Финал | ||||
---|---|---|---|---|
13.07.2014 | ||||
23:59 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Аргентина | |
3-урин учун | ||||
01:00 | Бразилия | 0-3 | Голландия | |
Ярим финал | ||||
10.07.2014 | ||||
01:00 | Голландия | 0-0 | Аргентина | |
09.07.2014 | ||||
01:00 | Бразилия | 1-7 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Чорак финал | ||||
06.07.2014 | ||||
01:00 | Голландия | 0-0 | Коста-Рика | |
05.07.2014 | ||||
21:00 | Аргентина | 1-0 | Бельгия | |
01:00 | Бразилия | 2-1 | Колумбия | |
04.07.2014 | ||||
21:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Нимчорак финал | ||||
02.07.2014 | ||||
01:00 | Бельгия | 2-1 | АҚШ | |
01.07.2014 | ||||
21:00 | Аргентина | 1-0 | Швейцария |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Родригес | Колумбия | 6 |
2 | Т.Мюллер | Германия | 5 |
3 | Месси | Аргентина | 4 |
4 | Неймар | Бразилия | 4 |
5 | Ван Перси | Голландия | 4 |
6 | Роббен | Голландия | 3 |
7 | Шакири | Швейцария | 3 |
8 | Шюррле | Германия | 3 |
9 | Э.Валенсия | Эквадор | 3 |
10 | Бензема | Франция | 3 |
тўлиқ жадвал » |
2018 йилда Хорватия терма жамоаси нафақат финалга чиққани, Модричнинг ёрқин ўйини, балки ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган йирик мансабдор мухлисаси билан ҳам хотирадан абадий жой олганди
Тўрт йил аввал финал учрашувига мамлакат президенти Колинда Грабар-Китарович шахсан ташриф буюрган ва жамоани ашаддий мухлислардек қўллаб-қувватлаганди. Маълум бўлишича, Хорватия учун бу ўта камёб воқеа эмас - терма жамоадаги юксак лавозимлардан бирида 51 ёшли Ива Оливари меҳнат қилади. 30 йиллик фаолиятида у Звонимир Бобан ва Давор Шукердек афсоналарга дуч келган, Лука Модрични эса 15 ёшли чоғидан билади.
Оливари ва яна бир бошқа аёл Хорватия ФФ ташкил этилган кундан бошлаб ишлаганлар
Иванинг ёшлик йилларига оид маълумотлар кўп эмас. У катта теннис билан самарали шуғулланган: 14 ёшлилар тоифасида мамлакат чемпиони бўлган, Германиядаги турнирда Штеффи Граф (кейинчалик Олимпиада совриндори ва «Катта Дубулға» соврини соҳибаси) устидан ғалаба қозонган. Шу кетишда Ива германиялик теннисчи каби юксак чўққиларга кўтарилиши мумкин эди. Бироқ қўлидан олган жиддий жароҳат уни ракетка билан хайрлашишга мажбур этди: «Юксак иқтидор эгаси эканлигимни кўпчилик эътироф этганди. Бироқ билагимдаги оғир жароҳат туфайли, теннисни бир умрга тарк этдим».
Кейин Ива вақтинча яшаш учун (Югославиядаги уруш туфайли бўлса керак) АҚШга учиб кетди. 1991 йилда Хорватияга қайтди ва газета орқали ФФда бўш ўрин борлигини билгач, ўша ёққа йўл олди. Янги иш жойида Оливари яна бир аёл - Иванчица Судак билан танишди.
Судак ФФга икки ой аввалроқ, ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаганидан кейин келганди. У футболга қизиқмасада, ишлашга рози бўлганди. Ўша даврда Югославия парчаланиб кетган, мустақил Хорватия спорт оламидаги дастлабки ташлаётган, инглиз ва француз тилларини яхши биладиган Судак айни вақтида келганди. Ана шу икки аёл федерациянинг халқаро бўлимини ташкил этишди.
Ўша йили ФИФА Хорватия ФФни тан олди. Шу тариқа бўлимда иш қизиб кетди - аёллар халқаро қоидаларни хорват тилига ўгиришди, ФИФА билан доимий алоқани ўрнатишди. Улар эски ёзув машинкасидан фойдаланишган, кейинчалик мутасаддилар уларни оддийгина компьютер билан таъминлади.
«Ниҳоят, биз хато ибораларни ўчириб ташлаш имкониятига эга бўлган, битта хато учун бутун бир варақни қайтадан ёзишдан фориғ бўлгандик», - дея хотирлайди Ива.
Ива Оливари битта ажойиб кўрсаткич соҳибаси - у Хорватия терма жамоаси таркибидаги ягона аёл
Федерация секин-аста қаддини ростлаб, кучайиб борди, аёллар жамоага тобора яқинлашдилар. 1996 йилда хорватлар дастлабки турнирга йўл олишди, Оливари ва Судак делегатлар мақомида жамоа билан Евро сафарига отланишди. ЖЧ-1998да ҳам шу ҳолат кузатилди. Дарвоқе, Хорватия иккала турнирда ҳам чорак финалга кўтарилди. Натижада федерациянинг, шу жумладан, икки аёл мутахассиснинг нуфузи ҳам ошди.
«Бу ўта муҳим соҳа, дунёда спорт билан тенглаша оладиган дипломатия мавжуд эмас. 2-3 нафар спортчи амалга оширган ишни 100 нафар элчи ҳам уддалай олмайди», - деганди Иванчица Судак.
Кейинчалик аёл мутахассислар ўз фаолиятларини турли йўналишларда давом эттиришди: Иванчица офисдаги ишини давом эттириб, УЕФА топ-менежери даражасига кўтарилди. Ива эса 2002 йилда майдонда ишлашга ўтиб, терма жамоанинг топ-менежерига айланди.
2012 йилда хорват футболида тарихий воқеа юз берди. Миллий ФФ бошқаруви афсонавий Давор Шукер тасарруфига ўтди. Ива Даворни терма жамоадаги давридан биларди, собиқ ҳужумчи эса Оливарининг терма жамоа учун қанчалик муҳим эканлигидан хабардор эди. Шу боис, тўрт йилдан кейин Иванинг мартабасини кўтарди - Оливари Евро-2016да хорват футболидаги дастлабки аёл мақомида терма жамоа захира ўриндиғидан жой олди.
Шундай унутилмас дақиқани Ива «Лужники»даги ЖЧ-2018нинг ярим финалида, Манжукич 109-дақиқадаги голи билан жамоани финалга олиб чиққанида бошдан кечирганди.
Оливари - жамоанинг муҳим бўғини, футболчилар учун омад фариштаси
Иванинг терма жамоадаги вазифаси одатий югур-югурлардан иборат: меҳмонхона, парвоз, аэропортларга келиш-кетиш масалаларини ҳал этиш. Сафар учрашувларига у жамоадан бир кун аввал етиб боради ва барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқади. Кўпинча, шаҳарда сайр қилишга вақт топа олмай қолади.
Оливари жамоада яна бир муҳим вазифани - футболчиларнинг ишончли сирдоши вазифасини бажаради. Мазкур роль ўз-ўзидан пайдо бўлган: йирик мусобақаларда улар Ива билан бирга бўладилар, турли муаммоларга дуч келганларида, ким биландир ўртоқлашиш зарурати туғилади. Оливарининг фикрича, бундай пайтларда улар билан тил топишиш аёллар учун осонроқ бўлади.
Қизиқарли факт - Оливари футболчиларнинг бир нечта авлоди билан ҳамкорлик қилган. Шу сабаб, ўйинчилар уни турлича қабул қилишларини тушуниб етди. Масалан, Бобан ва Шукерлар даврида у опа мақомида бўлса, энди она ёки хола. Кўпчилик ўйинчилар унга Ива хола, деб мурожаат қиладилар.
Қуйидаги воқеа Иванинг терма жамоа учун қанчалик зарур эканлигини белгилаб беради. Модрич 9 сентябрда туғилган. Кўпинча бу сана халқаро танаффус даврига тўғри келгани боис, Лука байрамни терма жамоа билан нишонлайди. Торт, табриклар - буларни ташкил этиш Оливари зиммасида. Лекин шу йилнинг ёзида қоида ўзгарди. ЕМЛнинг ёздаги учрашувлари арафасида Ива Модрични ЕЧЛдаги 5-ғалабаси билан табриклашга қарор қилди. Луканинг муваффақияти уни жуда қувонтириб юборганди. Чунки футболчи 15 ёшли пайтидан унга таниш, уруш пайтида жонажон шаҳридан «Динамо» академиясига, у ердан «Тоттенхэм» ва «Реал»га қандай ўтганини ҳам яхши билади. Лука ва жамоа қаршисида сўзга чиққан пайтида, аёл эслади ва нутқини баён этди: «Терма жамоанинг қайсидир менежерига Лукани шунчалик яхши билиш ва буни унинг олдида айтиш имтиёзи берилиши жуда қийин. Шунингдек, қайсидир хорватнинг Модричдан кўпроқ совринларга эга бўлиши ҳам». Шу нуқтада нутқ тўхтаб қолди - кучли ҳаяжонни жиловлай олмаган Ива йиғлаб юборди.
Мана 30 йилдирки, Ива Оливари Хорватия футболида фаолият юритмоқда. Ҳамон ўз иши билан бандлиги ва терма жамоага муҳаббатини инобатга олсак, фаолиятини якунлаш ниятидан йироқ. Лекин Оливаридаги мотивацияда ўзгариш бор. 30 йил аввал у хорват футболининг остонасида турган ва ўз юрти учун қандайдир муҳим ишни амалга ошириш ниятида эди. Ҳозир Хорватия футболи ўз йўлини, Ива эса янги йўналишни топиб олишди - ўз намунаси билан аёлларни футболга даъват этмоқда: «Футбол вакили бўлиш учун майдонда тўп суришимиз шарт эмас. Биз бошқа юмушларни бажаришимиз мумкин: ташкилотчилик, маъмурлик, футболчилар трансфери ва ҳоказо. Футболни ривожлантириш учун аёллар кўп ишларга қодирлар».
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 7 |
2 | Мексика | 3 | 7 |
3 | Хорватия | 3 | 3 |
4 | Камерун | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Голландия | 3 | 9 |
2 | Чили | 3 | 6 |
3 | Испания | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Колумбия | 3 | 9 |
2 | Греция | 3 | 4 |
3 | Кот-д'Ивуар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Коста-Рика | 3 | 7 |
2 | Уругвай | 3 | 6 |
3 | Италия | 3 | 3 |
4 | Англия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Гондурас | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 3 | 9 |
2 | Нигерия | 3 | 4 |
3 | Босния ва Герцеговина | 3 | 3 |
4 | Эрон | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Германия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 4 |
3 | Португалия | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 9 |
2 | Жазоир | 3 | 4 |
3 | РФИ | 3 | 2 |
4 | Жанубий Корея | 3 | 1 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|