитъа биринчилигига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини йўқотиб бўлди. Лекин Рой Кин издошларида Германияда ташкил этиладиган турнирга «плей-офф» босқичи орқали йўл олиш имкони бор. Бу раунд иштирокчилари эса Миллатлар кубоги воситасида аниқланади.
Энди умумий маълумот. Аввало, эслатиш керак, айрим жамоалар Евро-2024га саралашнинг «плей-офф» босқичи орқали сараланади:
*** Аслида «плей-офф» босқичининг 12та ўрни ЕМК «А», «В» ва «С» лигалари гуруҳларида ғолиб чиққан 12та жамоага ажратилган.
*** Агар гуруҳ ғолиби Европа чемпионатига умумий квалификация орқали чиқса, унда унинг «плей-офф»даги ўрни ўз лигасидаги кейинги жамоага берилади.
*** Агар қайсидир лигада Европа биринчилигига умумий саралаш орқали ўтолмаган жамоалар 4тадан кам қолса, унда «плей-офф» йўлланмаси «D» лигаси ғолиби (Эстония термаси)га насиб этади.
*** Агар қайсидир лигада Европа биринчилигига умумий саралаш орқали ўтолмаган жамоалар 3тадан кам қолса, унда «плей-офф» йўлланмаси даража бўйича кейинги лига вакилига берилади.
Евро-2024 саралаши «В» гуруҳидаги ҳолатга келсак, ҳозирда Франция миллий жамоаси йўлланмани расмийлаштиришга улгурди. Нидерландия ва Греция термалари эса ЕМК гуруҳи ғолиби саналади. Агар нидерландлар саралаш якунида тўғридан-тўғри йўлланма олишса, «плей-офф» раундида бўшаган жой «В» лигаси вакилига берилади. Бордию, умумий саралашда греклар мақсадга эришишса, унда «С» лигаси вакили «плей-офф»да ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Хуллас, бу ҳолатда ЕМК «В» лигасида иштирок этган ирландлар учун Нидерландия миллий жамоасининг Евро-2024га тўғридан-тўғри чиқиши манфаатлироқ. Бинобарин, улар шундай тақдирда «плей-офф» босқичига қўшилишдан умидвор бўлишади. Оддий ифода этганда, Ирландия термаси нидерландларга ютқазиш асносида нафақат рақибнинг бўлажак турнирга тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятини оширади, балки ўзи учун «плей-офф» босқичида ўрин ҳозирлаши мумкин.
Умуман, Ирландия термасининг Европа биринчилигига қўшилиши учун мўъжиза керак, барибир. Ҳар ҳолда, жамоа деярли ақл бовар қилмас шартлар уйғунлашган ҳолатдагина «плей-офф» босқичига ўтади. Дейлик, «плей-офф»да 12та жойдан 5таси «С» лигаси вакиллари ва Эстония термаси («D» лигаси ғолиби)га тегади. Демак, Ирландия термаси ЕМК рейтингида ўзидан олдинда турган 25та жамоадан 19тасининг Европа чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олишига умид боғлаши керак. Шунда ирландлар ҳозирча «плей-офф»нинг бўш турган 7та жойидан бирига эга чиқишади. Мураккаблик шу. Ҳозирги ҳолатда ирландларнинг «плей-офф»га ўтиш-ўтмасликларини «ҳал қиладиган» 19та жамоадан 16таси шартга мувофиқ кетмоқда. Шундай экан, Ирландия термаси умумий саралаш якунигача бир нечта жамоага мухлислик қилади:
*** Нидерландия термасига. Агар нидерландлар «В» гуруҳи иккинчи йўлланмасига эга чиқишса, греклар «плей-офф»га ЕМК «С» лигаси гуруҳларидан бирининг ғолиби сифатида қўшиладилар.
*** Уэльс ва Хорватия термаларига. Иккисининг Туркия миллий жамоасининг Евро-2024 йўлланмаси эгасига айланишига халақит беролмагани ирландлар учун ёмон якун бўлди. Энди ушбу икки жамоа гуруҳда Арманистон термасини олдинга ўтишига монеълик қилиши керак.
*** Чехия ва Польша термаларига. «Е» гуруҳида Чехия (2-ўрин) ва Польша (3-ўрин) термалари финишга қадар пешқадам (Албания)ни ортга суриши керак. Албания жамоаси айни ҳолатда 6та ўйиндан кейин 13 очкога эга ва яқин таъқибчиларини тегишлича 2 ва 3 баллга ортда қолдирмоқда. Боз устига, албанларда 2та енгил ўйин қолди - Молдава ва Фарер ороллари термаларига қарши. Шу ўринда яна бир қизиқ ҳолат: молдоваликлар «плей-офф» босқичида ўйнаш имкониятини бутунлай йўқотиб бўлишди, аммо улар ҳали қитъа чемпионатига гуруҳдан тўғри йўл олишга уриниб кўришлари мумкин.
*** Исроил термасига. Исроилликлар «I» гуруҳида Руминия (1-ўрин, 16 очко) термасини ортга суришлари керак. Айни пайт гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турган швейцарияликларни эмас, айнан руминларни. Бу масала жуда қийин. Чунки Исроил термаси ҳозир пешқадамдан 5 очко орқада, тўғри захирасида 2та ўйин бор.
*** Исландия термасига. Исландлар «J» гуруҳида 4-ўриндан 2-ўринга кўтарилишлари керак. Бунинг учун финишгача Люксембург ва Словакия термаларини ортга суриш талаб этилади.
Хуллас, ҳозирча Ирландия термаси учун ҳаммаси анча чигал. Лекин математик томондан имконият йўқ эмас ва нидерландларга ютқазишда ҳам маъно бор...
О.АТАБОЕВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Албания | 3 | 3 |
4 | Руминия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уэльс | 3 | 6 |
2 | Англия | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 4 |
4 | Россия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | Польша | 3 | 7 |
3 | Шим. Ирландия | 3 | 3 |
4 | Украина | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 6 |
3 | Туркия | 3 | 3 |
4 | Чехия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 6 |
2 | Италия | 3 | 6 |
3 | Ирландия | 3 | 4 |
4 | Швеция | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Венгрия | 3 | 5 |
2 | Исландия | 3 | 5 |
3 | Португалия | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|