Финал | ||||
---|---|---|---|---|
21.02.2016 | ||||
19:00 | Ўзбекистон | 1-2 | Эрон | |
3-урин учун | ||||
16:00 | Таиланд | 8-0 | Вьетнам | |
19.02.2016 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
3-1 | Қирғизистон | |
Ярим финал | ||||
19:00 | Эрон | 13-1 | Вьетнам | |
16:00 | Ўзбекистон | 2-2 | Таиланд | |
18.02.2016 | ||||
16:00 | Қирғизистон | 6-2 | Япония | |
16:00 | Ироқ | 3-5 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
17.02.2016 | ||||
19:00 | Эрон | 7-0 | Қирғизистон | |
19:00 | Япония | 4-4 | Вьетнам | |
16:00 | Таиланд | 6-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Суфавут Туенкланг | Таиланд | 14 |
2 | Ҳуссайн Тойибий | Эрон | 11 |
3 | Маҳдий Жовид | Эрон | 8 |
4 | Мақсадбек Алимов | Қирғизистон | 7 |
5 | Асқар Ҳассанзода | Эрон | 6 |
6 | Грегори Жиовенали | Австралия | 6 |
7 | Фарҳод Тавакколий | Эрон | 5 |
8 | Жетсада Чудеч | Таиланд | 5 |
9 | Волид Холид | Ироқ | 4 |
10 | Дилшод Раҳматов | Ўзбекистон | 4 |
тўлиқ жадвал » |
Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термасининг Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмагани турли хил фикрларга сабаб бўлди...
Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида Осиё чемпионати саралашида омадсизликка учраган Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.
- Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг муваффақиятсизлиги сенсация бўлмади. Аслида, ҳаммаси шунга қараб кетаётганди ва саралаш босқичининг 1-турида Қирғизистон устидан қозонилган ғалаба мутахассисларни бироз чалғитди.
Ваҳоланки, футзал бир йилдан бери ҳеч кимга керак бўлмай қолган. Агар эсласангиз, «мутахассислар» ҳатто ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши учун қайдномани вақтида топшира олишмаганди. ОФК биринчи қуръани Ўзбекистонсиз ўтказди. Ушбу саралашга мезбон тополмаган ташкилот мамлакатимизга мурожаат қилишига тўғри келди. Айнан шу туфайли муаммолар кўриниб қолди. Муваффақиятсизлик учун илк қадам бир йил олдин, футзал ассоциацияси тугатилганда қўйилган. Эслатиб қўяй, ўша ассоциация ҳам танқид қилинган.
Профессионализм йўқлиги, ЎФФ раҳбариятида қариндошлар йиғилгани... Ҳаммаси ҳақиқат эди. Клублар ўйинни ривожлантириш учун раҳбарият билан курашишган. Аммо бу уринишлар фойда бермаган. Натижада чемпионат ўйинлари эски услубда ўтаверган: ҳамма жамоалар бир шаҳарда йиғилиб, дам олиш кунисиз 5-6та ўйин ўтказишган. Боз устига, илк ўйинлар тонгги соат 9да бошланган, трибуналар эса бўш бўларди.
Бироқ ассоциация номига бўлган танқидлар унинг ёпилишига қаратилмаганди - ташкилотни қайтадан очиш учун 2000 йилнинг бошида ёпилганди. Алоҳида ассоциация борлигининг ижобий жиҳатлари: футзалга эътибор кучлироқ эди, клуб, чемпионат ва терма жамоа «етим» бўлиб қолмасди.
Бир йил аввал футзал ассоциациясидаги кадрларни ўзгартириш етарли бўларди. Бироқ кимнингдир бутун футболни ўз қўлига олишга уриниши ассоциациянинг ёпилишига олиб келди. Ҳозир кўпчилик бир нарсани эслай олмаса керак: бир йил олдин футзал бўйича мамлакат чемпионати старти кейинроққа қолдирилган. Ўйинчилар деярли бир йил ўйин амалиётисиз қолиб кетишган.
Клубларда иккита йўл бор эди: машғулотлар учун футзалчиларга пул тўлаш ёки уларни қўйиб юбориш. Иккала вариант ҳам футзал зарарига хизмат қиларди. Кейинроқ олий лигага бириктирилмаган жамоаларни чемпионатда ўйнатмаслик белгиланди. Бу қарорнинг мақсадини тушуниш қийин.
Тахминлардан бири: «Ардус»ни чемпионатда ўйнатмаслик хоҳиши. Агар бу ҳақиқат бўлса, ҳаммаси абсурд, чунки «Ардус» Мираброр Усмонов ЎФФ президенти бўлгунига қадар мавжуд эди. Янги раҳбарлар амалга оширган энг яхши иш - формат ўзгаргани. Ўйинлар икки даврага бўлинди ва жамоалар уйда ҳамда меҳмонда ўйнашни бошлашди. Тақвим барқарорлашди ва мураббийларда таҳлил учун вақт пайдо бўлди.
Аммо мухлислар қизиқиши йўқолди. Олий лигада мухлисларнинг ўйинларга ташрифи билан шуғулланган ПФЛ (фақат биринчи босқичда) футзални оммалаштиришни унутиб қўйди. Клублар ҳам футзал жамоаларини асосий жамоадек қабул қилишга кўника олишмади. Энди ўйинлар ўтаётганини ҳеч ким сезмаяпти: мухлислар ҳам, ОАВ ҳам. Шундай экан, бу муваффақиятсизлик футзални «бузиш» режасининг маҳсули бўлди. Агар «мутахассислар» буларни ўйлаб кўришмаса, ёқимсиз сюрпризлар кўпаяверади.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Қирғизистон | 3 | 4 |
3 | Ливан | 3 | 2 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 9 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | Иордания | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Таиланд | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Хитой Тайпейи | 3 | 1 |
4 | Тожикистон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|