Финал | ||||
---|---|---|---|---|
11.07.2021 | ||||
23:59 | Италия | 1-1 | Англия | |
Ярим финал | ||||
07.07.2021 | ||||
23:59 | Англия | 2-1 | Дания | |
06.07.2021 | ||||
23:59 | Италия | 1-1 | Испания | |
Чорак финал | ||||
03.07.2021 | ||||
23:59 | Украина | 0-4 | Англия | |
21:00 | Чехия | 1-2 | Дания | |
02.07.2021 | ||||
23:59 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 994 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-2 | Италия | |
21:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 1005 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-1 | Испания | |
Нимчорак финал | ||||
29.06.2021 | ||||
23:59 | Швеция | 1-2 | Украина | |
21:00 | Англия | 2-0 | Германия | |
28.06.2021 | ||||
23:59 | Франция | 3-3 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 1005 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Патрик Шик | Чехия | 5 |
2 | Криштиану Роналду | Португалия | 5 |
3 | Харри Кейн | Англия | 4 |
4 | Ромелу Лукаку | Бельгия | 4 |
5 | Эмиль Форсберг | Швеция | 4 |
6 | Карим Бензема | Франция | 4 |
7 | Альваро Мората | Испания | 3 |
8 | Раҳим Стерлинг | Англия | 3 |
9 | Жердан Шакири | Швейцария | 3 |
10 | Харис Сеферович | Швейцария | 3 |
тўлиқ жадвал » |
Узоқ йиллар давомида Франция терма жамоаси йирик турнирларда 2 нафар дарвозабон - Уго Льорис ва Стив Манданданинг хизматидан фойдаланиб келганди.
Бу футболчилар Россия мундиалидан чемпион мақомида қайтишган, Қатарда ва Евро-2016да эса кумуш медалларга сазовор бўлишганди. Асосий дарвозабон мақомидаги Уго шеригига нисбатан кўпроқ майдонга тушиб, якунда «Уч ранглилар» тарихида энг кўп ўйин ўтказди. Стив эса Льориснинг ишончли ўринбосари вазифасини адо этди. Бироқ сўнгги ЖЧдан кейин бу икки афсона терма жамоани тарк этишди. 37 ёшли Льорис ҳозир «Лос-Анжелес» шарафини ҳимоя қилмоқда, «Марсел»ни тарк этган 39 ёшли Стив эса яқингача «Ренн» таркибида ишончли тўп сурди. Оқибатда, Дидье Дешам Евро-2024 турнирига Брис Самба, Майк Меньян ва Альфонс Ареоляни олиб кетди.
«Иккинчи Лама»
Майк Меньян заявкада 16-рақам остидан қайд этилган бўлсада, Асвтрияга қарши старт беллашуви ва Нидерландияга қарши жиддий ўйинларда айнан у «уч ранглилар» дарвозасини ҳимоя қилди. Агар саломатлиги панд бериб қўймаса, кейинги ўйинларда ҳам майдонга тушишига шубҳа йўқ. Сўнгги ЖЧни Майк айнан жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. Франциянинг денгизорти ҳудуди бўлмиш Гвианада таваллуд топган дарвозабон учун ўтган мавсум ҳам омадсиз бўлди. Айниқса, сўнгги босқичда гоҳ бели, гоҳ оёғи шикастланиб турди. Бироқ ҳозир Майк Германияда, жароҳатлар ортда қолгани рост бўлсин, ишқилиб.
28 ёшга чиққунга қадар Меньян терма жамоа либосида 16 марта майдонга тушди. Бир қарашда, жуда оз. Лекин Уго Льориснинг гегемонлик даврини ҳам унутмаслик лозим. Терма жамоадаги тажриба танқислигини Майк «Лилль» ва «Милан»даги иштироки билан тўлдириб олди. Шунингдек, халқаро мусобақалар ҳам яхши самара берди. Меньян Лига 1 ва «А» сериясида чемпионликка эришди. Фақат нима учун «ПСЖ» унга эътибор бермаганлигини тушуниш қийин. Ахир Майк Париж грандининг афсонаси Бернар Ламани эслатади. Уни кўпинча «Иккинчи Лама» дейишади. Гап унинг жаҳон ва Европа чемпионига ватандош эканлигида эмас - Лама ҳам Гвиана фарзанди Ўзининг юртдоши каби, жуда чаққон ҳаракатланади. Бундан ташқари, Бернарга нисбатан анча барқарор ўйнайди.
«Мен иложи борича ортиқча эффектларга берилмай, оддий тўп суришга интиламан», - деганди Майк ўз интервьюларидан бирида. Бироқ интизомсизлик ва қизиққонлик хислатлари унга халал беради. Сўнгги мавсумда у ўз дарвозасидан нисбатан анча кўп - 49та тўп ўтказиб юборди. Шунингдек, бир марта майдонни ихтиёрий равишда тарк этгани ҳам рост - «Удинезе»га қарши баҳсда у рақиб жамоа мухлисларининг ирқчиликка оид ҳақоратларига чидай олмаганди. Кийиниш хонасига йўл олган посбонни жамоадошлари майдонга қайтаришган бўлсада, жамоа чемпион бўла олмади, Майк эса қаторасига 3-марта «А» сериясининг энг яхши дарвозабони бўлиш имкониятини йўққа чиқарди.
Меньян оёқлари билан яхши ўйнайди
Бунга унинг футболга ҳужумчи сифатида кириб келгани ва тасодифан «ПСЖ»нинг болалар жамоасида пайдо бўлгани сабабчи. Майк ўз услубини қуйидагича таърифлаганди: «Мен учун ўз ролимдан ташқарига чиқишни хуш кўраман, ўйиним жарима майдончаси билан чекланиб қолмайди, рақибнинг ҳаракатларини олдиндан пайқаш учун, жамоадошларим билан гаплашиб тураман. Мен доимо шундай менталитет бўлган, ўзим яхши ўйнаб, жамоам мағлуб бўлишини ёқтирмайман».
Бундан ташқари, Майк жамоадошларига кўрсатмалар бериб, ҳимояни ҳам моҳирона бошқаради. Демак, терма жамоада ҳам жим турмаслиги аниқ. Боз устига, французлар ҳимоя чизиғи турнирдаги энг пухта чизиқлардан бири. Яъни, Меньянда тўхтовсиз ҳужумлар гирдобида қолмаслик эътимоли юқори.
Ўзини ўзи тиклаган инсон
«Ланс» посбони Брис Самба терма жамоа қайдномасига 1-рақам остида киритилган. Конголик футболчи 4 йилни «Марсел»нинг захира ўриндиғида ўтказиб, бошқа конголик касбдоши - Стив Манданда ўйинларини кузатди. Айтганча, улар - ватандошлар эмас. Стив пойтахти Киншаса бўлган Конго Демократик Республикаси фуқароси, Брис эса пойтахтликка Браззавилни танлаган Конго Республикасида туғилган.
Африкалик касбдошлар муносабати жуда ажойиб бўлди. Стив маҳорат сирларини Брисдан қизғанмади. Лекин ўзига шерик бўлишини истамади. «Марсель» дарвозасини қўриқлаш Самбага насиб этмади, «Нанси»даги ижара эса муваффақият келтирмади. Албатта, Брис захира дарвозани мақомига рози бўлиши ва нафақага чиқиши ҳам мумкин эди. Бироқ у камтарин «Кан»ни танлади. Тўғри, дастлабки бир йилни у захирада ўтказди, лекин «Марсел»да терма жамоа посбони билан ўрин талашишдан кўра «Кан»да Реми Веркутр билан беллашиш осонроқ эканлигини Самба тушуниб турарди. Унинг бахтига, 2018 йилда Реми фаолиятини якунлади ва Брис майдонга тушиш имкониятига эга бўлди. Ҳа, хатоларга йўл қўйди, тўпларни ўтказиб юборди, лекин баъзан ишончли ўйинларни намойиш этди. Гарча жамоа Лига 1ни тарк этган бўлсада, шахсан Брис ижобий баҳо олди ва тез орада «Ноттингем Форест» таклифини қабул қилиб, «Кан»га 4 млн. евро даромад келтирди.
Айнан Ноттингемдаги 3 йил ичида Самба моҳир дарвозабонга айланди. Унда ўз маҳоратига ишонч пайдо бўлди, майдонда африкаликларга хос бўлмаган совуққонлик билан тўп суришга одатланди. Ва ниҳоят, Брис 23 йил аввал АПЛни тарк этган ЕЧКнинг 2 карра соҳибини элитага қайтарди. Шундан кейин Африка ўғлони ёруғ юз билан «Ланс»га қайтди. Энди у аввалги Брис Самба эмасди. Унинг кўмагида жамоа атиги 29та гол ўтказиб, Лига 1нинг кумуш медалларини қўлга киритди. Посбон эса Франция терма жамоасидан чорлов олди.
Дайди ижарачи
Майк Меньян каби Альфонс Ареоля ҳам «ПСЖ» тарбияланувчиси. Лекин Майкни парижликлар ўсмирлик чоғида яроқсизга чиқарган бўлсалар, Альфонс пойтахт клубини 2 йил аввал тарк этди. Ўша пайтда Ареоля жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Нима учун ҳисобланарди? Чунки у терма жамоа таркибида 1 дақиқа тўп сурмасдан шоҳсупага кўтарилган.
Филиппинликларга хос бўлмаган дароз (195 см.) йигит доимо «ПСЖ»да ўйнашни орзу қиларди. Бироқ пойтахт клуби ишонч билдиришга ошиқмай, уни гоҳ «Ланс»га, гоҳ «Бастия» ёки «Вильярреал»га «сургун» қилиб турарди. Альфонс ҳатто «Реал»да ҳам бўлган, лекин майдонга тушган эмасди. Фақат 2016Ғ17 йиллар мавсумида у Кевин Трапп ўрнини эгаллашга муваффақ бўлган ва 1,5 йил тўлиқ тўп сурганди. Ана шу иштироки эвазига у французларнинг ғалабаси билан якунланган ЖЧга 3-дарвозабон мақомида йўл олганди. Бироқ кейин жаҳон чемпионининг бахтига қарши, «ПСЖ» Жанлуижи Буффонни харид қилди, Буффон кетгач, унинг ўрнига Кейлор Навас келди, яна Альфонс ишсиз қолди.
Таажжубки, Фабьен Бартез, Бернар Лама ва Стив Манданда ўрнаша олмаган Англияда Ареоля ҳам Льорис каби ўзига иш топа олди. Яъни, «Вест Хэм»даги ижарадан кейин, 2022 йилда «болғачилар» посбонига айланди. «ПСЖ» бу хариддан 12 млн еврога эга бўлди. Аввалига Ареоля Лукаш Фабьянски «соя»сида қолди. Лекин жамоанинг КЛдаги зафаридан кейин, франциялик дарвозабоннинг асосий таркиб бўлиши ҳеч кимда шубҳага ўрин қолдирмади.
Ареолянинг Евро-2024 турниридаги имконияти йўқ ҳисобида. Терма жамоада 3-дарвозабон мақомига у кўникиб қолди, лекин медаллардан воз кечмайди. Боз устига, у Россиядан ЖЧнинг олтин, Қатардан эса кумуш медаллари билан қайтган.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Италия | 3 | 9 |
2 | Уэльс | 3 | 4 |
3 | Швейцария | 3 | 4 |
4 | Туркия | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 9 |
2 | Дания | 3 | 3 |
3 | Финляндия | 3 | 3 |
4 | Россия | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нидерландия | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Украина | 3 | 3 |
4 | Македония | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Англия | 3 | 7 |
2 | Хорватия | 3 | 4 |
3 | Чехия | 3 | 4 |
4 | Шотландия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Швеция | 3 | 7 |
2 | Испания | 3 | 5 |
3 | Словакия | 3 | 3 |
4 | Польша | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 5 |
2 | Португалия | 3 | 4 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Венгрия | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|