Финал | ||||
---|---|---|---|---|
18.12.2022 | ||||
20:00 | Аргентина | 3-3 | Франция | |
3-урин учун | ||||
17.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 2-1 | Марокаш | |
Ярим финал | ||||
15.12.2022 | ||||
00:00 | Франция | 2-0 | Марокаш | |
14.12.2022 | ||||
00:00 | Аргентина | 3-0 | Хорватия | |
Чорак финал | ||||
11.12.2022 | ||||
00:00 | Англия | 1-2 | Франция | |
10.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 1-0 | Португалия | |
00:00 | Нидерландия | 2-2 | Аргентина | |
09.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 1-1 | Бразилия | |
Нимчорак финал | ||||
07.12.2022 | ||||
00:00 | Португалия | 6-1 | Швейцария | |
06.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 0-0 | Испания |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Килиан Мбаппе | Франция | 8 |
2 | Лионель Месси | Аргентина | 7 |
3 | Оливье Жиру | Франция | 4 |
4 | Хулиан Альварес | Аргентина | 4 |
5 | Ришарлисон | Бразилия | 3 |
6 | Гонсалу Рамуш | Португалия | 3 |
7 | Маркус Рэшфорд | Англия | 3 |
8 | Коди Гакпо | Нидерландия | 3 |
9 | Алваро Мората | Испания | 3 |
10 | Эннер Валенсия | Эквадор | 3 |
тўлиқ жадвал » |
Хорватия терма жамоасининг собиқ, «Севилья»нинг эса амалдаги ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ФИФА билан суҳбатда Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2022даги иштироки, Лука Модрич ҳамда собиқ жамоадошлари Дани Алвеш ва Неймар ҳақида гапирди.
- Иван, ҳеч хаёлингиздан термага қайтиб, Қатарда ўйнаш фикри ўтдими?
- (кулади) Менимча, халқаро фаолиятингиз тугади, дейиш жуда-жуда қийин. Бу кўп ўйлашни талаб қиладиган катта қарор. Лекин, мен буни тўғри вақтда қилдим, деб ўйлайман. Албатта, ҳозир, жаҳон чемпионати давом этаётган бир пайтда мен учун жуда оғир. Йигитларни қўллаб-қувватлайман, уларнинг қилаётган ишларидан жуда мамнунман ва фахрланаман, лекин, албатта, бу шахсан мен учун қийин, юракни эзади. Аммо бир қарорга келдим ва унга риоя қилишим керак.
- Ўйинларни ўз уйингиздан томоша қилаётганда қандай ҳиссиётлар келмоқда?
- Ўйинларни томоша қилиш уларда ўйнашдан кўра қийинроқ, ишонаверинг. Менимча, Бельгияга қарши ўйинда ҳаётимнинг беш йилини йўқотдим! (кулади) Асабларим дош беролмади. Чунки, кўп йиллардан бери шу жамоада бўлдим. Ҳозир ҳам ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин футболчилару мураббийлар билан алоқада бўлиб тураман. Қалбан ҳамон унинг бир қисмиман. Шундай экан уларга омад тилайман ва узоқ йўлни босиб ўтишларидан умидворман.
- Лука Модричнинг ушбу турнирдаги ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Лука - бу Лука - у сўнгги 10 йил давомида терма жамоа ва «Реал»да шундай ўйин кўрсатдики... У ажойиб, биз учун энг муҳим футболчи ва дунёнинг эса энг яхши ўйинчиларидан бири. Менимча, Лука футболни бошқа буюк футболчиларга қараганда бошқача тушунади. Бошқалар учун у билан ўйнаш, унинг ритмига, ҳаракатларига риоя қилиш жуда фойдали.
- Қатар-2022да хорватлардан яна ким сизни ҳайратда қолдирди?
- Менимча, Йошко Гвардиол десам ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. У ҳақда жуда кўп яхши нарсаларни эшитдим, лекин менимча, у дастлабки учта ўйинда қилган ишлари бошқа даражада эди, шунчаки ажойиб. Умид қиламанки, у кейинги 10-15 йил ичида биз учун муҳим футболчи бўлади. Ишончим комил, у энг юқори савиядаги клуб даражасида ўйнашга лойиқ.
- Германия ва Испанияни мағлуб этиб, гуруҳида ғолиб чиққан Япония ҳақида қандай фикрдасиз?
- Япония гуруҳда ғолиб чиққани, Германия эса мусобақадан чиқиб кетгани ҳаммани жуда ҳайрон қолдирди. Лекин уларнинг ўйинларини кўрсангиз, нега бундай бўлганини тушунасиз. Японлар кўплаб индивидуал ва жамоавий фазилатларга эгадир. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин.
- «Барселона»да Дани Алвеш билан бирга ўйнагансиз. Унинг 39 ёшида жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Дани Алвеш дунёда ягона. У шунчаки ажойиб. 22, 39 ёки 45 ёшда бўладими, у доим менинг жамоамда бўлади. Дани ҳали ҳам майдонда жуда яхши ва менимча, Тите унинг жамоада бўлиши қанчалик муҳимлигини билади.
- «Камп Ноу»да Неймар ҳам сиз билан бирга эди. У ҳозир жароҳатидан халос бўлди. Неймар Бразилия учун қанчалик муҳим?
- Агар сиз футбол томоша қилишни яхши кўрсангиз, Неймарни томоша қилишни яхши кўрасиз. У одамларни ўйиндан завқлантиради. Унга қараш ёқимли. У ажойиб ўйинчи ва Бразилия ҳамда «ПСЖ» учун жуда муҳим. Умид қиламанки, ушбу жаҳон чемпионатида барчамиз Неймарнинг сеҳридан баҳраманд бўламиз.
- Қатар-2022да қайси футболчилар сизда катта таассурот қолдирди?
- Испаниялик ёш йигитлар Педри ва Гави ёқади. Менга асосан улар ўйнаётган футбол жуда ёқиб тушди. Гакпо ҳам ажойиб ўйнамоқда. Аммо менимча, уларни буёғига кузатиш янада қизиқ бўлади. Ҳозирги кунларда ўйинлар жуда қийин. Жамоалар ўзларининг катта футболчиларига муҳтож. Келинг, яхшиси ким ўрнидан тура олишини кузатайлик.
- Сизнингча, ким турнирда ғолиб чиқади ва Хорватия қанчалик узоққа бориши мумкин?
- Айтиш қийин. Менимча, фаворитлар одатдагидек: Бразилия, Аргентина, Испания, Англия, Франция. Лекин мен айтмоқчиманки, олдинда яна бир нечта кутилмаган бурилишлар ҳам бор. Умид қиламанки, Хорватия ўтган жаҳон чемпионатидаги каби узоққа бора олади, аммо бунинг учун биз тўрт йил аввалгидек қадамма-қадам олға боришимиз керак.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нидерландия | 3 | 7 |
2 | Сенегал | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Қатар | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Англия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 5 |
3 | Эрон | 3 | 3 |
4 | Уэльс | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 4 | 7 |
2 | Польша | 3 | 4 |
3 | Мексика | 3 | 4 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 4 | 7 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Тунис | 3 | 4 |
4 | Дания | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 6 |
2 | Испания | 3 | 4 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Коста-Рика | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Марокаш | 3 | 7 |
2 | Хорватия | 3 | 5 |
3 | Бельгия | 3 | 4 |
4 | Канада | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 6 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Камерун | 3 | 4 |
4 | Сербия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Португалия | 3 | 6 |
2 | Жанубий Корея | 3 | 4 |
3 | Уругвай | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 3 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|