Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» нима учун Мессини ортга қайтара олмади?

Лионель Мессининг Европадаги сафари якунига етди (ҳозирча). Аргентиналик футболчи чўзиб ўтиришни истамади ва Дэвид Бекхэм бошқарувидаги «Интер Майами» билан шартнома имзолади. Мессининг ўзи эса «Барселона»га қайтишни истаганди, аммо футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта билан гаплашгач, ўғлининг "Камп Ноу" қайтиш эҳтимоли жуда паст эканини билди. Натижада Лео MLS вариантина танлади.

Хўш, Мессининг «Барса»га ўтиши нима учун амалга ошмади?

«Барселона» Месси билан шартнома имзолаш учун режа ишлаб чиққанди. Унга кўра, клуб харажатларни камайтириб, даромадларни ошириши керак эди. Бунинг учун эса вақт талаб этиларди. Футболчи эса кутишни истамади ёки бу режа охир-оқибат иш беришига кўзи етмади.

"Барса" таркибда юқори маош олувчи футболчилар — Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан хайрлашиб, харажатларни қисқартирди. Аммо бу ҳали етарли эмас эди. Жамоа трансферлар орқали камида 100 миллион евро ишлаб топиши зарур эди. Бунинг учун баъзи ўйинчилар — Рафинья, Ферран Торрес, Ансу Фати, Франк Кессиэ трансферга қўйилиши керак эди. Шу билан биргаликда, Месси ортга қайтиши учун ўйинчиларнинг маошлари камайтирилиши талаб этиларди.

Лионель буларнинг барчасидан хабар топгач, ўзи туфайли қолган ўйинчилар жабр чекишини ёки молиявий йўқотишга учрашини истамади.

Шу туфайли Месси олдида 2 та асосий йўл қолди: ё Саудия Арабистони, ёки Америка. Молиявий жиҳатдан "Ал-Ҳилол" варианти жуда яхши бўлса-да, Месси оиласи учун қулай ҳисобланган "Интер Майами"ни танлади.

Киритилди: 08.06.2023 16:20. Ўқилди: 4445 марта. Фикрлар: 7 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
2-0
Торино

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.