Финал | ||||
---|---|---|---|---|
21.02.2016 | ||||
19:00 | Ўзбекистон | 1-2 | Эрон | |
3-урин учун | ||||
16:00 | Таиланд | 8-0 | Вьетнам | |
19.02.2016 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
3-1 | Қирғизистон | |
Ярим финал | ||||
19:00 | Эрон | 13-1 | Вьетнам | |
16:00 | Ўзбекистон | 2-2 | Таиланд | |
18.02.2016 | ||||
16:00 | Қирғизистон | 6-2 | Япония | |
16:00 | Ироқ | 3-5 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
17.02.2016 | ||||
19:00 | Эрон | 7-0 | Қирғизистон | |
19:00 | Япония | 4-4 | Вьетнам | |
16:00 | Таиланд | 6-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Суфавут Туенкланг | Таиланд | 14 |
2 | Ҳуссайн Тойибий | Эрон | 11 |
3 | Маҳдий Жовид | Эрон | 8 |
4 | Мақсадбек Алимов | Қирғизистон | 7 |
5 | Асқар Ҳассанзода | Эрон | 6 |
6 | Грегори Жиовенали | Австралия | 6 |
7 | Фарҳод Тавакколий | Эрон | 5 |
8 | Жетсада Чудеч | Таиланд | 5 |
9 | Волид Холид | Ироқ | 4 |
10 | Дилшод Раҳматов | Ўзбекистон | 4 |
тўлиқ жадвал » |
Хабарингиз бор, 10 январь куни Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига старт берилади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот анжуманлари залида Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакиллари журналистлар билан суҳбатда бўлишди.
Унда терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез, катта мураббий Баҳодир Аҳмедов, жамоа сардори Артур Юнусов ва терма жамоа менежери Рустам Толибжонов иштирок этишди.
— Мусобақага 14 нафар ўйинчини танлаб олдингиз. Умуман олганда, терма жамоага кириш учун рақобат қай даражада бўлди?
Мендез: — Мусобақага тайёргарликни март ойида бошлагандик. Бошида ихтиёримизда 30 нафар футболчи бор эди. Аста-секин кучли ўйинчиларни ажратиб ола бошладик. Қирғизистон ва Грузия билан ўйинлардан кейин таркибимизда 25 нафар қолди. Энг сўнгги паллада эса сафимизда 17 футзалчини олиб қолдик. Эски қоидага кўра 16 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиш мумкин эди. Аммо, регламентга кўра, ҳар бир терма жамоа 14 нафардан футболчи хизматидан фойдана олиши мумкинлиги ойдинлашди.
— Шуҳрат Тожибоев Хитой чемпионатида ўйнаётганига қарамай, у 14 нафар футболчи сафига кирмаган. Бунинг сабаби нимада?
Мендез: — У бизнинг барча ўқув-йиғин машғулотларимизга чақирилганди. Январь ойидаги йиғинга чақирганимизда у 7 январь куни жароҳат олиб, 2 ҳафта давомида машғулотларда иштирок эта олмади. Ҳали ҳам у жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Агар унда жароҳат бўлмаганида у таркибга кирган бўларди. У жамоамизнинг энг тажрибали футболчиларидан бири ҳисобланади.
— Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар унчалик ижобий кўриниш ҳосил қилмаган. Жумладан, Қозоғистон терма жамоаси ва "Қайрат" билан ўйинларда жамоа 4 марта мағлубиятга учраган. Бу ҳолат сизни ташвишга солмаяптими?
Мендез: — Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар биз учун муҳим аҳамиятга эга эмасди. Бизда иккита вариант бор эди. Кучсиз рақиблар билан ўйинларда ўйнаб, ғалаба қозонишимиз ёки кучли жамоалар билан ўйинларда ўз имкониятимизни синаб олиш. Биз иккинчи вариантни танладик.
Қозоғистон терма жамоаси Европанинг кучли жамоаси ҳисобланади. У шу кунларда давом этаётган Европа чемпионатида чорак финалга чиқди. Улар биздан кучли, буни тан олиш керак. "Қайрат" эса клублар ўртасида Европа чемпиони ҳисобланади. Шу боис мағлубиятлар хавотирли эмас.
— Жамоамизда йиғилган футболчиларнинг ўртача ёши катта эмасми?
Мендез: — Жамоамиздаги энг ёш футзалчи Илҳом Ҳамроев — 18 ёшда. Бу ерда ҳам иккита вариантимиз бор эди. Биз тажрибали футзалчиларга таянишга қарор қилдик. Ўзбекистон ҳали ЖЧда иштирок этмаган. Ишончни қозонган футзалчилар билан мусобақада иштирок этишни лозим деб топдик.
— Жамоанинг бир неча йиллик етакчиси сифатида терма жамоамизнинг ҳозирга ҳолатига қандай баҳо берасиз?
Аҳмедов: — Йигитларнинг кайфияти, руҳий ҳолати яхши. Футзал ассоциациямиз бизга барча шароитларни яратиб беришди. Тайёргарликдан кўнглим тўлди.
— Рақибларни қай даражада ўргандингиз?
Мендез: — Биз ўрин олган гуруҳни энг кучли гуруҳ ҳам эмас, энг кучсиз ҳам гуруҳ эмас. Ўртача гуруҳ. Барча гуруҳлар орасида иккинчи ўриндаги гуруҳ. Саудия Арабистони тажрибага эга эмас, аммо уларнинг таркибида тезкор ўйинчилар бор. Қирғизистон терма жамоаси билан ҳам ўйин осон бўлмайди. Эсимда бор, аввалги ОЧнинг гуруҳ босқичида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Ливан терма жамоасини биз билан тушишини истамагандим. Уларга қарши ўйнашни ёқтирмайман. Уларнинг сафида бўйдор ва жисмоний жиҳатдан бақувват футболчилар бор. Уларга қарши ўйин осон бўлмайди. Чорак финалда Эронга тушиб қолмаслик учун гуруҳда 1-ўринни эгаллашимиз керак.
— Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси муваффақиятсизликка учраганидан кейин мазкур мусобақа ўтказилмоқда. Бу ҳолат футзалчиларга маълум босимни юклайди. Ўйинчиларда юзага келадиган босимни камайтириш учун қандайдир ишлар қилиндими? Масалан, Фомин масаласи аҳамият берилдими?
Толибжонов: — Фомин воқеасидан кейин биз ҳам бу ҳолатга алоҳида аҳамият қаратдик. Терма жамоа мураббийлари Баҳодир Аҳмедов ва Николай Одушев бу борада йигитлар билан гаплашишди. Улар бошқа нарсалар билан чалғимасдан, бор эътиборни фақат мусобақага қаратишади. Бразилиялик ва испаниялик мураббийларнинг таклиф этилиши ҳам ўйинчиларга ижобий таъсир кўрсатиши керак. Умид қиламан, биз бундай муаммога дуч келмаймиз. Футболчиларнинг руҳияти юқори ҳолатда.
— Мухлисларнинг ўйинларга келиши борасида маълумот бериб ўтсангиз.
Толибжонов: — Мусобақани матбуот орқали ёритиб борилишига аҳамият беряпмиз. Мухлисларимизнинг турнирдан хабарлари бор деб ўйлайман. Ҳар иккала спорт комплексларига кириш бепул. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватланиши йўлга қўйилмоқда.
Абдураҳмон Фозилов: — Мусобақанинг очилиш маросими 10 февраль куни соат 18:00да бўлиб ўтади. Барча мухлисларни очилиш маросимига таклиф қиламан. Биз терма жамоани яхши қўллаб-қувватлаш учун барча ишни амалга оширамиз.
— ОФК мусобақада янги тўплардан фойдаланади. Бизга маълум бўлишича ОФК янги тўпларни терма жамоага тақдим қилмаган. Бу ноқулайлик туғдирмайдими?
Толибжонов: — Бу масалада ОФКга анча аввал мурожаат қилгандик. ОФК янги тўпларни ўзи билан Тошкентга олиб келишини айтганди. ОФК делегацияси куни кеча Тошкентга етиб келди. Бугун эрта тўпларни қабул қилиб олишимиз керак.
— Рақибни ўрганишда замонавий технологиялардан фойдаланасизми?
Мендез: — Яхши мавзуни кўтардингиз. Рақибни ўрганишда янги технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Анчадан бери бу услубдан фойдаланиб келамиз. Бизга ёрдам бераётган мутахассис бу технологиядан фойдаланишда малакали мутахассис ҳисобланади. У рақиблар ўйинларининг барча жиҳатларини таҳлил қилиб беради.
— Қозоғистон Россияга қарши ўйин бошидан бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдаланишни бошлади. Биз ҳам ушбу услубдан фойдалансак бўладими?
Мендез: — Қозоғистон таркибида ўйновчи-дарвозабон Игита бор. Бизда эса йўқ. У баъзи футзалчилардан ҳам яхшироқ ўйнайди. Унинг паслари жуда аниқ ва зарбалари жуда кучли. Бу Қозоғистоннинг кучли томони ҳисобланади. Бошқа жамоалар ўйин бошиданоқ бундай қила олишмайди. Сабаби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу тактикага боғлиқ. Вазиятга қараб иш қиламиз.
— Мусобақа бошланишига 1 ой қолганида терма жамоа таркибида икки нафар хорижлик мутахассис иш бошлади. Бу муддат етарли бўлдими?
Толибжонов: — Бу мураббийнинг таклифига кўра бразилиядан физиотерапевт, Испаниядан эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий таклиф этилди. Мендез мусобақага бир ой қолганда уларни таклиф қилиш етарли деб ҳисоблади.
— Футзал терма жамоасини мукофотлаш масаласи ҳал қилинганми?
Толибжонов: — Ҳозирдан мукофотлаш масаласини кўтариш нотўғри бўларди. Бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритсак, бу масала ЎФФ ва терма жамоалар маркази миқёсида албатта ҳал қилинади.
— 2012 йилда ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ишлагансиз. Ўша жамоа билан ҳозирги жамоани таққослаганда нималар ўзгарган?
Мендез: — Фикримча, бугунги жамоа 4 йил аввалги жамоадан анча кучлироқ. Мен ўшанда жамоадан кетганимдан кейин ҳам Баҳодир Аҳмедов менинг иш услубимни, менинг тактикамни давом эттириб келди. Биз Баҳодир билан доимо суҳбатда бўлиб турдик. Ҳозирги таркиб менинг талабларимни яхши тушунади. Янги футболчилар таркибимизга қўшилди. Бу жуда яхши. Мусобақага аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Бу сафар анча хотиржамман. Мен ўзимга ва жамоага ишоанман. Олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз деб ўйлаймиз. Жнди барча нарса ўзимизга боғлиқ. Ўз уйимизда, мухлислар қаршисида ўйнаймиз. Биз мухлисларнинг орзусини рўёбга чиқармоқчимиз.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Қирғизистон | 3 | 4 |
3 | Ливан | 3 | 2 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 9 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | Иордания | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Таиланд | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Хитой Тайпейи | 3 | 1 |
4 | Тожикистон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|