Финал | ||||
---|---|---|---|---|
13.07.2014 | ||||
23:59 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Аргентина | |
3-урин учун | ||||
01:00 | Бразилия | 0-3 | Голландия | |
Ярим финал | ||||
10.07.2014 | ||||
01:00 | Голландия | 0-0 | Аргентина | |
09.07.2014 | ||||
01:00 | Бразилия | 1-7 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
06.07.2014 | ||||
01:00 | Голландия | 0-0 | Коста-Рика | |
05.07.2014 | ||||
21:00 | Аргентина | 1-0 | Бельгия | |
01:00 | Бразилия | 2-1 | Колумбия | |
04.07.2014 | ||||
21:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Нимчорак финал | ||||
02.07.2014 | ||||
01:00 | Бельгия | 2-1 | АҚШ | |
01.07.2014 | ||||
21:00 | Аргентина | 1-0 | Швейцария |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Родригес | Колумбия | 6 |
2 | Т.Мюллер | Германия | 5 |
3 | Месси | Аргентина | 4 |
4 | Неймар | Бразилия | 4 |
5 | Ван Перси | Голландия | 4 |
6 | Роббен | Голландия | 3 |
7 | Шакири | Швейцария | 3 |
8 | Шюррле | Германия | 3 |
9 | Э.Валенсия | Эквадор | 3 |
10 | Бензема | Франция | 3 |
тўлиқ жадвал » |
Австралия миллий жамоаси 14 ноябрь куни КОНКАКАФ вакили - Гондурас термасини 3:1 ҳисобида енгиб, ЖЧ-2018 финал раунди йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа Россия мундиалида ОФК шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар сони 5тага етди. Диққатни тортадиган факт шуки, Осиё футболи тарихга айланган аввалги 20та жаҳон чемпионатининг ҳеч бирига бу қадар кўп вакил юбормаган.
«Соккеруз»ни улкан муваффақият билан табриклаш баробарида мундиалга қитъалараро «плей-офф» орқали йўл олган ва ололмаган қитъадошларимизга тўхталамиз.
ЖЧ-30. Футболнинг Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгани бошида янги форматдаги турнир келажагига шубҳа уйғотган. Бундан ташқари, Европанинг бир қатор мамлакатлари илк турнирга жамоа юборишни истамаган. Шулар таъсирида тарихдаги дебоча жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи ўтказилмаган. Шунингдек, Уругвай-30 мундиалига Осиёдан бирор жамоа бормаган.
ЖЧ-34. Италияда ташкиллаштирилган ҳисоб бўйича иккинчи ЖЧ йўлланмалари тақдири эса саралаш баҳслари орқали ҳал этилган. Хусусан, 12-саралаш гуруҳида Африка ва Осиё жамоалари ягона йўлланма учун кураш олиб борган. Аниқроқ айтсак, трио шаклидаги гуруҳда Миср, Фаластин (Британия мандати остида эди) ва Туркия жамоалари жой олганди. Бироқ туркияликлар сўнгги паллада саралашдан бош тортишади ва гуруҳда 2та жамоа қолади. Ўша вақт Фаластин термаси таркибида 9 нафар инглиз, 6 нафар яҳудий ва бир нафаргина араб футболчиси бор эди. Хуллас, мисрликлар ушбу байналминал жамоани 7:1 ва 4:1 ҳисобида енгиб, ЖЧ-34га йўл олади. Фаластин термаси голларини Абрахам Надельманн (биринчи баҳсда) ҳамда Йоханан Сукеник уришганди. Ўйинлар эса Қоҳира ва Тель-Авивда ташкиллаштирилган.
ЖЧ-38. Бу сафар ҳам 12-саралаш гуруҳи «учинчи дунё» вакиллари учун ажратилади: Австралия, Хитой, Япония, Янги Зеландия, Филиппин ва Голландия Ҳиндистони (Индонезия). Бироқ бу жамоалар саралашда иштирок этишни истамагани сабаб, Голландия Ҳиндистони термаси курашсиз йўлланма олади. Британия мандати тасаруффида бўлган Фаластин термаси эса бу сафар 6-гуруҳда ўйнаб, Греция жамоасига йўл бўшатади - 1:3, 0:1. Фаластинликлар қайси асосга кўра, греклар билан ўйнашгани футбол қайдномаларида кўрсатилмаган. Айрим манбаларда тахмин қилинишича, Фаластин жамоасининг сўнгги 5 йилдаги натижалари Исроил футболи статистикасига қўшиб юборилган.
ЖЧ-50. Иккинчи жаҳон уруши туфайли 12 йиллик танаффусдан сўнг ташкиллаштирилган учинчи мундиал йўлланмалари жами 10та гуруҳда ўйналган. Осиёда жойлашган Исроил ва Сурия мамлакатлари жамоалари эса Европа ҳудудидаги саралашда иштирок этган. Сурияликлар 2-гуруҳда Туркия термасига 0:7 ҳисобида имкониятни бой беришади, исроилликлар эса 3-гуруҳда Югославия жамоасига бас келолмайдилар - 0:6, 2:5. Маълумот ўрнида айтиш керак, Исроил тарихда 3та конфедерацияга аъзо бўлган: ОФК (1954-1974 йиллар), ОкФК (1974-1991 йиллар) ва УЕФА (1994 йилдан буён).
ЖЧ-54. Швейцария жамоаси мезбон, Уругвай термаси эса амалдаги чемпион сифатида саралашдан озод қилинади. Қолган 14та чиптанинг 11таси Европа жамоалари (Миср, Исроил ва Сурия термалари ҳам инобатга олинганда)га ажратилади. 2та йўлланма тақдирига Америкада ойдинлик киритилган бўлса, улкан Осиёга 1та чипта берилади. Айтганча, Вьетнам ва Ҳиндистоннинг саралашда қатнашиш учун аризаси рад этилганди. Айнан ўша саралашдан эътиборан жамоаларга ўйин давомида бир ўйинчини алмаштириш учун рухсат берилган.
ЖЧ-58. Бу сафар 16та йўлланма қуйидагича тақсимланади: Европа - 11та, Жанубий Америка - 3та, Шимолий ва Марказий Америка - 1та, Африка ва Осиё - 1та. Исроил, Кипр ва Туркия термалари ҳам АФК|ОФК гуруҳида ўйнайди. ФИФА Эфиопия ва Ж.Корея жамоаларини саралашга қўймайди. Хуллас, Осиё номидан Индонезия, Хитой, Австралия, Исроил, Сурия термалари курашга киришади. Якунда исроилликлар йўлланма учун Судан термаси билан ўйнашлари керак эди. Бироқ Африка вакили сиёсий сабабларга кўра, ўйин-дан бош тортгач, ФИФА Исроил термасини қитъалараро «плей-офф»га рўбарў қилади. Унда УЕФА аъзоси Уэльс жамоаси ҳар икки ўйинни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этади. Натижада 1958 йилги мундиалда Осиёдан ҳеч ким иштирок этмайди.
ЖЧ-62. Осиёга бу сафар 0,5та йўлланма берилади. Япония ва Ж.Корея термаларининг ўзаро ўйин-ларида корейслар устун келишади - 2:1, 2:0. Югославияликларга қарши кечган қитъалараро «плей-офф»да эса ОФК вакили ҳеч нарса қилолмайди - 1:5, 1:3. Бу қитъамиз вакили учун ҳақиқий маънода илк «плей-офф» бўлганди.
ЖЧ-66. 16та йўлланмадан атиги 1таси Африка, Осиё ва Океания минтақаларига ажратилади. Саралаш босқичи старт олган вақт Океания футбол конфедерацияси ҳали тузилган эмасди. КХДРтермаси гуруҳ раундида Австралия жамоасини 6:1 ва 3:1 ҳисобида енгади. Африка жамоалари эса сўнгги босқичдан воз кечгач, Осиё вакили Англия мундиалига йўл олади. Муҳими, КХДР термаси ЖЧда ҳаммани ўзига қаратади. Факт: мундиал-66 саралашида жами 51та жамоа қатнашади - 127та ўйин, 393та гол.
ЖЧ-70. Мексика мундиалининг 1та чиптаси Осиё ва Океанияга берилади. Саралашнинг охирги босқичида Исроил термаси Австралия жамоасидан устун келади - 1:0, 1:1. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинни австриялик ҳакам Фердинанд Маршалл бошқарганди.
ЖЧ-74. 4 йил олдинги ҳолат ўзгармайди. Яъни битта йўлланма учун Осиё ва Океания жамоалари ўртасида кураш боради. Австралия термаси аввалги хатоларидан хулоса чиқариб охиригача курашади ва Осиёни мундиалсиз қолдиради. Жанубий Корея термасига қарши 2та ўйинда ҳам дуранг қайд этилгач, қўшимча баҳс ташкиллаштирилганди.
ЖЧ-78. Осиё ва Океания минтақаларидаги саралашда яна 1та йўлланма тақдирига ойдинлик киритилади. Аввалига 21та жамоа 5та гуруҳга бўлинади. 5-гуруҳда Австралия, Янги Зеландия ва қитъамиз вакили - Хитой Тайпейи термалари жой олганди. Ҳал қилувчи финал раундига эса Эрон, Ж.Корея, Қувайт, Австралия ва Гонконг термалари чиқади. Якунда эронликлар илк марта ЖЧ чиптасини қўлга киритишади.
ЖЧ-82. Испания мундиалининг 24та чиптасидан 2таси Осиё ва Океанияга ажратилади. Қувайт термаси финал босқичида Янги Зеландия, Хитой ва Саудия Арабистони жамоаларини ортда қолдиради. Иккинчи йўлланма учун эса гуруҳда бир хил очко (7та) тўплаган Хитой ва Янги Зеландия термалари алоҳида майдонга тушади ва унда қитъадошларимиз ютқазиб қўйишади - 1:2.
ЖЧ-86. Мексика мундиалининг соф 2та йўлланмаси ОФК ихтиёрига берилади. Океания вакиллари эса 0,5та чиптани бутун қилишга уриниб кўришади. Бироқ Австралия термаси қитъалараро «плей-офф»да УЕФА аъзоси Шотландия жамоасига бас келолмайди.
ЖЧ-90. 4 йил олдинги ҳолат: осиёликлар 2та йўлланмага эга бўлишади, океанияликларга эса яна 0,5та чипта ажратилади. Якунда на Осиё ва на Европага сиққан Исроил термаси қитъаларо «плей-офф»га йўл олиб, колумбияликларга ютқазади. Хуллас, исроилликлар ўша йили Океания номидан иштирок этишганди.
ЖЧ-94. ДАВОМИ
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 7 |
2 | Мексика | 3 | 7 |
3 | Хорватия | 3 | 3 |
4 | Камерун | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Голландия | 3 | 9 |
2 | Чили | 3 | 6 |
3 | Испания | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Колумбия | 3 | 9 |
2 | Греция | 3 | 4 |
3 | Кот-д'Ивуар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Коста-Рика | 3 | 7 |
2 | Уругвай | 3 | 6 |
3 | Италия | 3 | 3 |
4 | Англия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Гондурас | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 3 | 9 |
2 | Нигерия | 3 | 4 |
3 | Босния ва Герцеговина | 3 | 3 |
4 | Эрон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 4 |
3 | Португалия | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 9 |
2 | Жазоир | 3 | 4 |
3 | РФИ | 3 | 2 |
4 | Жанубий Корея | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|