Финал | ||||
---|---|---|---|---|
18.12.2022 | ||||
20:00 | Аргентина | 3-3 | Франция | |
3-урин учун | ||||
17.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 2-1 | Марокаш | |
Ярим финал | ||||
15.12.2022 | ||||
00:00 | Франция | 2-0 | Марокаш | |
14.12.2022 | ||||
00:00 | Аргентина | 3-0 | Хорватия | |
Чорак финал | ||||
11.12.2022 | ||||
00:00 | Англия | 1-2 | Франция | |
10.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 1-0 | Португалия | |
00:00 | Нидерландия | 2-2 | Аргентина | |
09.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 1-1 | Бразилия | |
Нимчорак финал | ||||
07.12.2022 | ||||
00:00 | Португалия | 6-1 | Швейцария | |
06.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 0-0 | Испания |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Килиан Мбаппе | Франция | 8 |
2 | Лионель Месси | Аргентина | 7 |
3 | Оливье Жиру | Франция | 4 |
4 | Хулиан Альварес | Аргентина | 4 |
5 | Ришарлисон | Бразилия | 3 |
6 | Гонсалу Рамуш | Португалия | 3 |
7 | Маркус Рэшфорд | Англия | 3 |
8 | Коди Гакпо | Нидерландия | 3 |
9 | Алваро Мората | Испания | 3 |
10 | Эннер Валенсия | Эквадор | 3 |
тўлиқ жадвал » |
Уругвай ва Жанубий Корея терма жамоалари жаҳон чемпионатларида мунтазам иштирок этишади. Уругвайликлар икки карра жаҳон чемпионати ғолиби, яна уч марта учинчи ўринни эгаллаган. Улар 13 марта жаҳон чемпионатларида қатнашган ва бор-йўғи уч марта гуруҳдан чиқа олмаган.
“Осиё йўлбарслари” саралашдан озод қилинган 2002 йилни ҳисобга олмаганда, корейслар қаторасига тўққизинчи жаҳон чемпионатига чиқишди! Улар гуруҳдан икки марта - 2002 йилда ва 2010 йилда чиқишган.
Уругвай
1. Тажриба ва ёшликнинг уйғунлиги Диего Алонсо жамоаси муваффақиятининг калитидир.
Уругвай терма жамоаси Оскар Табарес кетганидан сўнг тўртта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионатига чиқди. Жамоада истак ва иштиёқ бор эди, футболчилар кўз ўнгида умид учунлари қайтди. Уругвайликларнинг Диего Алонсо келганидан кейинги ҳаракатларини томоша қилиш қизиқ бўлди. Мураббий зўр стратег ва психолог бўлиб чиқди. Олдин етишмаётган эски ва янги авлод ўйинчилари ўртасида мувозанатни топа олди, натижа узоқ кутилмади. Уругвай терма жамоасининг сўнгги ўйинлари мамлакатда оптимистик кайфият уйғотди.
2. Уругвайнинг фахрийлари яхши формада эмас
Луис Суарес, Эдинсон Кавани ва Диего Годин - Уругвай терма жамоаси билан тарих яратган ва натижаларга эришган ўтган йилларнинг юлдузлари. Бироқ, фахрийларнинг формаси яхши ҳолатда эмас. Суарес ватанига қайтди. Маҳаллий чемпионатда Луис жами 14 ўйин ўтказиб, саккизта гол урди, аммо бу Ла Лига даражасидан анча йироқ, ҳатто Сегунда билан ҳам солиштириш қийин. Шундай қилиб, унинг ҳақиқий ҳолати ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Кавани «Валенция» сафида бор-йўғи еттита ўйин ўтказди ва сўнгги уч ойда тўртта гол урди, натижада у икки ҳафта олдин жароҳат олганди - унинг биринчи турда майдонга тушиши даргумон. Диего Годиннинг ҳолати ҳам катта саволлар туғдиради. У бу календарь йили жуда кам ўйнади: дастлаб "Атлетико Минеиро" таркибида камдан-кам ўйинда майдонга тушди, "Велес"да эса жароҳат туфайли кўп ўйин ўтказиб юборди.
3. Уругвайда истиқболли янги авлод бор
Уругвай терма жамоасида авлодлар алмашинуви босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Фахрийлар келажакка хотиржамлик билан қарашлари мумкин, чунки ёшлар жуда яхши улғайиб бормоқда. Федерико Вальверде, Дарвин Нуньес, Рональд Араухо аллақачон Европа футболининг юлдузларига айланишган, ёш Мануэл Угартега ҳам эътибор қаратиш лозим. Вальверде бу мавсумда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда ва ниҳоят ўз клубининг асосий таркибидан жой олди. "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси сентябрь ойида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Қайд этиш жоизки, Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида айнан Федерико «кўк»ларни бошқаради. Луис Суарес ўрнига Премьер-лигада Холанддан кейинги энг тезкор футболчи Дарвин Нуньес келди, у яқин вақтгача тўртта ўйинда тўртта гол урди. Бу йигит албатта жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиши керак! Араухонинг йўқлиги ачинарли - «Барселона» ҳимоячисини терма жамоа жуда соғиниб қолади.
Жанубий Корея
1. Жароҳат олган Сон Хён Мин терма жамоасига қанчалик фойдали бўлади?
Бу қарама-қаршиликда кўп нарса Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Сон Хён Мин қандай формада бўлишига боғлиқ бўлади. Футболчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва унинг биринчи ўйин олдидаги ҳолати хавотир уйғотмоқда. Етакчининг йўқлиги ёки унинг субоптимал ҳолати номинал меҳмонларни сезиларли даражада заифлаштириши мумкин. Жанубий кореялик футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Марсель» учрашувида жароҳат олган эди. Кейинчалик футболчи муваффақиятли операция қилинди. Сон жорий мавсумда «Тоттенхэм» сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Агар кореялик мураббийлар штаби уни майдонга туширишга қарор қилса, у ҳолда ҳужумчи махсус ҳимоя ниқобида майдонга тушади. Оғриқ ва барча ноқулайликларга қарамай, Сон ўйнашга тайёр.
2. Корейсларнинг асосий ютуғи - жамоавий ўйин
Пауло Бенту жамоаси 2022 йилда аллақачон 16 та ўйин ўтказган. Ёз бошидан буён корейслар еттита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди ва фақат битта мағлубият аламини тотиб кўришди (Бразилияга қарши 1:5). Шундан сўнг, Корея Чили (2:0), Миср (4:1), Камерун ва Исландияни (ҳар икки ўйинда ҳам – 1:0) мағлуб этди, шунингдек, Парагвай ва Коста-Рика билан дуранг ўйнади (ҳар икки ўйин – 2:2). Шарқий Осиё кубогида ҳам японлардан мағлубият (0:3) бўлди.
Корея терма жамоаси ҳимояда анча тартибли ўйнайди, бир ўйинда камдан-кам ҳолларда иккитадан ортиқ гол ўтказиб юборади. Демак, Осиёда сўнгги саралаш гуруҳининг 10 ўйинида рақиблар Жанубий Корея дарвозасига атиги уч марта гол киритган бўлса, Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 гуруҳида корейслар учта ўйинда учта гол ўтказиб юборишган.
Албатта, Диего Алонсо корейсларга қарши ўйинда ҳужумкор 4-3-3 схемасини афзал кўради. Ҳужумда: Суарес, Нунес ва Пеллистр майдонга тушиши утилмоқда.
Пауло Бентодан иккита таянч ярим ҳимоячили 4-2-3-1 тактикасини танлаши кутилмоқда. Барча қийинчиликларга қарамай, Корея ҳужумчиси Сон Хён Мин барибир асосий таркибда ўйинни бошласа керак.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нидерландия | 3 | 7 |
2 | Сенегал | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Қатар | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Англия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 5 |
3 | Эрон | 3 | 3 |
4 | Уэльс | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 4 | 7 |
2 | Польша | 3 | 4 |
3 | Мексика | 3 | 4 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 4 | 7 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Тунис | 3 | 4 |
4 | Дания | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 6 |
2 | Испания | 3 | 4 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Коста-Рика | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Марокаш | 3 | 7 |
2 | Хорватия | 3 | 5 |
3 | Бельгия | 3 | 4 |
4 | Канада | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 6 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Камерун | 3 | 4 |
4 | Сербия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Португалия | 3 | 6 |
2 | Жанубий Корея | 3 | 4 |
3 | Уругвай | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 3 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|