Пахтакор

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Нефтчи» камбек эвазига Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади

Суперлига. «Нефтчи» камбек эвазига Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган марказий учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафарда Тошкентнинг “Пахтакор” клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда мезбонлар биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олган фарғоналиклар учта гол уриб, ғалабани тантана қилишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. 2-дақиқада Чинеду қулай вазиятга эга бўлди, бироқ унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. “Нефтчи” ҳам ҳужумлар билан жавоб қайтарди. 13-дақиқада Искандеровнинг зарбаси ноаниқ чиқди, орадан бир неча дақиқа ўтиб Йовович ҳам рақиб дарвозасига таҳдид солди.

23-дақиқада учрашувдаги ҳисоб очилди. Фламарионга нисбатан ишлатилган қоидабузарлик учун бош ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Достон Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга ошириб, “Пахтакор”ни олдинга олиб чиқди — 1:0.

Голдан кейин “Нефтчи” ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланди. 29-дақиқада Сайфиевнинг зарбасини мезбонлар дарвозабони Назаров қайтарди. “Пахтакор” эса биринчи бўлим якунида устунликни оширишга жуда яқин келди. 44-дақиқада Фламарионнинг зарбаси тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Шу тариқа жамоалар танаффусга мезбонларнинг минимал устунлиги билан йўл олишди.

Иккинчи бўлим олдидан “Нефтчи” мураббийлар штаби бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Абробек Исмоилов ва Алишер Одилов майдонга тушди. Бу алмашинувлар учрашувнинг кейинги қисмида ўз самарасини берди.

54-дақиқада “Пахтакор”нинг Ресан орқали йўллаган хавфли зарбасини рақиб дарвозабони бартараф этди. Орадан кўп ўтмай, 56-дақиқада “Нефтчи” ҳисобни тенглаштирди. Одиловнинг қанотдан рейдни амалга ошириб, Стипе Перицага узатма берди. Легионер футболчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди — 1:1.

Тенгликдан кейин ҳам фарғоналиклар ҳужумларни давом эттиришди. 66-дақиқада Кофи “Нефтчи”нинг иккинчи голини уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1. Шу тариқа иккинчи бўлимда вазият кескин ўзгарди: энди ҳисобни тенглаштириш учун “Пахтакор” олдинга боришга мажбур эди.

Учрашувнинг сўнгги қисмида мезбонлар вазиятни ўнглашга уринди. Бироқ “Нефтчи” тартибли ҳимояланиб, рақиб ҳужумларини бартараф этиб борди. 85-дақиқада эса Стипе Перицага нисбатан қоида бузилиши ортидан “Нефтчи” фойдасига пенальти белгиланди. Вазиятни ВАР орқали қайта кўриб чиққан бош ҳакам “Пахтакор” футболчисига аввал кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилиб, тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

89-дақиқада Жамшид Искандеров пенальтини ишончли тарзда амалга ошириб, “Нефтчи”нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 3:1.

Асосий вақтга етти дақиқа қўшиб берилган бўлса-да, учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа “Нефтчи” Тошкентда муҳим ғалабага эришиб, “Пахтакор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

“Нефтчи”нинг иккинчи бўлимдаги самарали ўйини ва захирадан тушган футболчиларнинг ҳиссаси учрашув тақдирига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Мезбонлар эса биринчи бўлимдаги устунликни сақлаб қола олмади.

Суперлига. 25-тур
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 1:3
Голлар: 23' — Достон Ҳамдамов (пенальти), 1:0, 56' — Стипе Перица, 1:1, 66' — Кофи, 1:2, 89' — Жамшид Искандеров (пенальти), 1:3
“Пахтакор” (Тошкент): Назаров, Саитов (Айман Ҳуссайн, 83), Абдумажидов, Таҳсин (Дилшод Абдуллаев, 79), Насруллаев, Бўриев, Ибрагимов, Ҳамдамов (Бозоров, 75), Фламарион, Ресан (Алижонов, 75), Чинеду.
“Нефтчи” (Фарғона): Эргашев, Куао, Ғофуров, Цигер, Сайфиев, Убайдуллаев (Алишер Одилов, танаффусда), Абдуғаниев (Абробек Исмоилов, 46), Алибоев, Йовович (Ратиньо, 70), Искандеров, Марушич (Стипе Перица, 31).
Бош ҳакам: Ф. Норсафаров

Манба: stadion.uz

Киритилди: 23.10.2026 21:12. Ўқилди: 1377 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 64
2 Пахтакор 28 59
3 Навбаҳор 28 58
4 Насаф 28 48
5 Локомотив 28 46
6 ОКМК 28 45
7 Бухоро 28 43
8 Қизилқум 28 38
9 Динамо 28 37
10 Сўғдиёна 28 33
11 Сурхон 28 32
12 Андижон 28 32
13 Бунёдкор 28 29
14 Хоразм 28 27
15 Қўқон-1912 28 24
16 Машъал 28 5

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

23.11.2026. Элит ОЧЛ. 5-тур.
23:15
Ал-Иттиҳод
2-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

28.11.2026. Суперлига.
16:15
Қизилқум
—
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик