Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлиганинг 11 та клубини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинди

Суперлиганинг 11 та клубини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги «Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 12-банди «б» кичик бандига мувофиқ, профессионал футбол клубларини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов доирасида клубнинг йиллик барча харажатларининг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағларини киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига қуйидаги клубларни ишончли бошқарувга бериш режалаштирилган:

«Бунёдкор», «Бухоро», «Динамо», «Қизилқум», «Навбаҳор», «Насаф», «Нефтчи», «Локомотив», «Машъал», ОКМК ва «Пахтакор».

Профессионал футбол клубларини ишончли бошқарувга олган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар назарда тутилган.

Жумладан:

— фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси клублар фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда камайтирилади;

— футбол клублари футболчиларининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиниши ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланиши кўзда тутилган;

— ликвидли гаров таъминотини (клуб балансида бўлган бино, иншоот ва ер майдонлари бундан мустасно), шунингдек, истиқболли бизнес-режаларни тақдим этган ҳолда тижорат банклари томонидан клубларни сотиб олиш ёки спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади;

— клубни бошқарувга олган тадбиркорларнинг ўз маҳсулот ва хизматларини спортни оммалаштириш ҳамда янада тарғиб қилишга йўналтирилган эфирлар трансляцияси давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги марказий ва ҳудудий телеканалларда реклама қилишда 50 фоизлик чегирма берилади.

Танлов бўйича мурожаатлар Ўзбекистон футбол ассоциациясига йўлланади: sh.khodjimurotov@ufa.uz

Манба: @FAUzbekistan

Киритилди: 26.09.2026 11:32. Ўқилди: 2031 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 61
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 27 31
11 Андижон 27 31
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик