Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган 4 та ўйин бўлиб ўтди.

«Қўқон-1912» «Машъал»ни йирик ҳисобда енгди

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.

Қўқонликлар 16-дақиқада Шоҳруҳ Гадоевнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Шундан сўнг учрашувдаги кейинги голларни кутишга тўғри келди. Баҳс якунига яқин «Қўқон-1912» устунлигини янада мустаҳкамлади. 88-дақиқада Иқболжон Маликжонов иккинчи голни урган бўлса, қўшиб берилган 3-дақиқада Сильванус Нимели якуний натижани ўрнатди — 3:0.

«Пахтакор» дербида «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Суперлиганинг 23-турида Тошкентнинг икки жамоаси — «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган учрашувда «Пахтакор» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим якунига яқин, 42-дақиқада Зайд Таҳсин ҳисобни очиб, «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса Сардор Абдунабиев 62-дақиқада «Бунёдкор»га тенгликни қайтарди.

Шундан сўнг «Пахтакор» яна фаоллашди. 73-дақиқада Достон Ҳамдамов мезбонларни қайтадан ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга қўшиб берилган 2-дақиқада Чинеду Стефан якуний нуқтани қўйиб, «Пахтакор»нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 3:1.

«Бухоро» иродали ғалабага эришди

«Бухоро» ва «Андижон» ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур учрашуви ҳақиқий голлар шодасига айланди. Меҳмонлар икки гол фарқи билан олдинга чиқишган бўлса-да, бухороликлар вазиятни ўз фойдасига буриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Мартин Боакье «Андижон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда, 73-дақиқада Бекзод Сулаймонов меҳмонларнинг устунлигини янада оширди — 0:2.

Бироқ «Бухоро» таслим бўлмади. 81-дақиқада Ника Качавара фарқни қисқартирди, орадан уч дақиқа ўтиб эса Асилбек Қаюмов ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг энг драматик лаҳзаси қўшиб берилган 5-дақиқада юз берди. Шерзод Эсанов «Бухоро»нинг учинчи голини уриб, жамоасига иродали ғалабани тақдим этди — 3:2.

«Насаф» - «Динамо» ўйинида сўнгги дақиқалар "ёнди"

«Насаф» ва «Динамо» ўртасидаги баҳс драматик тарзда якунланди. Қаршида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг асосий воқеалари иккинчи бўлим сўнгги қисмида юз берди. 80-дақиқада Адeнис Шала «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ самарқандликлар орадан уч дақиқа ўтиб, Ойбек Ўрмонжоновнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Дуранг натижага яқин қолган паллада «Насаф» ҳал қилувчи зарбани берди. Қўшиб берилган 6-дақиқада Алибек Давронов рақиб дарвозасини ишғол этиб, қаршиликларга муҳим ғалабани тақдим қилди — 2:1.

Суперлига. 23-тур
«Қўқон-1912» — «Машъал» — 3:0
Голлар: Шоҳруҳ Ғадоев, 16 (1:0), Иқболжон Маликжонов, 88 (2:0), Сильванус Нимели, 90+3 (3:0).

«Бухоро» — «Андижон» — 3:2
Голлар: Мартин Боакье, 11 (0:1), Бекзод Сулаймонов, 73 (0:2), Ника Качавара, 81 (1:2), Асилбек Қаюмов, 84 (2:2), Шерзод Эсанов, 90+5 (3:2).

«Пахтакор» — «Бунёдкор» — 3:1
Голлар: Зайд Таҳсин, 42 (1:0), Сардор Абдунабиев, 62 (1:1), Достон Ҳамдамов, 73 (2:1), Чинеду Стефан, 90+2 (3:1).

«Насаф» — «Динамо» — 2:1
Голлар: Аденис Шала, 80 (1:0), Ойбек Ўрмонжонов, 83 (1:1), Алибек Давронов, 90+6 (2:1).

Манба: stadion.uz

Киритилди: 09.10.2026 21:43. Ўқилди: 3281 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 61
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 27 31
11 Андижон 27 31
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик