Жаҳон чемпионати-2022

Қатар (20 ноябрь — 18 декабрь)

Ўтган учрашувлар

Финал
18.12.2022
20:00 Аргентина 3-3 Франция
3-урин учун
17.12.2022
20:00 Хорватия 2-1 Марокаш
Ярим финал
15.12.2022
00:00 Франция 2-0 Марокаш
14.12.2022
00:00 Аргентина 3-0 Хорватия
Чорак финал
11.12.2022
00:00 Англия 1-2 Франция
10.12.2022
20:00 Марокаш 1-0 Португалия
00:00 Нидерландия 2-2 Аргентина
09.12.2022
20:00 Хорватия 1-1 Бразилия
Нимчорак финал
07.12.2022
00:00 Португалия 6-1 Швейцария
06.12.2022
20:00 Марокаш 0-0 Испания

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Килиан Мбаппе Франция 8
2 Лионель Месси Аргентина 7
3 Оливье Жиру Франция 4
4 Хулиан Альварес Аргентина 4
5 Ришарлисон Бразилия 3
6 Гонсалу Рамуш Португалия 3
7 Маркус Рэшфорд Англия 3
8 Коди Гакпо Нидерландия 3
9 Алваро Мората Испания 3
10 Эннер Валенсия Эквадор 3
тўлиқ жадвал »

Қатар терма жамоаси

ФИФА рейтингида 49-ўрин.
Жаҳон чемпионатида дебют.
“А” гуруҳи. Рақиблар: Эквадор, Сенегал, Голландия.

1-тур, 21-ноябрь. Қатар - Эквадор 2-тур, 25 ноябрь. Қатар - Сенегал 3-тур, 29 ноябрь. Қатар - Голландия

Мураббий ва ўйин услуби

Қатарликларни испаниялик мураббий Феликс Санчес Бас бошқармоқда. У профессионал даражада футбол ўйнамаган, мураббийлик фаолиятини 1996 йилда "Барселона" ёшлари билан ишлашдан бошлаган.

Феликс Санчес Бас

Бас 2006 йилда Қатарга кўчиб ўтди ва у ерда турли ёшдаги жамоалар билан ишлашда давом этди. 2006 йилдан 2013 йилгача испаниялик Эспира академиясини (Қатар спортчиларни тайёрлаш учун супер академия) бошқарган, шундан сўнг у 19 ёшгача бўлган Қатар терма жамоасини қабул қилган ва 2017 йилда аста-секин мамлакатнинг асосий жамоасига етиб келган. Демак, у ҳозирги жамоанинг барча футболчиларини деярли болалигидан танийди. Бу Қатар термасининг кучли томони. Бас натурализацияга қарши, у йигитларига ишонади.
Қатар терма жамоасининг ўйин схемаси: 5-3-2.

Қатарнинг Словенияга қарши ўйиндаги схемаси

Ўйин услуби "Атлетико" ва "Барселона"дан андаза олган гибрид схема, жамоа тўпсиз қандай ўйнашни билади, лекин қисқа паслардан фаол фойдаланишади. Қатарликлар ўйинни 60% дан ортиқ тўпга эгалик қилиш билан якунлашлари одатий ҳол эмас. Жамоа латерал ўйиннинг агрессив услуби туфайли қарши ҳужумларда ҳам яхши.

Кўпинча, бу турдаги прессинг темпни ушлаб қолиш ва кейинги қарши ҳужум учун истиқболли вариантларни келтириб чиқаради. Позицион ҳужумларда қатарликлар узоқ узатмалардан кўра қисқа пасларни афзал кўришади. Каталония догмаси: ўз чизиғингга содиқ қол ва ҳар доим пас билан ўйна - бу нафақат "Барселона", балки Қатар миллий футбол жамоасига ҳам тегишли. Испания таъсири бир сабабга кўра сезилади: Эспира академиясида Баснинг ўқув қўлланмаларига кўра тизимли машғулотлар ўйинчиларга ушбу ўйин услуби учун зарур базани, яъни тўпни узатиш ва қабул қилиш техникасини берди.

Жамоа етакчилари

Қатар терма жамоаси таркиби бутунлай маҳаллий лига – ҚЙЛ (“Қатар Юлдузлар Лигаси”) футболчиларидан ташкил топган.

Алмоез Али - жамоанинг асосий етакчиси ва умидли вакили.

Асли суданлик бўлган 25 ёшли ҳужумчи аллақачон қатарликларнинг асосий тўпурари ҳисобланади. Ҳужумчи Бельгия, Австрия ва ҳатто Испанияда (Сегундада) ўйнаган ва 2016 йилда Юлдузлар лигасида “Ал-Дуҳаил” сафига қайтган. Айни пайтда Али аллақачон Қатарнинг икки карра чемпиони, Осиё кубоги соҳиби ва КОНКАКАФ Олтин кубогининг бронза медали соҳиби. Ёмон эмас, тўғрими? 2019 йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонган Алмоез турнирнинг энг яхши футболчиси ва тўпурари бўлди. Али 9 та гол урди, энг яқин таъқибчилари эса 4 тадан кўп гол ура олишмади.

Акрам Афиф

"Ал-Садд" ҳужумчиси Юлдузлар лигасида супер ўйин кўрсатмоқда ва деярли ҳар бир ўйинда гол уради. Алмоез Алидан фарқли ўлароқ, Акрам терма жамоада чап қанотда ёки плеймейкер позициясида ўйнашни афзал кўради, шу туфайли у мунтазам равишда Алмоезга ассистентлик қилади. Юқорида айтиб ўтилган Осиё Кубоги - 2019да Акрам Афиф 10 та голли узатмани амалга ошириб, турнирнинг энг яхши ассистенти бўлди. Финалда эса ҳужумчи иккита голли узатмадан ташқари гол ҳам киритди. Дарвоқе, Акрам 25 ёшда, унинг йўли Алмоез Али йўлига ўхшаш: Испания бўйлаб саёҳат, Бельгияга сафар ва Қатарга зафарли қайтиш.

Ҳассан Абдулкарим - "Ас Садд"нинг чап қанот вакили

Ҳасан ўз мамлакати билан фахрланади.

У 12 йил давомида жамоада ўйнади. 2018 йилда Осиё футболининг бош индивидуал мукофоти билан тақдирланди - у Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди! Ҳасан бу мукофотни қўлга киритган биринчи қатарлик бўлди (Акрам Афиф ўз муваффақиятини 2019 йилда такрорлаган). Қатар футболи учун бу катта ютуқ.

Ҳасан Ал-Хайдос

У жамоа сардори, рекордчи, тўпурар ва Қатар терма жамоасининг барча мухлислари учун ажойиб инсон. Фаолияти давомида у терма жамоада 160 дан ортиқ ўйин ўтказган, Ҳасан ўйинлар сони бўйича етакчи ва терма жамоанинг тўртинчи тўпурари ҳисобланади.

Бутун футбол ҳаётини битта клубда ўтказган ажойиб фидойи футболчи - "Ас Садд". Бу тизимда у 8 ёшдан бери ўйнайди. Эътиборлиси, Ҳасан аллақачон 31 ёшда. Қатарнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси, Қатарнинг кўп карра чемпиони, 2019 йилги Осиё Кубоги рамзий терма жамоаси аъзоси.

Албатта, Осиё Кубогида ғалаба қозониш катта ютуқ, аммо бу жамоанинг ҳақиқий савиясини кўрсатадими? Зеро, жаҳон чемпионати терма жамоаларнинг асосий турнири бўлиб, ҳамма орзу қилинган совринни қўлга киритиш умидида юқори кайфият билан, энг яхши таркибларда ўйнайди.

Қатар оқилона иш тутди: жамоа одатдаги Осиё кубогидан ташқари, Япония термаси каби Америка кубоги-2019да ҳам махсус меҳмон сифатида иштирок этди. Жанубий Америка футболининг гигантларига қарши кураш олиб борувчи рақобат муҳитида ўзини синаб кўриш орқали жамоа анча тажриба тўплади. Қатарликлар Аргентина, Колумбия ва Парагвай билан ўйинларда ўзларини синаб кўришга муваффақ бўлишди. Ҳамма жаҳон чемпионати мезбонларининг савияси паст деб ўйларди, аммо ундай эмас.

Парагвай билан дуранг (2:2). Энг қийин ўйин Колумбия билан бўлди (0:1): қатарликлар ўз жарима майдончаси ичига жойлашиб, дурангни сақлаб қолиш умидида ўйнашган эди, бироқ бу иш бермади. Жамоа Аргентинага ҳам мағлуб бўлди (0:2), Колумбиядан кўра кўпроқ гол ўтказиб юборган бўлсалар-да, улар анча мустаҳкам ҳимояга эгадек кўринди: Қатар очиқ услубда ўйнашга ва ўз ўйинини рақибга сингдиришга ҳаракат қилди, аммо бундай даражадаги кучли рақибга қарши ўйнай олмади. Умуман олганда, турнирда жамоа ўзини муносиб рақиб сифатида кўрсатди ва улар билан ҳеч кимга осон бўлмаслигини намоён қилди.


Қатар терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар

Туғ. куни

Ўйин

Гол

Клуби

1

Саад Аш-Шиб

19.02.90

76

-

Ас-Садд

21

Юсуф Ҳассан

24.05.96

7

-

Ал-Ғарафа

22

Мешал Баршам

14.02.98

20

-

Ас-Садд

Ҳимоячилар

Туғ. куни

Ўйин

Гол

Клуби

2

Педру Ро-Ро

06.08.90

80

1

Ас-Садд

3

Абдулкарим Ҳассан

28.08.93

130

15

Ас-Садд

4

Муҳаммад Ваад

18.09.99

21

-

Ас-Садд

5

Ториқ Салман

05.12.97

58

-

Ас-Садд

13

Мусаб Хедер

26.09.93

30

-

Ас-Садд

14

Хомам Аҳмад

25.08.99

29

2

Ал-Ғарафа

15

Бассам Ар-Ровий

16.12.97

58

2

Ад-Духайл

16

Буалем Хухий

07.09.90

105

20

Ас-Садд

17

Исмоил Муҳаммад

05.04.90

70

4

Ад-Духайл

Ярим ҳимоячилар

Туғ. куни

Ўйин

Гол

Клуби

6

Абдулазиз Ҳатим

28.10.90

107

11

Ар-Райян

8

Али Ассадалла

19.01.93

59

12

Ас-Садд

10

Ҳассан Ал-Ҳайдос

11.12.90

169

36

Ас-Садд

12

Карим Будиаф

16.09.90

115

6

Ад-Духайл

20

Салим Ал-Ҳажрий

10.04.96

22

-

Ас-Садд

23

Ассим Мадибо

22.10.96

43

-

Ад-Духайл

24

Наиф Ал-Ҳадрамий

18.07.01

1

-

Ал-Райян

25

Жассим Ғобир

20.02.02

-

-

Ал-Арабий

26

Мустафа Ториқ

28.03.01

1

-

Ас-Садд

Ҳужумчилар

Туғ. куни

Ўйин

Гол

Клуби

7

Аҳмад Ала Элдин

31.01.93

47

2

Ал-Ғарафа

9

Муҳаммад Мунтарий

20.12.93

48

13

Ад-Духайл

11

Акрам Афиф

18.11.96

89

26

Ас-Садд

18

Холид Мунир

24.02.98

2

-

Ал-Вакра

19

Алмоез Али

19.08.96

85

42

Ад-Духайл

Бош мураббий — Феликс Санчес.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.