Финал | ||||
---|---|---|---|---|
15.07.2018 | ||||
20:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
4-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 749 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
3-урин учун | ||||
14.07.2018 | ||||
19:00 | Бельгия | 2-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Ярим финал | ||||
11.07.2018 | ||||
23:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 749 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
2-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
10.07.2018 | ||||
23:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Бельгия | |
Чорак финал | ||||
07.07.2018 | ||||
23:00 | РФИ | 2-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 749 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
19:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 879 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
06.07.2018 | ||||
23:00 | Бразилия | 1-2 | Бельгия | |
19:00 | Уругвай | 0-2 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 713 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
Нимчорак финал | ||||
03.07.2018 | ||||
23:00 | Колумбия | 1-1 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
|
19:00 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 879 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Швейцария |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Ҳарри Кейн | Англия | 6 |
2 | Денис Черишев | Россия | 4 |
3 | Ромелу Лукаку | Бельгия | 4 |
4 | Килиан Мбаппе | Франция | 4 |
5 | Криштиану Роналду | Португалия | 4 |
6 | Антуан Гризманн | Франция | 4 |
7 | Диего Коста | Испания | 3 |
8 | Йерри Мина | Колумбия | 3 |
9 | Иван Перишич | Хорватия | 3 |
10 | Эдинсон Кавани | Уругвай | 3 |
тўлиқ жадвал » |
ЖЧ-2014 турнири ишчирокчиларини гуруҳларга ажратиш мақсадида ташкил этилган қуръа ташлаш маросими қандай ўтганлигини барчамиз яхши биламиз. Катта харажатлар эвазига уюштирилган тадбир кимлар учундир ҳаддан ташқари, мараккабдек туюлди, бошқа бировлар одатдагидек ундан қандайдир қинғирликларни қидиришди... Шу муносабат билан Spotsbox.ru сайти мундиал қатнашчиларини имкон қадар адолатли тарзда гуруҳларга тақсимлаш ФИФА олдида турган муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб, ўтмишда қуръа жараёни қандай ташкил этилганини ёдга олди.
ЖЧ-30. Тез ва оддий
Дарҳақиқат, футбол бўйича ўтказилаётган ЖЧлар ҳозирда ўз кўлами ва нуфузли бўйича Олимпиада ўйинларига тенглашиб қолди, унинг муҳим босқичи ҳисобланган қуръа ташлаш маросими эса сайёрамиздаги қарийб барча мамлакатларга намойиш этиладиган дабдабали шоу даражасига чиқди. Ваҳоланки, 4 йилликнинг бош мусобақаси 1930 йили камтарона кўринишда бошланганди. Ўшанда ФИФА таклифига кўра, Уругвайга ташриф буюрган 13та жамоа мундиал иштирокчисига айланганди. Аввалига ташкилотчилар илк ЖЧни олимпия тизимида ўтказишни мўлжалланган эдилар. Бироқ таклиф этилган 16та жамоанинг ҳаммаси ҳам кўп кунлик денгиз сафарига журъат этмади. Оқибатда мундиал қатнашчилари сони тоқ (13) бўлиб қолди. Шу сабабли мутасаддилар чемпионат форматини ўзгартиришди: битта гуруҳда 4та, қолган 3тасида 3тадан жамоа жой олди. Гуруҳ ғолиблари ярим финал ва финалда куч синашадиган бўлишди. Қуръа ташлаш маросими ҳам Монтевидеодаги мўъжазгина офисда жуда тез ва оддийгина ўтказилди. Боз устига, унда матбуот ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишмади.
ЖЧ-38. Агарда Гитлер бўлмаганида...
4 йилдан кейин Италияда бўлиб ўтган чемпионатда ФИФА аввал ўйлаб қўйган режасини амалга оширди: 16та жамоа олимпия тизимида куч синашди, қатнашчиларнинг сони мос келганлиги сабаб ортиқча қийинчилик юзага келмади. 1938 йилги Франция мундиалида ҳам формат ўзгаришсиз қолди. Бироқ бу сафар сиёсат ўз таъсирини кўрсатди: чемпионатда қатнашиши лозим бўлган Австрия ўша пайт фашистлар Германияси томонидан босиб олингани сабаб мустақил давлат мақомидан маҳрум бўлганди. Унинг ўрнига таклиф этилган Англия рад жавобини берди. Шу тариқа қатнашчилари сони 15тага тушиб қолди. Оқибатда 8та жуфтлик шакллантиришнинг иложи топилмади. 14та жамоа 7 жуфтликка ажралиб, битта терма чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Қуръада омад Швеция терма жамоага кулиб боқди. ФИФАнинг ўша пайтдаги раҳбари Жюль Рименинг набираси шаффоф идиш ичидан айнан шу жамоа номи ёзилган чиптани олиб берди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги биносида ўтказилган қуръа ташлаш маросимида асосий ролни митти болакайга топширишганди.
ЖЧ-50. Ўжар
ҳиндистонликлар
Урушдан кейинги дастлабки мундиални олимпия тизимида ўтказишнинг иложи бўлмади. Зеро, Бразилияда ташкил этилган мусобақага борадиган Европа жамоалари ФИФАдан гуруҳ босқичига қайтишни талаб қилдилар. Дарҳақиқат, бутун бир океанни сузиб ўтиб, дастлабки ўйиндаёқ мағлубиятга учраган тақдирда, ортга қайтишга тўғри келарди-да. Бундай мусобақанинг кимга қизиғи бор? Шунингдек, мўлжалланган 16та иштирокчини жамлаш ҳам муаммога айланди. Айрим жамоалар саралаш босқичидаёқ рад жавобини беришди, бошқалари финал босқичи йўлланмасига эга бўлганларидан кейин мусобақадан воз кечишди. Бунинг сабаблари турлича. Лекин Ҳиндистон термаси антиқа далилни рўкач қилди: жамоа футболчилари ялангоёқ ҳолда тўп суришларини маълум қилишган, ФИФА эса бунга рухсат бермаганди. Охир-оқибат, мусобақа ташкилотчилари турнир форматини қайта кўриб чиқишди. Тож учун даъвогар 13та иштирокчи қуръа ёрдамида 4та гуруҳга бўлинди - 2таси 4тадан учинчиси 3та ва охиргиси 2та жамоадан иборат бўлди. Гуруҳ ғолибларига мусобақани давом эттириш ҳуқуқи берилди. Бироқ ярим финал ва финал кўринишида эмас, балки давра тизимида куч синашишлари белгилаб қўйилди. Шу тариқа ЖЧ-50 футбол тарихида финал беллашувисиз ўтган ягона мундиалга айланди. Кубок соҳиби финал гуруҳининг сўнгги учрашувида маълум бўлди: Уругвай терма жамоаси «Маракана»да 200000 мухлис гувоҳлигида Бразилия устидан ғалаба қозониб, иккинчи марта шоҳсупага кўтарилди. Дарвоқе, ўша тарихий беллашувда мезбонлар дарвозасига ғалаба тўпини йўллаган уругвайлик ҳужумчи Альсидес Гиджа декабрь ойида 87 ёшга тўлди. ЖЧ-2014 қуръа ташлаш маросимига собиқ футболчини фахрий меҳмон сифатида таклиф этишди.
ЖЧ-54. Янги қоидалар
Швейцария мезбонлик қилган мундиал арафасида ФИФА президенти ўзгарди - Жюль Риме ўрнини бельгиялик Рудольф Селдрейерс эгаллади. Шу заҳоти навбатдаги чемпионат форматига ўзгариш киритилди: 16та жамоа 4та гуруҳга ажратилди. Бироқ гуруҳлардаги 2тадан ўринни олдиндан саралаб олинган жамоалар банд этишди. Эътиборли жиҳати шунда эдики, «сараланганлар» гуруҳ босқидида ўзаро баҳслашмасдилар. Яъни гуруҳлардаги ҳар қайси жамоа 3тадан эмас, фақат 2тадан учрашув ўтказди. Ажабланарли томони, ана шу ўйинларда кучлар тенг келса, қўшимча вақт белгиланарди. Бироқ қўшимча бўлимда ҳам ғолиб аниқланмаса, такрорий ўйин ёки пенальтилар сериясига мурожаат қилинмасди.
ЖЧ-58. Дуранг бўлса, дуранг-да!
Швециядаги ЖЧда «сараланганлар»ни аниқлашдан воз кечишди. Аммо иштирокчилар сиёсий -географик мезонларга кўра, тақсимланишди: ҳар қайси гуруҳда биттадан Ғарбий Европа, Буюк Британия, Шарқий Европа ва Лотин Америкаси вакиллари жой олишлари шарт эди. Бир хил кўрсаткични қайд этган жамоалар кейинги босқичга чиқиш учун «овер-тайм» эмас, балки такрорий учрашувда беллашадиган бўлишди. Собиқ иттифоқ терма жамоаси Англияни айнан шундай ўйинда 1:0 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўл олганди.
ЖЧ-74. Ўзгаришларсиз яшаш зерикарли
Маълум муддат ЖЧ формати ўзгаришсиз қолиб, 1962, 1966 ва 1970 йиллардаги мусобақалар бир хил тизимда ўтказилди: 4тадан жамоани ўз ичига олган 4та гуруҳдан дастлабки икки ўринни банд этганлари «плей-офф» баҳсларида куч синашдилар. Қуръа ташлаш маросими олдиндан пухта ўйланган жараён даражасига кўтарилиб, жамоатчилик кўз ўнгида ва телекамералар назорати остида ўтди. Ниҳоят, ислоҳотларсиз, бир маромда кечаётган ҳаёт ФИФАни зериктириб қўйди. Шу сабабли Германияда ташкил этилган мундиалда чорак финал ҳамда ярим финал беллашувлари бекор қилиниб, улар ўрнини иккинчи гуруҳ босқичи мусобақалари эгаллади - 8та жамоа 4тадан 2та гуруҳга ажратилди. Гуруҳ ғолиблари кубок, иккинчи ўрин соҳиблари эса бронза медали учун курашдилар. Янгилик энг аввало, беллашувлар сонини оширишга қаратилганди. Натижада янги форматда мундиал иштирокчиларининг 50 фоизи камида 6тадан ўйин ўтказиш имкониятига эга бўлди.
ЖЧ-82. Технологик
носозлик
Аргентина заминида ўтган ЖЧ-78 турнири ҳам аввалги биринчилик форматида ташкил этилди. Бироқ Испания мезбонлик қилган мундиал улкан ислоҳотларни қарши олди. Иштирокчилар сони 16тадан 24тага оширилди. Натижада мусобақа регламентини қайта кўриб чиқишга тўғри келди: жамоалар 6та тўртликда куч синашишди, кейин дастлабки 2та ўрин соҳиблари қуръа ёрдамида 4та учликка ажратилди. Шу тариқа ярим финал ва ҳал қилувчи беллашув қатнашчилари аниқланди. ФИФАнинг янгиликка чанқоқ мутахассислари Испанияда илк марта қуръа ташлаш жараёнида техника ютуқларидан фойдаланишга қарор қилишди. Бунинг учун Мадриддаги Конгресслар саройига электроника ёрдамида бошқариладиган лотерея барабанлари ўрнатилди. Шу ўринда мазкур жараённи кўрмаган ёки унутиб улгурган мухлисларга эслатиб ўтиш жоиз: бу қурилма бир пайтлар собиқ иттифоқ ҳудудида машҳур бўлган «Спортлото» лототрони билан бир хил эди. Барабандан учиб чиққан шарлар ичига яширинган жамоалар номларини ФИФАнинг ўша пайтдаги бош котиби Йозеф Блаттер эълон қилиб турди. Аммо ҳаётдан ортда қолмаслик мақсадида юксак технологиялар ортидан қувиш кутилмаганда, муваффақиятсизлик билан якунланди. Шарларнинг ўта тартибсиз тарзда учиб чиқиши натижасида Бельгия ва Шотландия терма жамоаларининг ўринлари алмашиб қолди, қолаверса, лототронлардан бири ишдан чиқди... Хуллас, шундан кейин халқаро ташкилот қуръа ташлаш жараёнида электроника воситаларидан умуман фойдаланмасликка қарор қилди.
ЖЧ-2014. Карнавал -
шунчаки, жило холос
Мундиалнинг «испанча» формати ҳам узоқ умр кўрмади. Мексикадаги ЖЧ-86 мусобақасида иккинчи гуруҳ босқичидан воз кечилди, «плей-офф» қайта тикланди. Қатнашчиларнинг ярмидан кўпи кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлди. Яъни гуруҳлардан дастлабки 2та ўрин соҳибларидан ташқари, 3-поғонадан жой олган жамоалар ичида энг яхши натижани қайд этган 4таси ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирди. Ёдингизда бўлса, Бельгия терма жамоаси шундай жамоалардан бири сифатида нимчорак финалда собиқ иттифоқ термасини мусобақадан чиқариб юборганди. Швециялик ҳакам Фредрикссон томонидан йўл қўйилган қўпол хатолар эвазига Велерий Лобановскийнинг ажойиб жамоаси «ўйиндан ташқари ҳолат»га тушиб қолди. Кўпчилик мутахассислар томонидан ғолибликка асосий даъвогар сифатида эътироф этилган терма жамоа бу фикрнинг нечоғли ўринли эканлигини 2 йилдан кейин Германиядаги Евро-88да яққол исботлади. Шундан бери на мундиал регламенти, на қуръа ташлаш жараёнида сезиларли ўзгариш юз берди. Финал босқичи иштирокчиларининг сони 32тага етказилгани (Франция-98 турниридан бошлаб) бир томондан, ташкилотчиларга анча енгиллик яратди: 8та гуруҳдан 2тадан жамоа «плей-офф» раундига йўл олиши туфайли 3-ўрин соҳиблари натижаларини ҳисоб-китоб қилишга эҳтиёж қолмади.
Қуръа ташлаш маросими эса тобора дабдабалироқ кўриниш олмоқда. Мазкур анъанани 1990 йили италияликлар бошлаб беришди. Ўшанда мундиал мезбонлари қуръа жараёнига Лучано Паваротти, Софи Лорен ва Пеле сингари ёрқин юлдузларни таклиф этишганди. 2013 йилнинг 6 декабрида Бразилиянинг Коста ду Сауипе шаҳарчасида ташкил этилган тадбир ҳам имкон қадар тантанали тарзда олиб борилди. Мамлакатнинг бу сўлим гўшасига ФИФАнинг таниқли арбобларидан ташқари, иштирокчи жамоалар делегациялари, санъат намояндалари билан бир қаторда миллионлар ўйинининг афсоналари - Зайниддин Зидан, Лотар Маттуес, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Кафу, Фернандо Йерро, Альсидес Гиджа, Жеффри, Херст ва бошқалар ташриф буюришди.
Ажабланарли жиҳати шундаки, футбол қироли Пеле саноқли кишиларга насиб этадиган бахтдан юз ўгирди. Ваҳоланки, қуръа ташлаш жараёнида иштирок этишини ундан шахсан мамлакат президенти Дилма Русеф илтимос қилганди. «Мен ўз юртим учун анча ишларни қилдим. Терма жамоа билан 3 марта, «Сантос» билан 2 марта жамоа чемпиони бўлдим. Лекин идиш ичидан шарларни олиб беришга юрагим дов бермайди. Мени бундай шарафли ишга таклиф этгани учун Дилма хонимга ташаккур билдираман, албатта. Аммо бу юмушни зиммамга ололмайман. Кутилмаганда, Бразилия учун ноқулай рақиб шарини олиб қўйишдан қўрқаман», - дея шарҳлади Пеле ўз қарорини. У яна Бразилия терма жамоа ҳужум чизиғидан кўнгли тўлмаётганини билдириб, Луиз Фелипе Сколарига бу масалага жиддий эътибор қаратишини тавсия этди.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Уругвай | 3 | 9 |
2 | РФИ | 3 | 6 |
3 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
4 | Миср | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Испания | 3 | 5 |
2 | Португалия | 3 | 5 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Марокаш | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 3 | 7 |
2 | Дания | 3 | 5 |
3 | Перу | 3 | 3 |
4 | Австралия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Хорватия | 3 | 9 |
2 | Аргентина | 3 | 4 |
3 | Нигерия | 3 | 3 |
4 | Исландия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 7 |
2 | Швейцария | 3 | 5 |
3 | Сербия | 3 | 3 |
4 | Коста-Рика | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Швеция | 3 | 6 |
2 | Мексика | 3 | 6 |
3 | Жанубий Корея | 3 | 3 |
4 | Германия | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бельгия | 3 | 9 |
2 | Англия | 3 | 6 |
3 | Тунис | 3 | 3 |
4 | Панама | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Колумбия | 3 | 6 |
2 | Япония | 3 | 4 |
3 | Сенегал | 3 | 4 |
4 | Польша | 3 | 3 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|