Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жозе Моуриньо : "Барчаси ўзгариб кетди"

Айни дамда Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Франциянинг “Le Quipe” нашри учун катта интервю бериб ўтди. Қизиқарли ўтган суҳбат давомида “беназир” ўз “Манчестер Юнайтед”даги омадсизлик сабаблари замонавий футбол ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” ва футболчилар ўртасидаги муаммолар ҳақида

Менда Марсиал билан муаммолар бордек кўрингани билан аслида ҳаммаси ўзгача. Мен бир пайтлар Карим Бензема билан ҳам ана шундай можорога ўралашиб қолган эдим. Мен у билан жанжаллашмоқчи эмас эдим. Шунчаки унинг имкониятлари янада кўпроғига қодир эканлигини англатмоқчи эдим холос. Мен уни чинакам “қотил”га айлантиришни режа қилган эдим. Карим билан бирга ишлашдан завқланганим шундоққина ёдимда. Марсиалнинг ҳарактери ўзгачароқ. У ҳақида узоқ сўзлашни истамайман. Умид қиламанки, у ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этишга муваффақ бўлади.

 

ПСЖ ҳақида

Бу жуда катта ҳажмда иш олиб бораётган, таркибида дунё даражасидаги футболчилари бор клуб. Шунга қарамай, халқаро ареналарда ғалаба қозониш уларга насиб этмаяпти. Бу жуда муҳим. Мен ҳамкасбларимнинг ишига халқаро майдондаги ғалабаларига қараб баҳо бераман. Агарда сен ўз фаолиятинг давомида катта мусобақаларда ғолиб чиқмасанг, бу сенинг буюк мураббийлар қаторидан жой олишнингга йўл қўймайди. ПСЖ Францияда тинимсиз чемпионликни қўлга киритаётган жамоа. У худди “Бавария” ва “Ювентус” сингари ўз юртининг биринчи рақамли жамаоси.

Футболдаги янги теҳналогиялар

Ҳақиқий мураббий замонавий теҳналогияларга суяниб қолмаслиги шарт. Футболчиларнинг юрак уришини ўлчаш орқали кучли жамоа тузишнинг иложи йўқ. Энг муҳими сифатли машғулотлар ўтказиш. Мавсум давомида юқори формада бўлиш футболчиларнинг вазифаси. Мен шунчаки уларга йўл-йўриқ кўрсатувчи шахсман холос. Бу футболнинг олтин қоидаларидан бир. Бундан бир неча кун аввал бир футболчининг мураббийи ҳақида берган интерюсига кўзим тушиб қолди. Унда қуйидаги сўзлар айтилган эди: “Менинг мураббийим ажойиб йигит! У меҳрибон ва бағри кенг инсон”. Бундай футболчилар ўз устозларини ҳеч қачон ажойиб мураббий деб аташмайди. Сиз ўз футболчиларингиздан ажойиб мураббий эканлигингизни эшитишингиз қолган барча мақтовлардан муҳимроқ. Сиз ўзинигизни майдон четида, ўйиннинг натижасига таъсир ўтказиш орқали кўрсатишингиз шарт. Мураббийнинг асл вазифаси нимада? Ушбу саволнинг барча учун ўзига хос жавоби мавжуд. Гап бу саволга қандай ёндашишга боғлиқ. Мен қандай ёндашишимни тушундингиз деган умиддаман.

 

Замонавий футболчилар

 

Бундан 20 йил олдин футболчиларнинг кийиниш хонаси билан ҳозиргиси ўртасида жуда катта фарқ бор. Аввалари, футболчилар машғулотдан сўнг, 40 дақиқа атрофида суҳбатлашиб туришар, кўпинча уйга бир машинада йўл олишар эди. Бу клубнинг ички муҳитига ўз таъсирини ўтказмай қолмас, жамоа анча уйқушқоқлашар эди. Эндиликда, барча нарса ўзгариб кетди. Ҳозир футболчилар ўз эътиборларини тўлиқ майдонга қарата олишмаяпти. Улар футбол ҳаётларидаги энг муҳим нарса эканлигини англаб етишмаяпти. Бугун футболчиларнинг ҳуқуқлари кўпайиб кетди, лекин биз мураббийлар уларнинг вазифаларини эслатиб туришимиз шарт. Уларда ҳам ўзига хос уй вазифаси ва мухлислар олдидаги мажбуриятлари бўлиши шарт. Сен катта клубда тўп суришнинг истасанг, сенда тўп тепиш учун иштиёқ бўлиши керак. Клуб академиясидаги болакайларга эътибор беринг, улар нақадар хаяжон билан тўпга интилишади. Ташқи дунё сиздаги иштиёқни 23 ёшда йўқ қилиб юборадиган даражада ёмонликларга тўлиб кетмаган. Футболчининг янги даражага кўтарилиши клуб мураббийларига боғлиқ.

Пеп ўзидан ўтиб кетгани ҳақида

Мен ҳеч қачон Гвардиоланинг совринлар сони бўйича ўзиб кетганидан хафа бўлмайман. Қайтанга, бу натижа менга 25 та совринни қўлга киритганимни эслатиб туради. Агарда мен “Порту” сафида ЕЧЛ ғолиблигидан сўнг қолганимда, келаси мавсумда “УEФА супер кубоги”, клублар ўртасидаги ЖЧ ва Португалия супер кубогида зафар қучган бўлар эдим. Буни шунчаки, ҳисоб-китоб холос. Мен эътиборимни совринларга қаратадиган ёшдан ўтганман.

 

Футболчилар билан муамолар

Машғулотлар сўнгида бир футболчи олдимга келдида, менда жамоавий машғулотлар чоғида танқид қилмаслигимни илтимос қилди. Унинг фикрича танқид унинг клубдаги мавқейига таъсир ўтказар экан. Қизиға? Афсуски, барчаси ўзгариб кетди. Футболчилар ака-укадек яқин бўлиши, мураббий уларнинг отаси ўрнида бўлиши лозим. Жамоа бир оилага айлангач, натижалар ўз-ўзидан келишни бошлайди. Сиз оила даврасида эркин сўзлашасиз. Демак, клубда ҳам шундай кўриниш олиши лозим.

Киритилди: 10.12.2019 17:24. Ўқилди: 10209 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.