Финал | ||||
---|---|---|---|---|
21.02.2016 | ||||
19:00 | Ўзбекистон | 1-2 | Эрон | |
3-урин учун | ||||
16:00 | Таиланд | 8-0 | Вьетнам | |
19.02.2016 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
3-1 | Қирғизистон | |
Ярим финал | ||||
19:00 | Эрон | 13-1 | Вьетнам | |
16:00 | Ўзбекистон | 2-2 | Таиланд | |
18.02.2016 | ||||
16:00 | Қирғизистон | 6-2 | Япония | |
16:00 | Ироқ | 3-5 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
17.02.2016 | ||||
19:00 | Эрон | 7-0 | Қирғизистон | |
19:00 | Япония | 4-4 | Вьетнам | |
16:00 | Таиланд | 6-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Суфавут Туенкланг | Таиланд | 14 |
2 | Ҳуссайн Тойибий | Эрон | 11 |
3 | Маҳдий Жовид | Эрон | 8 |
4 | Мақсадбек Алимов | Қирғизистон | 7 |
5 | Асқар Ҳассанзода | Эрон | 6 |
6 | Грегори Жиовенали | Австралия | 6 |
7 | Фарҳод Тавакколий | Эрон | 5 |
8 | Жетсада Чудеч | Таиланд | 5 |
9 | Волид Холид | Ироқ | 4 |
10 | Дилшод Раҳматов | Ўзбекистон | 4 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон футзали бир тўлғониб, бир ҳайқириб, барчамизни ҳайратлантирганча халқ ичига синди. Мазкур спорт тури ҳам энди юртимизда бошини баланд тутиб туради. Хосе Мария Мендез шогирдлари тимсолида минг-минглаб янги мухлислар уни ўзлари учун кашф этишди. Бугун катта-кичик мухлислар оммавий тарзда мамлакатимиз футзал терма жамоаси аъзоларини номма-ном санай олишади. Таъкидлаш жоизки, футзалчиларимиз аввал ҳам Осиё чемпионатларида қатнашишган. Ҳатто бир неча бор совриндор бўлишган. Аммо очиғи, бундай кўтаринки кайфият, қўллаб-қуватлаш кузатилмаган. Бу сафар ҳаммаси бошқача кечди.
Футзалчиларимиздаги улкан иштиёқ, мислсиз шижоат, юрт шарафи йўлида ғалабага ташналик мухлисларнинг янги қатламини уйғотди, оёққа қалқитди. Гуруҳ босқичидаги вақтлар ўтиб бораркан, футзалчиларимизнинг мардонавор ўйинлари шукуҳидаги овозалар тарқалаверди. Чорак финал учрашувидан кейин эса чинакам байрам бошланди. Мухлислар Колумбия йўлланмасини шундай нишонлашдики, буни таърифлашга тил ожиз. Шу пайтга қадар футзалга эътиборсиз қараган мухлислар севинч кўз ёшларини тиёлмай, бир-бирларини табриклашди. Улар футболчиларимиздан жаҳон чемпионати йўлланмаси, Олимпиада чиптасини кутишганди. Йўқ, уларни кутишлар чарчатганди. Ҳосил бермаётган серҳосил тупроқ эди гўё, улар учун бу футбол муҳити. Мана, умид ва ишонч ёмғирлари ёғди бу ҳансираб, қовжираб ётган футбол муҳити узра. Кутилмаган, узр, кутилган кўркам ташрифдан ғалабага чанқоқ диллар ҳузурланди. Шоиртабиат мухлис қувончлари ичига сиғмай шеър ўқиди:
Эртага ёмғирлар келади,
Гуркираб яшнайди ҳаволар,
Ҳулволар келади, ҳулволар,
Ойларга етажак наволар.
Ушбу мисралар муаллифи бўлмиш жувонмард шоир Шавкат Раҳмон орзу қилган уйғоқ кунлар бўй ростлади Ўзбекистон футзали ҳаётида. Кейин эса Таиланд футзалчиларига қарши бетакрор ва унутилмас ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Минг-минглаб мухлислар қайта-қайта томоша қилишди бу бебаҳо баҳсни. Ишончимиз комилки, яна томоша қилишади, лекин завқланишдан, ҳайратланишдан чарчашмайди. Негаки, улар Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов бошқарган, ҳозир Самвел Бабаян устозлик қилаётган миллий терма жамоамиз ўйинларидан шундай завқланишни, роҳатланишни истагандилар. Йўқ, улар соғинч уммонида сузаётгандилар. Соғинч азоби уларни қийнаётганди, ҳолдан тойдираётганди. Қийноқлардан юраклар хун бўлганди. Футзалимиз осмонида бирдан чақмоқ чақди. Мендез муштини тугди, кафтига туфлади, Таиланд термасини енгмоққа шайланди. У нима тўғрида ўйлаганини биров билмади. Рақиб мураббийи эса финал ҳақида ўйлаб, уни назарга илмади. У Мендез Таиаландда ишлаганини, испаниялик мутахассис эканини унутди. Буни унутмаган бўлса, футзалчиларимизнинг имконларига ишонмади. Мендез ва футзалчиларимиз эса уни аламзада аҳволга солишди. Гарчи «Ўзбекистон учун хурсандман!» деган бўлса ҳам, ҳамон унинг ичини ит тирнамоқда. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам уни қониқтирмаяпти. Тайликлар устози ҳамон ютқазганига ишонмаётган бўлса, ажабмас. Бу мўжиза қандай содир бўлди? Футзалчиларимиз қай тариқа финалга чиқишди? Матонат ва маҳорат ўз йўлига, бироқ омадга ишонган Мендезнинг хайрли таваккали бўлмаса, финал футзалчиларимиз учун орзулигича қоларди, балки. Энг қалтис паллада, мураббий учун ҳаёт-мамот масаласи ўртага тушганда, Хосе Мария тўғри йўл танлади. Унинг таваккали эвазига Артур Юнусов ҳисобни тенглаштириб, пенальтилар серияси учун йўл очди. Баҳслар давомида майдонда кўринмаган Феруз Фахриддиновга пенальтилар сериясида илк зарба йўллаш маъсулиятини топширган ҳам таваккалдан чўчимас, омаддан умидвор Мендездир.
Даврон Файзиев шарҳлари жараёнида бир неча футзалчимизнинг отасига раҳмат айтди ва биз унинг шарҳларини, ўша раҳматларини олқишлаймиз. Айни чоғда қўшимча қиламизки, узоқ Испаниядан келган Хосенинг отасига ҳам раҳмат! Уники каби таваккалга, ана, Самвел Бабаян қўл уролмади, яъни олимпиячиларимизнинг Осиё чемпионатидаги иккинчи баҳсида таркибни кескин ўзгартиришга ўзида куч топмади. Эҳтимол, у шундай йўл тутганда, ўйинга чанқоқ бошқа футболчилардаги кучли иштиёқ тайёргарлик билан боғлиқ камчиликларни ёпиб юборармиди?! Бўлиши мумкин эди! Фақат бу ҳолатга истисно тариқасида аввалдан ҳозирланиш талаб этиларди бош мураббийдан. Бунинг учун унга бахт етишмади ёки ўзи буни истамади. Тасанно шуки, Мендез бу ҳолатни ҳам ҳисобга олибди ва унга махсус ҳозирланибди. Акс ҳолда, у ҳеч иккиланмай, Клим Тюгаевни Рустам Умаров ўрнига дарвозага қўймасди. Рустам Умаровдек моҳир дарвозабонни алмаштириш учун мураббийдан қандай куч талаб қилинишини барча ҳам тасаввурига сиғдиравермайди. У ўзига, тайёргарлик жараёнига, Климга ишонмаса, бундай йўл тутмасди. Ўша лаҳзаларда барчамиз тош қотдик. Они лаҳзаларда «Мураббийнинг қарори тўғрими?» деган савол онгу-шууримизда чақнади. Чунки биз ўша паллагача Климнинг махсус пенальти тўсувчи қудрати хусусида билмасдик. У эса кўкрагини пулемёт ўқларига қалқон қилган мард жангчи каби зарбани бартараф этди. Умуман олганда, ярим финал учрашувида иштирок этган барча футзалчиларимиз мардона ўйнашди ва улар том маънода қаҳрамондирлар. Қаҳрамонлар сардори эса ҳеч муболағасиз - Хосе Мария Мендез. Ёдингизда бўлса, у турнир аввалида хавотирини яшириб ўтирмаганди. Мураббийдаги хавотир бошқалар каби бизни ҳам ажаблантирганди. Энди маълум бўлмоқдаки, испаниялик мутахассис вакилларимизнинг имкониятларини холисона баҳолабди. Шунинг учун ҳам дарвозабонлар масаласига алоҳида эътибор қаратибди. Унинг фалсафасига кўра, кучли рақиблар Рустам Умаров дарвозаси томон ўнлаб хавфли зарбалар йўллашлари аниқ эди. Яъни майдондаги футзалчилар ҳарқанча иштиёқ билан ўйнашмасин, рақиблар мўл-кўл зарба йўллашларини аввалдан сезди ва бу бўшлиқни тўлдиришнинг ягона йўли сифатида дарвозабонларни кўрди. Бу - вазиятни тўғри баҳолайдиган мураббийнинг турнир учун махсус «сюрпириз»и ҳисобланади. Сезиб турибмиз: бизнинг мураббийларда айнан шундай ўзгача қарорлар етишмаслигидан афсусланиб бош чайқамоқдасиз. Йўқ, афсусланманг. Мендез ўзининг ғайритабиий, лекин вазиятга мувофиқ келадиган иш услуби билан мураббийларимиз кўзини очди. Шу билан бирга унинг каби мураббий бош бўлса, миллий ва олимпия терма жамоаларимиз ҳам катта ғалабаларга эришишлари мумкинлигини исботлади. Ҳа, финалда футзалчиларимиз рақибга нисбатан оз гол уришди, лекин Эрон термаси дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритишни уддалашди. Кичик ҳисобли мағлубият эса аслида футзалимиздаги тараққиётдан далолатдир. Шу тараққиёт барчамизга муборак бўлсин ва бугун стартга чиқадиган ОЧЛда клубларимизни, шунингдек, миллий терма жамоамизни янги зафарларга чорласин!
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Қирғизистон | 3 | 4 |
3 | Ливан | 3 | 2 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 9 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | Иордания | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Таиланд | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Хитой Тайпейи | 3 | 1 |
4 | Тожикистон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|