Финал | ||||
---|---|---|---|---|
21.02.2016 | ||||
19:00 | Ўзбекистон | 1-2 | Эрон | |
3-урин учун | ||||
16:00 | Таиланд | 8-0 | Вьетнам | |
19.02.2016 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
3-1 | Қирғизистон | |
Ярим финал | ||||
19:00 | Эрон | 13-1 | Вьетнам | |
16:00 | Ўзбекистон | 2-2 | Таиланд | |
18.02.2016 | ||||
16:00 | Қирғизистон | 6-2 | Япония | |
16:00 | Ироқ | 3-5 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
17.02.2016 | ||||
19:00 | Эрон | 7-0 | Қирғизистон | |
19:00 | Япония | 4-4 | Вьетнам | |
16:00 | Таиланд | 6-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Суфавут Туенкланг | Таиланд | 14 |
2 | Ҳуссайн Тойибий | Эрон | 11 |
3 | Маҳдий Жовид | Эрон | 8 |
4 | Мақсадбек Алимов | Қирғизистон | 7 |
5 | Асқар Ҳассанзода | Эрон | 6 |
6 | Грегори Жиовенали | Австралия | 6 |
7 | Фарҳод Тавакколий | Эрон | 5 |
8 | Жетсада Чудеч | Таиланд | 5 |
9 | Волид Холид | Ироқ | 4 |
10 | Дилшод Раҳматов | Ўзбекистон | 4 |
тўлиқ жадвал » |
Матбуот анжуманида иштирок этиб, саралаш мусобақасига умумий хулоса қиларкан, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
“Йигитлардан хурсандман. Улар саралаш мусобақа давомида яхши ўйин кўрсатишди. Ёшларимиз ҳам, легионерларимиздан ҳам ишончни оқлашди”, дейди Б.Аҳмедов.
Саралаш мусобақаси олдидан Эроннинг “Гити Пасанд” жамоаси Тошкентга ташриф буюриб, асосан маҳаллий чемпионатда тўп сураётган футболчилардан иборат (легионерларсиз) терма жамоа билан иккита ўйин ўтказди. Ушбу ўртоқлик ўйинига легионерлар жалб қилинмаганидан Аҳмедов афсусда эмас.
“Ёшларга мана шундай кучли жамоаларга қарши ўйинларда имкон бермасак, қачон имкон берамиз? Ўша баҳслар кўрсатдики, ёшлар билан ишлашда давом этсак, уларнинг терма жамоага фойдаси тегади. Шунинг учун кейинги ўйинларда, мусобақаларда уларга имконият бериб борамиз. Қоззоғистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг ёши 30дан ошиб қолди. Бир неча йилдан кейин улар футзалчилик фаолиятини якунлашади. Шунинг учун ҳозирдан авлодлар алмашинувини бошлашимиз керак. “Гити Пасанд” мураббийи ҳам Тошкентга келганда асосий таркиб футболчиларини мендан сўради. Мен унга вазиятни тушунтириб, терма жамоани ёшартириш устида иш бошлаганимни айтдим. У эса менинг фикримни маъқуллаб, аслида бу жараённи яна-да эртароқ бошлаганимда мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди”, дейди бош мураббий.
Баҳодир Аҳмедов шу пайтгача 10та Осиё чемпионатида қатнашган. У футзалчи сифатида ҳамон “Максам-Чирчиқ” жамоасида ўйнамоқда. Унинг Вьетнамда бўладиган Осиё чемпионатида ўйнаш истаги борми?
“Терма жамоада ўйнашни тўхтатдим. Ҳам футзалчи, ҳам мураббий сифатида ишлаб бўлмайди. Мен ўтган йили БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам ўйнашим мумкин эди. Бунга кучим етарди. Мен Мендез билан суҳбатлашганимда, у менга “сен менга ёрдамчи бўлсанг, жамоага кўпроқ ёрдаминг тегади” деди. Мен унга миннатдорчилик билдираман. Боиси, у менга тўғри маслаҳат берганди. Шунинг учун энди терма жамоада фақат мураббийлик қиламан”, дейди Баҳодир Аҳмедов.
Агар кеча Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этганида, Осиё чемпионатига Қирғизистон эмас, Туркманистон борарди.
“Ўйиндан олдин олдимизга фалон ҳисобда ғалаба қозонамиз деган мақсадни қўймагандик. Шундай мақсадни қўйсак, нотўғри бўларди. Шундай қилганимизда футболчилар шошиб ҳаракат қилишарди, ўйинимиз чиқмасди. Бугун ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар фақат ғалаба учун ўйнадик. Биринчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб келганимиздан кейин ёшларга кўпроқ имконият бердим. Ўйин сўнгида битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйин хатосиз бўлмайди. Мана шундай хатолар устида ишлаймиз”, дейди мутахассис.
Терма жамоамизда Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш учун вақт етарли. Бунинг учун футболчилар бир нечта халқаро мусобақаларда иштирок этишади.
“ОСиё чемпионатига қадар бир нечта йиғинлар ўтказамиз. Озарбойжон ва Вьетнамда халқаро мусобақаларда иштирок этамиз. Тошкентга Озарбойжон терма жамоасини таклиф қилиб, ёшларимизнинг савиясини оширмоқчимиз. Агар 3 нафар тажрибали футболчини қўйиб бир нафар ёшни қўйса, ёш футболчи ҳеч қачон ўсмайди. Бу ўзимнинг бошимдан ўтган. Фақат ёшларнинг ўзини майдонга туширсак, улар хато қилишдан чўчишмайди”, дейди Б.Аҳмедов.
Яқин кунлардан бошлаб Аҳмедовга Николай Одушев ёрдамчилик қилмоқда.
“Одушев билан бир неча йил давомида бирга ўйнаганмиз. Унинг тажрибаси юқори. Унинг менга ва жамоага ёрдами тегади. Биргаликда маслаҳатлашган ҳолда қарорлар чиқарарамиз. Мендез ҳам мен билан маслаҳатлашган ҳолда иш олиб борарди. Шунинг учун икки кишининг ҳамкорлиги яхши фойда келтиради”, дейди Аҳмедов.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Қирғизистон | 3 | 4 |
3 | Ливан | 3 | 2 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 3 | 9 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | Иордания | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Таиланд | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Хитой Тайпейи | 3 | 1 |
4 | Тожикистон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|