ЖЧ-2022 ҳакамлари ҳақида
Ҳакамлар гонорарлари
Испаниянинг "AS" нашри тарқатган хабарга кўра, ЖЧ-2022га борган ҳар бир бош ҳакам 70 минг доллар миқдорида гонорарга эга бўлади. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйин учун бош ҳакамларга 3000 доллар, плей-офф босқичидан бошлаб эса 10.000 доллар тўланади.
Қанотдаги ёрдамчи ҳакамларнинг мукофот пули эса 25 минг долларга тенг. Улар гуруҳ босқичидаги иштироки учун 2500, плей-офф босқичидан бошлаб 5000 доллар олишади. Захирадаги ҳакамга ҳам шунча тўланади.
Видеоёрдамчи ҳакам (VAR)га гуруҳ босқичи учун 3000 доллар, плей-офф баҳсларига 5000 тўланади.
Мусобақага 36 нафар бош ҳакам, 69 нафар лайнсмен ва 24 нафар VAR бўйича мутахассис таклиф этилган.
Тарихда илк марта
Жаҳон чемпионатлари тарихида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди. Франциялик Стефани Фраппар, руандалик Салима Мукансанга ва япониялик Йосима Ямасита бош ҳакам сифатида Мундиалга таклиф этилишган бўлса, Неуза Бэк (Бразилия), Карен Диас Медина (Мексика) ва Кэтрин Несбитт (США) ёрдамчи ҳакам сифитида Қатарга ташриф буюришган.
Бош ҳакамлар
А
Абдулроҳман ал-Жассим (Қатар)
Б
Бартон Иван Сальвадор
Бит Крис (Австралия)
В
Валенсуэла Хесус (Венесуэла)
Винчич Славко (Словения)
Г
Гассама Бакари (Гамбия)
Гомес Виктор (ЖАР)
Горбаль Мустафа (Жазоир)
З
Зиберт Даниэль (Германия)
К
Клаус Рафаэл (Бразилия)
Ковач Иштван (Руминия)
Конгер Мэттью (АҚШ)
М
Маккели Данни (Нидерландия)
Мартинес Саид (Гондурас)
Марциняк Шимон (Польша)
Матеу Лаос Антонио (Испания)
Матонте Андрес (Уругвай)
Муҳаммад Муҳаммад Абдулла (БАА)
Мукансанга Салима (Руанда)
Н
Ндиай Магетт (Сенегал)
О
Оливер Майкл (Англия)
Орсато Даниэле (Италия)
Ортега Кевин (Перу)
Р
Рамос Сесар Артуро (Мексика)
Рапаллини Фернандо (Аргентина)
С
Сампайо Вилтон (Бразилия)
Т
Тейлор Энтони (Англия)
Тельо Факундо (Аргентина)
Тюрпен Клеман (Франция)
Ф
Фағоний Алиризо (Эрон)
Фраппар Стефани (Франция)
Э
Эльфат Исмоил (АҚШ)
Эскобар Марио (Гватемала)
Я
Ямасита Йосими (Япония)