2026-йилги Жаҳон чемпионати расмий тўпи намойиш этилди.
«Трионда» — «Adidas» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
«Трионда» номи испан тилидан таржима қилинганда «уч тўлқин» деган маънони англатади. Бу ном биринчи бор уч давлат – Канада, Мексика ва АҚШ – биргаликда мусобақани мезбонлик қилаётганини рамзий тарзда намойиш этади. Тўпнинг дизайни ва инновацион технологиялари мусобақанинг тарихий аҳамиятини ўзида мужассам этган.
FIFA президенти Жанни Инфантино қуйидагича изоҳ берди:
«FIFA Жаҳон Чемпионати-2026 учун расмий тўп – бу чинакам санъат асари! Мен «Трионда» тўпини тақдим этишдан хурсандман ва фахрланаман. «Adidas» яна бир бор рамзий ва технологик жиҳатдан мукаммал тўпни яратди – бу дизайн уч мезбон мамлакат – Канада, Мексика ва АҚШнинг бирдамлигини, иштиёқини ўз ичига олади.
Бу гўзал тўпнинг дарвозани тўрига бориб тушишини интиқлик билан кутяпман. Футбол байрами тобора яқинлашмоқда – ва тўп энди ҳаракатда!»
«Трионда» тўпининг ўзига хос хусусиятлари:
— Ранглар уйғунлиги: — Канада (қизил), Мексика (яшил) ва АҚШ (кўк) рангларидан илҳомланган.
— Тўлқинли геометрик дизайн: — Янги тўрт панелдан иборат шакл, тўлқин эффектларини акс эттирувчи чуқур чоклар орқали ҳаво ҳаракатида мукаммал барқарорликни таъминлайди.
— FIFA Жаҳон чемпионати кубогига ишора сифатида олтин безаклар ишлатилган.
Янги авлод технологиялари:
— Ёпишқоқликни оширувчи юзаки иконлар, айниқса нам ҳавода ўйин учун қулайликни таъминлайди.
— Унга 500 герц частотадаги ҳаракат датчиги ўрнатилган. Бу технология тўпнинг ҳаракатини аниқ қайд этиб, VAR тизимига реал вақт режимида маълумот юборади, айниқса ноаниқ вазиятлар, жумладан офсайд ҳолатларини аниқлашда ёрдам беради.