Финал | ||||
---|---|---|---|---|
18.12.2022 | ||||
20:00 | Аргентина | 3-3 | Франция | |
3-урин учун | ||||
17.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 2-1 | Марокаш | |
Ярим финал | ||||
15.12.2022 | ||||
00:00 | Франция | 2-0 | Марокаш | |
14.12.2022 | ||||
00:00 | Аргентина | 3-0 | Хорватия | |
Чорак финал | ||||
11.12.2022 | ||||
00:00 | Англия | 1-2 | Франция | |
10.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 1-0 | Португалия | |
00:00 | Нидерландия | 2-2 | Аргентина | |
09.12.2022 | ||||
20:00 | Хорватия | 1-1 | Бразилия | |
Нимчорак финал | ||||
07.12.2022 | ||||
00:00 | Португалия | 6-1 | Швейцария | |
06.12.2022 | ||||
20:00 | Марокаш | 0-0 | Испания |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Килиан Мбаппе | Франция | 8 |
2 | Лионель Месси | Аргентина | 7 |
3 | Оливье Жиру | Франция | 4 |
4 | Хулиан Альварес | Аргентина | 4 |
5 | Ришарлисон | Бразилия | 3 |
6 | Гонсалу Рамуш | Португалия | 3 |
7 | Маркус Рэшфорд | Англия | 3 |
8 | Коди Гакпо | Нидерландия | 3 |
9 | Алваро Мората | Испания | 3 |
10 | Эннер Валенсия | Эквадор | 3 |
тўлиқ жадвал » |
«ИФ»нинг 13 декабрь куни нашрдан чиққан 98 (2002)-сонида ЖЧ тарихидаги шов-шувли натижалар ҳақида ҳикоя бошлаган ва чинакам сенсациялар гулдастасини 1966 йили Англияда Осиё футболи вакили КХДР терма жамоаси бошлаб берганини баён этгандик. Бугун «катта тўполон» туркумига кирувчи шов-шувли юришларни ўз ичига олган ўша мақола давоми билан танишамиз. Чунончи, аввалги мундиалларга безак қўшган мўъжизавий натижалар етарлича топилади.
ЖЧ-90 (Италия) Сенсация муаллифи: Коста-Рика терма жамоаси
Италияда Камерун термаси катта «тўполон» кўтаргани ҳақида ёзгандик. Африка вакилидан илҳомланган ЖЧ дебютанти Коста-Рика термаси ҳам ўша мундиалда чакки таассурот қолдирмаганди. Камерун жамоаси таркиби таниқли футболчилардан шаклланган бўлса, Бора Милутинович ярим ҳаваскорлар билан кифояланганди. Яъни жамоа сафида Италияга такси ҳайдовчиси, шакарқамиш плантацияси ишчиси каби турли касб эгалари футболчи мақомида ташриф буюришганди. Югославиялик мураббий дружинаси аввалига Бразилия термасига истар-истамас ютқазади (0:1), кейин Шотландия (1:0) ва Швеция (2:1) жамоаларини маҳв этиб, нимчорак финалга чиқади. Тўғри, Коста-рикаликлар шу нуқтада тўхташади - Чехия термасига бас келолмайдилар (1:4). Факт шуки, Коста-Рикада ўша жамоа ҳамон афсонавий дружина сифатида ўзгача қадрланади.
ЖЧ-94 (АҚШ) Сенсация муаллифлари: Болгария, Саудия Арабистони ва Швеция терма жамоалари
Диққат, Саудия Арабистони терма жамоаси ўзи учун дастлабки мундиал эшигини доимий иштирокчилардек қаттиқ тепиб очганди. Араблар АҚШда Дик Адвокаат бошқарувидаги нидерландларга сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган гол туфайли имкониятни бой берадилар, Марокаш (2:1) ва Бельгия (1:0) термаларини маҳв этадилар. Саид ал Овайраннинг фантастик голи нафақат Бельгия, балки бутун футбол оламини ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур қилганди. Якунда Хорхе Солари жамоаси Нидерландия термаси билан тенг кўрсаткич қайд этган ҳолда «плей-офф»га чиқади. Бироқ бошқа бир сенсациячи - Швеция термаси саудлар парвозига чек қўяди. Шведлар «плей-офф»га Россия (3:1), Камерун (2:2) ва Бразилия (1:1) термаларига қарши мазмунли ўйинлар самараси ўлароқ йўл олишганди. Скандинавлар кейин Саудия Арабистони термасини 3:1 ҳисобида доғда қолдиришади. Руминларга қарши баҳсда эса 78-дақиқагача 0:0 ҳисобини сақлаб қолишади, «овертайм» якунида таблода 2:2 натижаси порлайди ва пенальтилар сериясида омад шведларга кулиб боқади. Шу тариқа Швеция термаси ярим финалга чиқади ва 1 кун кўпроқ дам олган Бразилия жамоаси билан тўқнашади. 63-дақиқада Юнас Терн майдондан четлатилгач, бразилияликлар босимни кучайтиришади ва якунда ғалабани ўз томонларига оғдиришади. 3-ўрин учун баҳсда эса шведлар Роберто Баджо қайд этган «дубль» туфайли финалга чиқолмаган Болгария термасига дуч келишади. Турнирга Нигерия термасидан қабул қилинган йирик ҳисобли (0:3) мағлубият билан киришган Димитар Пенев шогирдлари 2-турда Греция (4:0), кейин Диего Симеоне, Габриэль Батистута ва Клаудио Каниджа каби ижрочилари бор Аргентина (2:0) термаларини маҳв этишганди. Бунда 2та ўйинда 3та гол урган Христо Стоичковнинг ҳиссаси катта. Болгарлар илк «плей-офф»да пенальтилар серияси бўйича Мексика термаси тўсиғидан ўтишади ва ғалабадан илҳомланган ҳолда янада кучлироқ шов-шув кўтаришади - ярим финал остонасида бундестимни доғда қолдиришади. Ваҳоланки, 75-дақиқага қадар немислар ҳисобда олдинда боришганди. Якунда Христо Стоичков ва Йордан Лечковнинг голлари ярим финал чиптасини Болгария томон «юмалатади». Итальянлар ғалабалари билан якунланган ярим финалдан кейин, 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Болгария термаси шведларга ҳам бас келолмайди.
ЖЧ-98 (Франция) Сенсация муаллифи - Хорватия терма жамоаси
Бу жамоа ўз юришини айнан 1998 йили бошлаган ва бир уринишда 3-ўринни эгаллаганди. Ўшанда Хорватиянинг мустақилликка эришганига энди 7 йил бўлганди. «Шунчаки, футболчилардаги юксак ватанпарварлик фазилатидан фойдалангандим. Ўша пайт Хорватия кенг доирада нотаниш мамлакат эди ва мундиалдаги иштирокка бутун дунёга овоза бўлиш учун ажойиб имкониятдек қараганмиз. Буни йигитларга тушунтириш ортиқча қийинчилик туғдирмаганди», - деганди жамоа бош мураббийи Мирослав Блажевич кейинроқ. Хуллас, хорватлар гуруҳда Ямайка» (3:1) ва Япония (1:0) термаларидан устун келишади ва аргентиналикларга қарши 3-ўйин (0:1) шунчаки, расмиятчиликка айланади. «Митти» жамоани чинакамига терлашга мажбур этган учрашувлар эса «плей-офф» босқичидан бошланади: руминлар минимал ҳисобда доғда қолдирилади, бундестим дарвозасига 3та жавобсиз гол урилади. Шиддатли тезликка эришган болқонликларни ярим финалда франциялик Лилиан Тюрамгина тўхтатиб қолади - 2:1. Қизиғи, миллий жамоаси сафида 142 марта майдонга тушган Лилиан ўша куни дебют голига қониқмай, «дубл»ни нишонлаганди. Хорватлар якунда бронза медалига эга чиқишади - Роберт Просинечки ва Давор Шукернинг голлари Нидерландия термасини енгиш учун кифоя қилади (2:1). «Мамлакат тантанага бурканган бўлсада, маъюс кайфиятда эдим. Агар ўшанда ҳозирги тажрибам бўлганида, чемпионликни нишонлармидик...?» - деди Блажевич 2018 йили ЖЧ-98ни эсга олиб.
Содиқ РАҲМОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нидерландия | 3 | 7 |
2 | Сенегал | 3 | 6 |
3 | Эквадор | 3 | 4 |
4 | Қатар | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Англия | 3 | 7 |
2 | АҚШ | 3 | 5 |
3 | Эрон | 3 | 3 |
4 | Уэльс | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аргентина | 4 | 7 |
2 | Польша | 3 | 4 |
3 | Мексика | 3 | 4 |
4 | Саудия Арабистони | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Франция | 4 | 7 |
2 | Австралия | 3 | 6 |
3 | Тунис | 3 | 4 |
4 | Дания | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 6 |
2 | Испания | 3 | 4 |
3 | Германия | 3 | 4 |
4 | Коста-Рика | 3 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Марокаш | 3 | 7 |
2 | Хорватия | 3 | 5 |
3 | Бельгия | 3 | 4 |
4 | Канада | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Бразилия | 3 | 6 |
2 | Швейцария | 3 | 6 |
3 | Камерун | 3 | 4 |
4 | Сербия | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Португалия | 3 | 6 |
2 | Жанубий Корея | 3 | 4 |
3 | Уругвай | 3 | 4 |
4 | Гана | 3 | 3 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|