№ | Давлат | Жами | |||
---|---|---|---|---|---|
1 | АҚШ | 39 | 41 | 33 | 113 |
2 | Хитой | 38 | 32 | 18 | 88 |
3 | Япония | 27 | 14 | 17 | 58 |
4 | Буюк Британия | 22 | 21 | 22 | 65 |
5 | Россия | 20 | 28 | 23 | 71 |
6 | Австралия | 17 | 7 | 22 | 46 |
7 | Нидерландия | 10 | 12 | 14 | 36 |
8 | Франция | 10 | 12 | 11 | 33 |
9 | Германия | 10 | 11 | 16 | 37 |
10 | Италия | 10 | 10 | 20 | 40 |
32 | Ўзбекистон | 3 | 0 | 2 | 5 |
Ярим финал | ||||
---|---|---|---|---|
07.08.2021 | ||||
16:30 | Бразилия | 2-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 717 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
06.08.2021 | ||||
14:00 | Мексика | 3-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 658 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
03.08.2021 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 658 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 717 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
13:00 | Мексика | 0-0 | Бразилия | |
1-тур | ||||
31.07.2021 | ||||
16:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 721 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
3-6 | Мексика | |
15:00 | Бразилия | 1-0 | Миср | |
14:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 658 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 1040 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
13:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 717 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
5-2 | Кот-д'Ивуар | |
28.07.2021 | ||||
16:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-4 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 658 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
16:30 | ЖАР | 0-3 | Мексика |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Ришарлисон | Бразилия | 5 |
2 | Андре-Пьер Жиньяк | Франция | 4 |
3 | Хван Ый Чжо | Жанубий Кoрея | 4 |
4 | Франсиско Кордова | Мексика | 4 |
5 | Генри Мартин | Мексика | 3 |
6 | Эрнесто Вега | Мексика | 3 |
7 | Такефуса Кубо | Япoния | 3 |
8 | Матеус Кунья | Бразилия | 3 |
9 | Рафа Мир | Испания | 3 |
10 | Ли Кан Ин | Жанубий Кoрея | 3 |
тўлиқ жадвал » |
Бугун, 29 август, соат 10.00 да пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида Олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ ғолиб ва совриндор спортчиларимизга бирйўла тўланадиган пул мукофотлари ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги соҳасида фаолият кўрсатаётган илғор ходимлардан бир гуруҳини «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Олимпиада ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси раҳбари А.Икромов тадбирни очар экан, бундан тўрт йил аввал Президентимиз ташаббуси билан мураккаб ва ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқилган қарор бўйича амалий ишлар олиб борилганлиги, не машаққатлар билан қўлга киритилган лицензиялардан сўнг музаффар спортчиларимиз тўрт йилликнинг муҳим спорт анжуманида шунчаки иштирок этмаганлиги, совринли ўринлар учун бор куч-ғайратини сарфлаб, якунда халқимизнинг эзгу ниятларини амалга оширганлигига урғу бердилар. – Риода ўзим спортчилар бирга бўлдим, улар билан бирга яшаб, улардаги мусобақага, олишувга, рақибини енгиб, Ватан олдидаги бурчини бажаришга қанчалик иштиёқ ва шижоат билан интилганлигига гувоҳ бўлдим. Мусобақа стартининг биринчи кунидаёқ Диёрбек Ўрозбоев дастлабки медални ҳадя этди, Ришод Собиров учинчи Олимпиадасида учинчи медалини қўлга киритди. Абдулла Тангриев бешинчи Олимпиадасида иштирок этаётганлигига қарамай, ҳамон куч-ғайратини аямади, тўрт йиллик меҳнатлари эвазига ёмон натижа кўрсатмади. Энг муҳими, Олимпиада ўйинларининг ёпилиш маросимига саноқли уч-тўрт соат қолган бир пайтда спортчиларимиз бирин-кетин олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишиб хазинамизни бойитишди. Бу билан паҳлавон, мард, жасур полвонларимиз Президентимиз айтганларидек, 25 йил ичида ким эдигу, ким бўлдик, деган саволга муносиб жавоб беришди, ўзбек ўғил-қизи нималарга қодир эканлигини исботлашди. Бразилия Олимпиадаси ортда қолди, тарихга кирди. Энди олдимизда Токио Олимпиадаси. Тайёргарлик бугундан бошланди. Зеро, тўрт йилдан кейинги Олимпиададаги медалларимиз қиммати ва сони янада ортишига шубҳамиз йўқ, - деди А.Икромов.
...Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофотлари ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдим этилган "Малибу” автомашиналари билан тақдирландилар:
Олтин медаль соҳиблари - ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:
Руслан Нурудинов– оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Ҳасанбой Дўсматов– бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Шаҳобидин Зоиров– бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Фазлиддин Ғоибназаров – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Кумуш медаль совриндорлари - ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:
Шаҳрам Ғиёсов – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Бектемир Мелиқўзиев – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Бронза медали совриндорлари - ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:
Муроджон Аҳмадалиев – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Рустам Тўлаганов – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Ришод Собиров – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Диёрбек Ўрозбоев – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Елмурат Тасмурадов– юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;
Ихтиёр Наврўзов – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;
Магомед Ибрагимов – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси.
...Сўнг Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов вазирлик тизимидаги бир гуруҳ спортчилар, мураббийлар ва мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонларини тантанали равишда топширди.
- Аввало барчангизни ҳаммамиз учун энг азиз бўлган Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан самимий қутлайман. Биз ёшлар учун яратилган замонавий шароитлар ва бизларга берилган юксак ишонч учун Юртбошимиздан миннатдормиз. Насиб қилса, тўрт йилдан кейин Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларида ҳам чемпионлигимизни сақлаб қолиш, медалларимиз сонини ва сифатини янада кўпайтириш учун боримизни беришга тайёрмиз, - дейди Рио Олимпиадаси олтин медали соҳиби Ҳасанбой Дўсматов.
- Мамлакатимизда биз ёшлар учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлардан оқилона фойдаланганимиз учун ҳам Риода ўзбек фарзанди нималарга қодир эканлигини исботлай олдик. Муҳтарам Президентимизга берган ваъдаларимизни бажардик, унинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз. Кейинги Олимпиадаларда ҳам медалларимизни кўпайтиришга яна ваъда берамиз, - дейди Олимпиада ўйинлари кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиев.
- Рио Ўзбекистондан қанчалик узоқ бўлмасин, океан ва денгизлар ортида бўлмасин, рингда, жанг пайтида ҳам халқимизнинг, ота-онамизнинг, Муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаб турганлигини, бизларга далда бераётганлигини ҳис қилдик. Қўлга киритган ютуқларимиз, медалларимизнинг бари шу халқимизники, Президентимизники. Бундан кейинги йирик мусобақаларда ҳам, Олимпиада ўйинларида ҳам халқимиз, Юртбошимиз ишончини оқлашга, давлатимиз байроғини баланд-баландда хилпирашига, мадҳиямизни шоҳсупада туриб баралла ижро этишга янада кўпроқ ҳаракат қилаверамиз, - дейди Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов.
- Риода эришган ютуқларимиз - Ватан олдидаги бурчимиз эди. Камтарона меҳнатларимизни юқори баҳолаб, давлат мукофотларига лойиқ кўришгани учун барча-барчага миннатдорлик билдираман. Бизга шундай натижаларга эришишимизда шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб берганлиги учун аввало Юртбошимизга, қолаверса, мутасадди ташкилотларимизга мингдан-минг раҳматлар айтаман. Бундан кейин ҳам эл шаъни, юрт довруғи учун курашишга ваъда бераман. Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин, - дейди Олимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби Руслан Нурудинов.
- Рио Олимпиадаси тугади, тўрт йиллик машаққатли меҳнатларимиз маҳсули сифатида арзигудек натижаларга эришдик. Ўзбек ўғил-қизи нималарга қодир эканлигини дунёга кўрсата олдик. Бунга осонликча эришмадик. Юртбошимизнинг ёшларга эътибори, қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдиргани туфайлигина биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботладик. Бугунги ғолиб спортчиларимизга ҳавас қилган ёшларимиз сони кўпайишига, келажакда улардан ҳам кучли, жасоратли ва Ватанимизнинг спорт шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларимиз етишиб чиқишига шубҳамиз йўқ, - дейди бокс бўйича терма жамоа мураббийи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Раҳматилло Рўзиохунов.
- Хизмат юзасидан қаерга борсак барининг, ҳатто етмиш, саксондан ошган онахонлар-у отахонларнинг оғзида бир мавзу – Олимпиада ва унда спортчиларимиз эришган оламшумул ғалабалар. Бундан фахрланяпмиз, ғурурланяпмиз. Тунни тун демай ҳамюртларимизнинг курашларини, олишувларини, жангларини кузатиб бордик. Уларга тасаннолар айтдик. Келажакда сизлар каби чемпион бўлишни орзу ва мақсад қиладиганлар, спорт тўгаракларга борувчи фапзандлоаримиз сони кўпая бошлади. Сизлар қўлга киритган муваффақиятлар Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйига зўр тўёна бўлди. Сизларга кўз тегмасин, - дейди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.
- Ўтмишда ким эдигу, бугун ким бўлиб етишганимизни, нималарга қодир эканлигимизни спортчиларимиз дунё оммасига исботлаб беришди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилида, ҳали бизнинг келажагимизга шубҳа билан қараётганлар кўпчиликни ташкил этаётган бир пайтда ёшлар сиёсатига қаратилган қарорлар қабул қилинди, навбати билан спортимизни ривожлантириш борасида қонун чиқди, Президентимиз ташаббуслари билан яна кўплаб қарорлар, фармойишлар қабул қилиндики, буларнинг натижасида нафақат марказларда, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари барпо этилди, сузиш, гимнастика, спорт ўйинлари билан шуғулланадиганлар сони кўпайди. Бунинг ҳосили сифатида халқаро майдонлардаги ютуқларимиз салмоғи ошди, дунё биз билан ҳисоб-китоб қила бошлади. Президентимиз Сурхондарёда меҳнат фаоллари билан учрашган чоғида "Биз энди оддий одам эмасмиз...” дедилар, спортчиларимиз буни Риода исботлаб бердилар, бизнинг жойимиз қаерда эканлигини дунёга кўрсатиб қўйдилар. Ўзим ва барча санъаткорлар номидан Ҳасанбой, Руслан, Фазлиддин, Шаҳобиддин ва барча спортчиларимизга мингдан-минг раҳматлар, ташаккурлар айтаман, - дейди Ўзбекистон халқ артисти Мирзабек Азизов.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 4 | 10 |
2 | Мексика | 4 | 9 |
3 | Франция | 3 | 3 |
4 | ЖАР | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 4 | 6 |
2 | Янги Зеландия | 4 | 5 |
3 | Руминия | 3 | 4 |
4 | Гондурас | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Испания | 4 | 8 |
2 | Миср | 4 | 4 |
3 | Аргентина | 3 | 4 |
4 | Австралия | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 4 | 10 |
2 | Кот-д'Ивуар | 4 | 5 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|