Жаҳон чемпионати 2014

Бразилия (12 июнь – 13 июль)

Ўтган учрашувлар

Финал
13.07.2014
23:59 Германия 1-0 Аргентина
3-урин учун
01:00 Бразилия 0-3 Голландия
Ярим финал
10.07.2014
01:00 Голландия 0-0 Аргентина
09.07.2014
01:00 Бразилия 1-7 Германия
Чорак финал
06.07.2014
01:00 Голландия 0-0 Коста-Рика
05.07.2014
21:00 Аргентина 1-0 Бельгия
01:00 Бразилия 2-1 Колумбия
04.07.2014
21:00 Франция 0-1 Германия
Нимчорак финал
02.07.2014
01:00 Бельгия 2-1 АҚШ
01.07.2014
21:00 Аргентина 1-0 Швейцария

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Родригес Колумбия 6
2 Т.Мюллер Германия 5
3 Месси Аргентина 4
4 Неймар Бразилия 4
5 Ван Перси Голландия 4
6 Роббен Голландия 3
7 Э.Валенсия Эквадор 3
8 Шакири Швейцария 3
9 Шюррле Германия 3
10 Бензема Франция 3
тўлиқ жадвал »

Ўйингоҳлар

ЖЧ-2014 ЎЙИНЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИГАН СТАДИОНЛАР

 

КАСТЕЛАН -  Estádio Governador Plácido Castelo

СТАДИОН– «КАСТЕЛАН»

ШАҲАР - Форталеза

СИҒИМИ – 64 165 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Сеара”, “Форталеза”.

ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 6

Жаҳон Чемпионати ўйинларини қабул қиладиган бошқа стадионлар фонида энг тез қурилган ва реконструкцияси учун энг кам пул сарфланган стадионлардан бири. Стадионнинг ўзига ҳос жиҳатларидан бири, унинг том қисми термо-акустик ускуналар билан жиҳозланганидир. Бу жиҳат ташқаридаги жуда нам об-ҳаво шароитига қарамай, стадион ичида ҳавонинг эркин айланишини таъминлайди.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«D» гуруҳи. 14 июнь .(соат 23.59) УРУГВАЙ – КОСТА-РИКА «А» гуруҳи. 17 июнь. (соат 23:59) БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА «G» гуруҳи. 21 июнь. (соат 23:59) ГЕРМАНИЯ – ГАНА «С» гуруҳи. 25 июнь. (соат 01:00) ГРЕЦИЯ – КОТД-Д’ИВУАР 1/8 ФИНАЛ. 29 июнь (соат 21:00) «B» гуруҳи ғолиби – «А» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЧОРАК ФИНАЛ. 5 июль (01:00).

 

МИНЕЙРАН -  Estádio Mineirão

СТАДИОН – «МИНЕЙРАН»

ШАҲАР – Белу-Оризонти

СИҒИМИ – 69 950 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Крузейру”, “Атлетико Минейро”.

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 6

Бразилиянинг икки буюк клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадион сўнгги уч йил давомида қайтадан реконструкция қилинди ва ЖЧ арафасида янгидан қад ростлади. 6000 минг ўринддиққа мўлжалланган VIP-ЛОЖА ва стадион томида жойлажган ресторан мазкур стадионни бошқа стадионлардан ажратиб турадиган асосий жиҳат.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«С» гуруҳи. 14 июнь .(соат 21.00) КОЛУМБИЯ – ГРЕЦИЯ «H» гуруҳи. 17 июнь. (соат 21:00) БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР «F» гуруҳи. 21 июнь. (соат 21:00) АРГЕНТИНА – ЭРОН «D» гуруҳи. 24 июнь. (соат 21:00) КОСТА-РИКА – АНГЛИЯ 1/8 ФИНАЛ. 28 июнь (соат 21:00) «А» гуруҳи ғолиби – «В» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЯРИМ ФИНАЛ. 9 июль (01:00).

 

 

“АРЕНА ДАС ДУНАС” - Arena das Dunas

СТАДИОН– «АРЕНА ДАС ДУНАС»

ШАҲАР - НАТАЛ

СИҒИМИ – 42 086 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Америка” Натал

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАРИ СОНИ – 4

ЖЧ стадионлари ичида ўз бағрига энг кам томошабин сиғдирадиоан стадионлардан бири. Стадион қурилиши 2011 йили бошланган ва ЖЧ алоҳида қурилган стадионлардан бири.  Риу-Гранди-ду-Норти штатининг маъмурий маркази ҳисобланган Натал шаҳрининг қоқ марказида қурилган стадион ЖЧ арафасида ФИФАнинг махсус назоратчилари томонидан энг юқори баҳоланган стадионлардан бири.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«А» гуруҳи. 13 июнь .(соат 21.00) МЕКСИКА – КАМЕРУН «G» гуруҳи. 17 июнь. (соат 03:00) ГАНА – АҚШ «С» гуруҳи. 20 июнь. (соат 03:00) ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ «D» гуруҳи. 24 июнь. (соат 21:00) ИТАЛИЯ – УРУГВАЙ

 

АРЕНА ПЕРНАМБУКО – Arena Pernambuco

СТАДИОН – «АРЕНА ПЕРНАМБУКО»

ШАҲАР - Ресифе

СИҒИМИ – 46 610 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Наутико”.

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 5

ЖЧ ўйинлари учун махсус лойиҳалаштирилган стадионлардан бири. Бразилиядаги энг кўп спорт комплекслари ва иншоотларга эга шаҳарлардан бирининг марказида қурилган. Стадион ичида савдо маркази, кинотеатр, музей ва яна бир қанча кўнгилочар марказларига эга эканлиги билан ажралиб туради.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«С» гуруҳи. 15 июнь .(соат 06.00) КОТ-Д’ИВУАР – ЯПОНИЯ «D» гуруҳи. 20 июнь. (соат 21:00) ИТАЛИЯ – КОСТА-РИКА «A» гуруҳи. 24 июнь. (соат 01:00) ХОРВАТИЯ – МЕКСИКА «G» гуруҳи. 26 июнь. (соат 21:00) АҚШ – ГЕРМАНИЯ 1/8 ФИНАЛ 30 июнь. (соат 01:00) «D» гуруҳи ғолиби – «C» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби

 

ФОНТЕ-НОВА - Estádio Fonte Nova

СТАДИОН– «ФОНТЕ-НОВА»

ШАҲАР - САЛЬВАДОР

СИҒИМИ – 66 080 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Баия”.

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ– 6

1951 йилда қурилган стадион 2010 йилга қадар бир неча маротаба қайта реконсртукция қилинганига қарамай, шаҳар маъмурияти 2010 йилда стадионни бузиб ўрнига янги стадион қурилиши ҳақида қарор чиқарди. 2010 йилнинг стадион тўлиқ бузилиб ўрнига янги, 66 минг ўриндиққа эга янги стадион қурилиши бошланди ва ЖЧ арафасида ишга топширилди. Янги иншоот ўз ичида музей, кинотеатр, ресторан, дўконлар ва меҳмонҳонага эга.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«В» гуруҳи. 13 июнь .(соат 23.59) ИСПАНИЯ – НИДЕРЛАНДИЯ «G» гуруҳи. 16 июнь. (соат 21:00) ГЕРМАНИЯ – ПОРТУГАЛИЯ «Е» гуруҳи. 20 июнь. (соат 23:59) ШВЕЙЦАРИЯ – ФРАНЦИЯ «F» гуруҳи. 25 июнь. (соат 21:00) БОСНИЯ ВА ҲЕРЦОГОВИНА – ЭРОН 1/8 ФИНАЛ 2 июль. (соат 01:00) «H» гуруҳи ғолиби – «G» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЧОРАК ФИНАЛ 6 июль (01:00).

 

БЕЙРА-РИУEstadio Beira-Rio

СТАДИОН– «БЕЙРА-РИУ»

ШАҲАР – ПОРТО АЛЛЕГРЕ

СИҒИМИ – 56 000 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Интернасиональ”.

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 6

Бразилиянинг энг машҳур клубларидан бири – Интернасионал клуби ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадион 1969 йил қад ростлаган. Эътиборлиси, бир пайтлар ўз бағрига сал кам 100 000 минг кишини сиғдира олган стадион, кейинчалик ФИФА талабига кўра, ўз сиғимини деярли икки бараварга кичрайтиришига тўғри келди. Стадионнинг расмий номи – ЖОЗЕ ПИНЕЙРА БОРДА – стадион лойиҳаси устида бир неча йиллар давомида ишлаган ва стадион қурилишига тамал тошини қўйган португалиялик муҳандис шарафига қўйилган.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«Е» гуруҳи. 15 июнь .(соат 23.59) ФРАНЦИЯ – ҲОНДУРАС «В» гуруҳи. 18 июнь. (соат 21:00) АВСТРАЛИЯ – НИДЕРЛАНДИЯ «H» гуруҳи. 22 июнь. (соат 21:00) ЖАНУБИЯ КОРЕЯ – ЖАЗОИР «F» гуруҳи. 25 июнь. (соат 21:00) НИГЕРИЯ – АРГЕНТИНА 1/8 ФИНАЛ 01 июль. (соат 01:00) «G» гуруҳи ғолиби – «Н» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби

 

АМАЗОНИЯ - Arena da Amazônia

СТАДИОН– «АРЕНА АМАЗОНИЯ»

ШАҲАР – МАНАУС

СИҒИМИ – 42 377 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Насьонал”, “Америка”, “Рио-Негру”

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 4

2009 йилда Манаус шаҳри ЖЧ ўйинларига мезбонлик қилувчи шаҳарлар рўйхатига киритилгач, аввалги стадион – Вивалдан ўрнига барча талабларга жавоб берувчи янги стадион қурилиши бошланди. Экологик жиҳатдан энг қулай ва иншоотнинг ички электр таъминоти қисман қуёш батарейкалари ёрдамида ишлайдиган Бразилиядаги кам сонли стадионлардан бири. ЖЧ баҳслари якунига етгач, стадионда турли концертлар ва маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«D» гуруҳи. 15 июнь .(соат 03.00) АНГЛИЯ – ИТАЛИЯ «А» гуруҳи. 19 июнь. (соат 03:00) КАМЕРУН – ХОРВАТИЯ «G» гуруҳи. 23 июнь. (соат 03:00) АҚШ –ПОРТУГАЛИЯ «Е» гуруҳи. 26 июнь. (соат 23:59) ҲОНДУРАС– ШВЕЙЦАРИЯ

 

АРНЕНА ПАНТАНАЛ - Arena Pantanal

СТАДИОН– «АРЕНА ПАНТАНАЛ»

ШАҲАР - КУЯБА

СИҒИМИ – 42 968 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Куяба”

ЎТКАЗАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 4

1973 йилда қад ростлаган ва қурилишига тамал тошини қўйган губернатор Жозе Фражелли номи билан аталган стадион ЖЧ ўйинларини қабул қилиши маълум бўлгач, унинг ўрнида барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги стадион қуриб битказилди. Мазкур стадион Жаҳон Чемпионати гуруҳ баҳсларинг тўрт ўйинига мезбонлик қилади.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«В» гуруҳи. 14 июнь .(соат 03.00) ЧИЛИ – АВСТРАЛИЯ «Н» гуруҳи. 18 июнь. (соат 03:00) РОССИЯ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ «F» гуруҳи. 22 июнь. (соат 03:00) НИГЕРИЯ – БОСНИЯ ВА ҲЕРЦ. «С» гуруҳи. 25 июнь. (соат 01:00) ЯПОНИЯ – КОЛУМБИЯ

 

АРЕНА БАЙШАДА - Arena da Baixada

СТАДИОН– «АРЕНА БАЙШАДА»

ШАҲАР - КУРИТИБА

СИҒИМИ – 47 375 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Атлетико Паранаэнсе”.

ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 4

Бразилиянинг энг кўҳна ва энг “қари” стадионларидан бири 1914 йилда қурилган. Айни дамда, Бразилиянинг энг ультразамонавий стадионларидан бири сифатида эътироф этилади. Куритиба шаҳри ЖЧ ўйинлари мезбонларидан бири сифатида эътироф этилгач, сиғими 25 000 минг кишига мўлжалланган стадион 2008 йилда қайтадан реконструкция қилина бошланди ва ҳозирга келиб стадион ўз 47 минг кишидан кўпроқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«F» гуруҳи. 16 июнь .(соат 23.59) ЭРОН – НИГЕРИЯ «Е» гуруҳи. 21 июнь. (соат 03:00) ҲОНДУРАС – ЭКВАДОР «В» гуруҳи. 23 июнь. (соат 21:00) АВСТРАЛИЯ – ИСПАНИЯ. «Н» гуруҳи. 27 июнь. (соат 01:00) ЖАЗОИР – РОССИЯ

 

 

 

НАСЬОНАЛ (Гарринча номидаги стадион) -  Estádio Nacional Mané Garrincha

СТАДИОН– «Эстадио Насьональ»

ШАҲАР - БРАЗИЛИА

СИҒИМИ – 70 142 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Сеара”, “Форталеза”.

ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 7

Бразилия пойтахтида жойлашган ва Бразилиянинг ўтмишдаги афсонавий футболчиси Гарринча номидаги миллий стадион 1974 йилда қад ростлаган. Аввалига 42 минг кишига мўлжалланган стадион 2010 йилда бузиб ташланди ва унинг ўрнига 71 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган замонавий стадион қурилиши бошланди ва ЖЧ арафасида тўлиқ қуриб битказилди. 2003 йилгача ушбу стадионда пойтахтнинг Бразильенсе клуби ўз уй ўйинларини ўтказиб келган. Айни дамда, мазкур стадионда ҳеч бир жамоа ўз уй ўйинларини ўтказмайди, сабаби стадион шаҳар Федерал Округи Спорт Департаменти қарамоғига тўлиқ ўтказилган. Эстадио Насьонал 2016 йили Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаларини ҳам қабул қилиши режалаштирилган.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«Е» гуруҳи. 15 июнь .(соат 21.00) ШВЕЙЦАРИЯ – ЭКВАДОР «С» гуруҳи. 19 июнь. (соат 21:00) КОЛУМБИЯ – КОТ-Д’ИВУАР «А» гуруҳи. 24 июнь. (соат 01:00) КАМЕРУН – БРАЗИЛИЯ «G» гуруҳи. 26 июнь. (соат 03:00) ПОРТУГАЛИЯ – ГАНА 1/8 ФИНАЛ 30 июнь. (соат 21:00) «Е» гуруҳи ғолиби – «F» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЧОРАК ФИНАЛ. 5 июль. (соат 21:00) Учинчи ўрин учун баҳс. 12 июль. (соат 01:00)

 

АРЕНА САН ПАУЛУ (“Арена Коринтианс”) - Arena Corinthians

СТАДИОН– «АРЕНА САН ПАУЛУ»

ШАҲАР – САН ПАУЛУ

СИҒИМИ – 68 000 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: Коринтианс

ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 6

Жаҳон Чемпионатининг очилиш учрашувини қабул қиладиган стадион Сан Паулу шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ва мундиал баҳслари якунига етгач маҳаллий Коринтианс клубининг уй стадионига айланади. Аввалига Эстадио Коринтианс (Estádio do Corinthians) дея ном берилган стадион кейинчалик Арена Коринтиансга (Arena Corinthians) ўзгартирилди. Маҳаллий ОАВ иншоот қурилиши кетаётган пайтда стадионни турлича номлар билан атай бошлашди, аммо якунда ФИФА тавсиясига биноан стадион номи “Арена Сан Паулу”га ўзгартирилди. ЖЧ арафасида дунёга машҳур бир қанча бренд компаниялар стадион номига эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олишга уриниб кўришди, аммо бу ҳуқуқни ҳозирча ҳеч бир компания сотиб олганича йўқ.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«А» гуруҳи. 13 июнь .(соат 01.00) БРАЗИЛИЯ – ХОРВАТИЯ «D» гуруҳи. 19 июнь. (соат 23:59) УРУГВАЙ – АНГЛИЯ «B» гуруҳи. 23 июнь. (соат 21:00) НИДЕРЛАНДИЯ – ЧИЛИ «Н» гуруҳи. 27 июнь. (соат 01:00) ЖАНУБИЯ КОРЕЯ – БЕЛЬГИЯ 1/8 ФИНАЛ. 01 июль. (соат 21:00) «F» гуруҳи ғолиби – «E» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЯРИМ ФИНАЛ. 10 июль. (соат 01:00)

 

МАРАКАНА - (Estádio do Maracanã)

СТАДИОН – «МАРАКАНА»

ШАҲАР – Рио де Жанейро

СИҒИМИ – 78 838 киши

СТАДИОНДА УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗАДИГАН ЖАМОАЛАР: “Фламенго”, “Флуминенсе”.

ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР СОНИ – 7

Катталиги ва сиғими бўйича ўтмишда дунёнинг энг катта стадиони, айни дамда Жанубий Америка қитъасининг энг катта стадиони бўлиб турган “Маракана”, Жаҳон чемпионати баҳсларининг энг асосий баҳсларини (жумладан, финал ўйинини) ўзида қабул қилади. Мамлакатнинг энг машҳур дербиси (Фламенго - Флуминенсе) ҳам айнан “Маракана”да ўтказилиши билан машҳур. 1950 йилги жаҳон чемпионати финалида, ўз бағрига рекорд даражадаги мухлисни (200 мингдан ортиқ) сиғдира олган клуб, ҳозирги кунгача жуда кўп бор реконструкция қилинди ва ўриндиқлар сони қисқартирилди. Айни дамда, ФИФА талабларига асосан, стадиондаги ўриндиқлар сони 78 000тани ташкил этади. Жаҳон Чемпионати баҳслари якунига етгач, маҳаллий ташкилотчилар, стадион сиғимини янада кўпайтиришни (95 000 ўриндиққа мўлжалланган) режалаштирган. Таъкидлаш жоиз, Маракана 2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимига ҳам мезбонлик қилади.

ЖЧ-2014да қабул қиладиган ўйинлар:

«F» гуруҳи. 15 июнь .(соат 03.00) АРГЕНТИНА – БОСНИЯ ВА ҲЕРЦ. «В» гуруҳи. 18 июнь. (соат 23:59) ИСПАНИЯ – ЧИЛИ «Н» гуруҳи. 22 июнь. (соат 21:00) БЕЛЬГИЯ – РОССИЯ «Е» гуруҳи. 26 июнь. (соат 01:00) ЭКВАДОР – ФРАНЦИЯ 1/8 ФИНАЛ. 29 июнь. (соат 01:00) «С» гуруҳи ғолиби – «D» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби ЧОРАК ФИНАЛ. 4 июль. (соат 21:00). ФИНАЛ. 13 июль (23:59).

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.