Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Горан Томич: «Ал-Холидия»нинг мақсади — плей-офф»

Горан Томич: «Ал-Холидия»нинг мақсади — плей-офф»

«Ал-Холидия» бош мураббийи Горан Томич жамоанинг Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси гуруҳ босқичи 1-турида «Насаф»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Хорватиялик мутахассис 15 сентябрь куни Баҳрайн миллий стадионида ўтказилган матбуот анжуманида жамоаси баҳсга яхши тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

«Жамоа яхши ҳолатда. Мавсумдаги дастлабки учта ўйинимизда муносиб даражада ҳаракат қилдик ва бу учрашувлар Осиё мусобақасига тайёргарлик нуқтаи назаридан ҳам бизга ёрдам берди», — деди Томич.

«Ал-Холидия» Осиё Чемпионлар лигаси 2нинг А гуруҳида «Насаф», «Ал-Ваҳда» ва «Кувайт СК» билан бирга баҳс олиб боради. Томич гуруҳда кучли рақиблар жамланганини тан олган ҳолда, бу ҳолат жамоанинг мақсадларига таъсир қилмаслигини айтди.

«Гуруҳимизда кучли жамоалар бор. Аммо биз ўзимизни бошқа рақиблардан кам деб ҳисобламаймиз. Ҳар бир учрашувда рақобатлашишга ҳаракат қиламиз», — деди мураббий.

Томичнинг таъкидлашича, «Ал-Холидия» мусобақада узоқроқ йўл босиб ўтишни мақсад қилган.

«Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда рақобатлашиш ва якунда плей-офф босқичига чиқиш», — деди у.

«Ал-Холидия» ички чемпионатда ҳам мавсумни муваффақиятли бошлаган. Жамоа Носир бин Ҳамад Премьер-лигасининг дастлабки учта учрашувида 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. Шу жумладан, «Ал-Нажма»ни 7:2 ҳисобида мағлуб этган ва «Аали»ни 3:1 ҳисобида енгган. Сўнгги турда эса «Ал-Риффа» билан 0:0 ўйнаган.

Баҳрайнлик футболчилар ҳам «Насаф»га қарши баҳснинг мураккаб бўлишини тан олишмоқда. «Ал-Холидия» футболчиси Низор ал-Усмонийнинг айтишича, жамоа Ўзбекистон клубига қарши баҳснинг қийинлигини яхши тушунади, аммо уч очкони қўлга киритиш учун майдонга чиқади.

«Барча футболчилар ўйинга тайёр. Биринчи учрашувда уч очко олишни истаймиз. Барча кучимизни майдонда қолдиришга тайёрмиз», — деди у.

«Ал-Холидия» — «Насаф» учрашуви 16 сентябрь куни Баҳрайн миллий стадионида бўлиб ўтади.

Осиё Чемпионлар лигаси 2 | 2026/27 | 1-тур
«Ал-Холидия» — «Насаф»
16 сентябрь, Баҳрайн миллий стадиони.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 16.09.2026 08:45. Ўқилди: 1037 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 61
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 27 31
11 Андижон 27 31
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик