Жаҳон чемпионати 2014

Бразилия (12 июнь – 13 июль)

Ўтган учрашувлар

Финал
13.07.2014
23:59 Германия 1-0 Аргентина
3-урин учун
01:00 Бразилия 0-3 Голландия
Ярим финал
10.07.2014
01:00 Голландия 0-0 Аргентина
09.07.2014
01:00 Бразилия 1-7 Германия
Чорак финал
06.07.2014
01:00 Голландия 0-0 Коста-Рика
05.07.2014
21:00 Аргентина 1-0 Бельгия
01:00 Бразилия 2-1 Колумбия
04.07.2014
21:00 Франция 0-1 Германия
Нимчорак финал
02.07.2014
01:00 Бельгия 2-1 АҚШ
01.07.2014
21:00 Аргентина 1-0 Швейцария

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Родригес Колумбия 6
2 Т.Мюллер Германия 5
3 Месси Аргентина 4
4 Неймар Бразилия 4
5 Ван Перси Голландия 4
6 Роббен Голландия 3
7 Э.Валенсия Эквадор 3
8 Шакири Швейцария 3
9 Шюррле Германия 3
10 Бензема Франция 3
тўлиқ жадвал »

ЖЧ-2014 РЕГЛАМЕНТИ ВА СОВРИНЛАРИ

ЖЧ-2014 РЕГЛАМЕНТИДАН КЎЧИРМА

Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида бир нечта регламентлар бор. Бевосита ўйинларни ўтказиш қонун-қоидаларига бағишланган регламентнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Ушбу регламент 2013 йилнинг октябрь ойида тасдиқланган.

Ўйин қоидаси:

1. Ҳар бир ўйин 90 дақиқадан иборат бўлади. Ўйин ҳар бири 45 дақиқадан иборат 2 та бўлим ва 15 дақиқалик танаффусдан иборат бўлади. Плей-офф ўйинларининг асосий вақти дуранг билан тугаса, ҳарбири 15 дақиқадан иборат 2 тақўшимча тайм белгиланади.

2. Газетани варақлаш жараёнида ҳар бир жамоа 23 нафардан иборат якуний рўйхатни ФИФАга топширганига гувоҳ бўлдингиз. Улардан 3 нафари дарвозабонлар бўлиши шарт. Регламентга кўра, футболчиларнинг либосларидаги рақамлар 1 дан 23 гача бўлиши шарт. 1-рақам эса дарвозабонлардан бирига берилиши шарт. Қолган дарвозабонларга эса 2 дан 23 гача бўлган рақамлардан бири берилиши мумкин.

3. Ушбу рўйхатга киритилган футболчилардан бир нафари жиддий жароҳат олган тақдирда (бу ҳақда тиббий хулоса ФИФАга тақдим этилади), ўша жамоанинг мусобақадаги биринчи ўйинига 1 қолгунга қадар таркибга бошқа ўйинчининг киритилишига рухсат берилади.

4. Ўйин қайдномасига 11 нафар асосий таркиб ва 12 нафар захира таркиб футболчилари киритилади ва ўйин давомида мураббий яна 3 нафар ўйинчини майдонга тушириши мумкин. Ўйин қайдномаси учрашув бошланишига 75 дақиқа қолганида тўлдирилади.

Мусобақа формати:

5. ЖЧ-2014да жами 32та жамоа иштирок этади. Улар 2013 йилнинг 6 декабрь куни ташланган қуръа натижасида 8та гуруҳга (“А”дан “Н”гача) бўлинишган;

6. Жамоалар гуруҳ босқичида бир-бири билан ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишади. Ҳар бир ўйинда:ғолиб жамоага 3 очко, дурангучун ҳар бир жамоага 1 очкоданберилади, мағлубиятучун очко берилмайди.

7. Жамоаларнинг гуруҳдагиўринлари қуйидаги тамойилларасосида аниқланади:

а) гуруҳда энг кўп очкотўплаган жамоа;

b) гуруҳнинг барча ўйинларида энгяхши тўплар фарқига эгабўлган жамоа;

с) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп голурган жамоа.

- Агар икки ёки ундан ортиқ жамоа мазкур 3 та тамойилга кўра бир хил вазиятда бўлса, у ҳолда уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:

d) ўзаро ўйинларда кўпочко тўплаган жамоа;

e) ўзаро ўйинларда яхшитўплар нисбатига эга бўлганжамоа;

f) ўзаро ўйинларда кўп голурган жамоа;

g) қуръа.

8. Ҳар бир гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт.

9. Плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Қўшимча бўлимлар баҳснинг асосий вақти якунланганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб бошланади. Қўшимча бўлимлар орасида танаффус берилмайди. Жамоалар қўшимча бўлимларни тўлиқ ўтказишади, яъни «олтин гол» ва «кумуш гол» қоидалари амал қилинмайди. Қўшимча бўлимлардан сўнг ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

 

ЖЧ-2010 УНВОН ВА МУКОФОТЛАРИ

Ушбу жаҳон чемпионати учун ФИФА қуйидаги жамоавий ва шахсий унвон ҳамда мукофотларни жорий қилган:

Жаҳон кубоги

- Мусобақа ғолибига финал ўйинидан сўнг ЖЧ кубоги совринини ФИФА президенти топширади. Чемпион жамоа Бразилиядан мазкур Кубок билан ўз мамлакатига қайтади. Кубокка ғолиб жамоа номи ўйиб ёзилади

- Жаҳон кубоги ФИФА мулки ҳисобланади. Ғолиб давлат мазкур совринни бус-бутун сақлаш учун жавобгар ҳисобланади. Талаб қилинган пайтда уни ФИФАга қайтаради.

- Ғолиб жамоанинг ҳар бир аъзосига жаҳон кубогининг кичрайтирилган нусхаси тақдим этилади.

- Мусобақада биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига ФИФАнинг махсус дипломи топширилади.

- Мусобақада дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзосига (50 комплект) олтин, кумуш ва бронза медаллари тақдим этилади.

- Шунингдек, финал ва 3-ўрин учун баҳсда иштирок этган ҳар бир расмий шахсга бир донадан медаллар тақдим этилади.

Fair Play («Ҳалол ўйин») соврини.

Ушбу соврин мусобақа давомида махсус регламент асосида аниқланади ва уни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзоси ва расмий шахслари диплом билан тақдирланади. Бундан ташқари миллий футбол федерацияга 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Олтин, кумуш ва бронза бутсалар:

- Олтин бутса мусобақада энг кўп гол урган футболчига берилади. Агар икки ёки ундан кўп футболчиларнинг урган голлари сони тенг бўлса, унда ҳар бир футболчининг голларга ассистентлик қилгани (бу ФИФАнинг махсус техник гуруҳи томонидан ҳисобланади) инобатга олинади. Шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, футболчиларнинг майдонда ўтказган вақти ҳисобланади ва майдонда энг кам вақт ўйнаган футболчи ғолиб деб топилади.

- Кумуш ва бронза бутсалар соҳиблари тўпурарлар баҳсида иккинчи ва учинчи ўринларга эгаллаган футболчиларга берилади.

Олтин, кумуш ва бронза тўплар:

- Олтин тўп соҳиби мусобақада аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари ва мухлислари овозлари асосида аниқланади ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган ўйинчига топширилади.

Сўровда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган футболчиларга кумуш ва бронза тўплари топширилади.

Олтин қўлқоп

- ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига энг яхши дарвозабонга тақдим этилади.

Энг яхши ёш футболчи

- ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига кўра аниқланади.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.