Финал | ||||
---|---|---|---|---|
18.12.2022 | ||||
20:00 | Аргентина | 3-3 | Франция | |
3-урин учун | ||||
17.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 2-1 | Марокаш | |
Ярим финал | ||||
15.12.2022 | ||||
00:00 | Франция | 2-0 | Марокаш | |
14.12.2022 | ||||
00:00 | Аргентина | 3-0 | Хорватия | |
Чорак финал | ||||
11.12.2022 | ||||
00:00 | Англия | 1-2 | Франция | |
10.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 1-0 | Португалия | |
00:00 | Нидерландия | 2-2 | Аргентина | |
09.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 1-1 | Бразилия | |
Нимчорак финал | ||||
07.12.2022 | ||||
00:00 | Португалия | 6-1 | Швейцария | |
06.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 0-0 | Испания |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Килиан Мбаппе | Франция | 8 |
2 | Лионель Месси | Аргентина | 7 |
3 | Оливье Жиру | Франция | 4 |
4 | Хулиан Альварес | Аргентина | 4 |
5 | Ришарлисон | Бразилия | 3 |
6 | Гонсалу Рамуш | Португалия | 3 |
7 | Маркус Рэшфорд | Англия | 3 |
8 | Коди Гакпо | Нидерландия | 3 |
9 | Алваро Мората | Испания | 3 |
10 | Эннер Валенсия | Эквадор | 3 |
тўлиқ жадвал » |
ЖЧ-2002да сеҳрли жамоадек таассурот қолдирган ва кўпчилик меҳрини қозонган Сенегал термаси ёдингиздами?
Ж.Корея ва Япония майдонларида мўъжизали футбол намойиш этган ўша жамоа сардори Алиу Сиссе орадан 20 йил ўтиб, «Теранга шерлари»ни яна плей-офф» босқичига олиб чиқди. Воқеа жойи - яна Осиё, фақат Сиссе роли бошқа - бош мураббий. У шу аснода Сенегал суперқаҳрамони мақомини олди.
СИССЕ - МЕГАҚАТТИҚҚЎЛ МУРАББИЙ
Сенегал миллий жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2022 биринчи қисмида асосий мемлардан бири бош қаҳрамони сифатида гавдаланди. «Сенегалликларни нега энди Снуп Догг шуғуллантирмоқда?» - Африка вакилининг Нидерландия термасига қарши ўйини вақти шу мазмундаги «твит» ниҳоят кенг тарқалдики, асти қўяверасиз. Бу ҳаттоки, Снуп Доггнинг ўзига ҳам етиб борди ва у мемга футбол тўпи эмодзиси қўшиб, ҳазилни шунчаки, қувватлантирди. Аслида Сиссе жаҳон чемпионатидаги энг қаттиққўл мураббийлардан биридир. Ҳар ҳолда, исмларини ошкор қилишни истамаган айрим футболчилар уни диктатор сифатида таърифлашди. Сенегаллик мухлислар ва журналистлар аксинча, Алиуни чинакамига яхши кўришади. Ахир айнан Сиссе бемажол Сенегал термасини ЖЧ «плей-офф» босқичига чиқишга қодир кучли жамоага айлантирди. Сенегаллик «шерлар» ўзлари учун сеҳрли ЖЧ-2002дан 20 йил ўтиб, яна гуруҳдан чиқишди. Сиссе эса ҳар икки ҳолатда бош қаҳрамонлардан бири - Ж.Корея|Японияда жамоа юлдузи эди, энди мураббий.
СИССЕ - СЕНЕГАЛ ФУТБОЛИ АФСОНАСИ
Ҳа, Алиу Сиссе мамлакат футболининг ҳақиқий афсонасидир. 2002 йилги ЖЧда «шерлар»ни сардор сифатида олға бошлаган собиқ футболчи Россия мунидиалидаёқ жамоани «плей-офф» босқичига анча яқинлаштирганди. 4 йил олдин ЖЧ-2018 гуруҳ раундидан сўнг курашдан четга чиққан иштирокчилар орасида айнан Сенегал термаси кўпроқ аламга ботгани тайин. Зеро, африкаликлар фақат сариқ карточкалар ҳисоби туфайли квартетда 3-ўринда қолишди, ваҳоланки, улар асосий кўрсаткичлар бўйича Япония термаси билан тенг натижа қайд этишганди. Хуллас, Сенегал термаси мундиал тарихида қўшимча ҳисоб-китоблар туфайли четга чиққан биринчи жамоа бўлди. Сиссе бундан ўзини қўярга жой тополмади, аммо ФИФАдан нолимади ва ЖЧ регламентини қораламади. «Афсус, «Фэйр-плей» рейтинги туфайли гуруҳдан чиқолмадик, аммо жамоам билан чинакамига фахрланаман, барибир, - деганди Сиссе. - Албатта, курашни давом эттиришни хоҳлардик, бироқ сариқ карточкалар сони туфайли четга чиқишга мажбурмиз. Футбол қоидалари шундай экан, уларни қабул қилишдан бошқа чорамиз йўқ. Қоидаларга ҳурмат билан қараш керак, албатта». Ҳа, Сиссе ҳеч қачон регламент ёки қоидаларга ёпишмайди. Чунки унинг ўзи тартиб-интизомга имкон қадар жиддий ёндашади. Ҳозирги Сенегал миллий жамоасини ҳам аниқ тартиб ва кучли интизом асосида шакллантирди. «Алиу Сиссе - ўта синчков ва эътиборли мураббий. Дейлик, энг кичик жиҳатларни ҳам назардан қочирмайди, - дейди teranganeews.com сайти ходими, сенегаллик журналист Мамаду Ньянг. - Муҳими, унда ғолиб характери бор, мағлубиятни сира тан олмайди, футболчилар билан ҳазиллашмайди, кўнгилхушлик ҳақида гапириш ҳам ортиқча».
Сиссе нафақат Сенегал футболи афсонаси, балки унинг тарихидаги энг муҳим шахсдир. Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида «Лилль» ва «ПСЖ»да ўйнаган футболчи ЖЧ-2002 чорак финалига чиққан ўша мафтункор Сенегал термасининг чин етакчиси ролини бажарганди. Мана, орадан 20 йил ўтиб, Алиу яна эътибор марказига тушди. Бу сафар майдон четида футболчиларнинг ҳар бир ҳаракатини бошқарадиган дирижёр-мураббий мақомида. Тиним билмас мураббий бутун ўйин давомида кўрсатма беришдан асло чарчамайди. «Жамоам енгилса, на ухлай оламан, на томоғимдан бирор овқат ўтади, - деганди Алиу Les Echos нашрига берган интервьюсида. - Бундай пайт ҳаётим шунчаки, дўзахга айланади. Ҳақиқатан ҳам, мағлубиятга тоқат қилолмайман».
БОШ ОМИЛ - ТАРТИБ-ИНТИЗОМ
Мураббий Сиссенинг асосий кучи мотивация бериш (гарчи ЖЧ-2018 муҳимлиги ҳақида гапириб, йиғлаган ва шу тариқа жамоасини шайлантирган бўлсада)да ҳам, тактика танлаш (гарчи жамоа бош юлдузи Садио Мане сафдан чиққач, ўйинни қайта тузган бўлсада)да ҳам эмас, балки интизомда. Ҳа, Алиу кўпинча Африка жамоаларига етишмайдиган жиҳатга алоҳида ёндашиб, ўз дружинасида юқори интизом ўрнатди. Сиссе жумладан, жамоа ичида маълум қонун-қоидаларни жорий қилган. Дейлик, футболчиларнинг калян чекишлари ва кечаси сайрга чиқишлари тақиқланган. «Биламан, мени қаттиққўллиги билан танилган Яя Жамме (1996-2017 йиллардаги Гамбия президенти)га, ҳаттоки, Гитлерга ўхшатишган, аслида оддий инсонман, - дейди Алиу Сиссе бу борада. - Агар бирор иш нотўғри кетса, буни рўй-рост айтаман. Яъни ҳаммаси яхшидек сохта табассум қилмайман, ниқоб тақмайман. Мени Жамме ва Гитлерга чиқаришган, аммо ҳеч ким амалда футболчилар билан қандай гаплашишимни кўрмаган».
Айнан тартиб-интизомга қаттиқ туриши туфайли барча футболчилар ҳам Сиссе билан ишлашдан мамнун эмаслар. Ахир кўнгилхушликни ёқтирувчи сенегаллик футболчилар терма жамоада на калян чека олишади, на тунда сайрга чиқишади. «Сиссе келишидан олдин футболчилар кечаси бемалол кўчада изғиб юришарди. Уларда эркинлик бор эди, - дейди журналист Ньянг. - Энди бундай эркинлик йўқ. Терма жамоада ҳамма фақат футбол ҳақида ўйлайди. Машғулот, тикланиш, ҳеч қандай кўча йўқ. Фақат иш».
Сиссенинг принципиал қоидалари туфайли юлдузлик мақомига ўрганиб қолган Демба Ба, Паписс Сиссе, Папи Жилобожи каби баъзи ёрқин футболчилар Сенегал термасидан четга чиқишди. «Сиссе бошидаёқ бор гапни дангал айтди: «Шундай ишлайман. Бунга кўнмайдиганлар кетишлари мумкин, ҳеч қандай қаршилигим йўқ», - бу исмини ошкор қилишни истамаган терма жамоа футболчиларидан бирининг аноним эътирофи. Муҳими, энди жамоада Сиссе билан охиригача боришга тайёр турган йигитлар етарли. Сенегал термасининг асосий фан-клуби - Le 12eme Gaind раиси Мусса Гейе гапларига эътибор қаратинг: «Алиу Сиссе - чин ғолиб. Баъзан гаплашиб турамиз, жуда хушмуомала инсон. Ёқимтой, содда, самимий, катта қалб эгаси. Лекин шунинг баробарида иш масаласида ўта қаттиққўл. Унинг қандай ўйнаганини бир эсланг! Ҳаттоки, ал Ҳожи Диуфга ҳам бақирарди. Мураббий сифатида ҳам худди шундай! Талабчанликни тўғри қабул қилиш керак, чунки у натижа келтиради. Йўқ, Сиссе диктатор эмас, бу аниқ. Шунчаки Сенегалда ҳар қандай қаттиққўл мураббийга диктатор сифати ёпиштирилади. Сиссе эса шунчаки, эътиборли». Айнан шу эътиборга йўғрилган талабчанлик ва қаттиққўллик Сенегалга футболча байрам тақдим этди. Орадан 20 йил ўтиб... Англия термасига қарши илк «плей-офф» ўйини натижасидан қатъий назар, бу байрам ўз аҳамиятини йўқотмайди.
P.S.: мазкур мақола ЖЧ-2022 1|8 финалидан ўрин олган Англия - Сенегал ўйинидан олдин ёзилди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нидерландия | 3 | 7 |
2 | Сенегал | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Қатар | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Англия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 5 |
3 | Эрон | 3 | 3 |
4 | Уэльс | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 4 | 7 |
2 | Польша | 3 | 4 |
3 | Мексика | 3 | 4 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 4 | 7 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Тунис | 3 | 4 |
4 | Дания | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 6 |
2 | Испания | 3 | 4 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Коста-Рика | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Марокаш | 3 | 7 |
2 | Хорватия | 3 | 5 |
3 | Бельгия | 3 | 4 |
4 | Канада | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 6 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Камерун | 3 | 4 |
4 | Сербия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Португалия | 3 | 6 |
2 | Жанубий Корея | 3 | 4 |
3 | Уругвай | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 3 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|