Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кундега қизиқиш билдирмоқда

Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кундени ўз сафига қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Мерсисайдликлар 27 ёшли француз футболчисини мудофаа чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда.

Кунде ҳам ўнг қанот, ҳам марказий ҳимоячи позициясида бирдек ҳаракат қила олади. Гарчи у «Барселона»да доимий асосий таркиб ўрнини кафолатламаган бўлса-да, футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаяпти. Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 202030 йилга қадар мўлжалланган.

«Ливерпуль» шу ёзда «Барселона»дан Рональд Араухони сотиб олган эди, бироқ таркибга яна бир ҳимоячи қўшиб олмоқчи. Кунде учун курашда «Ливерпуль»дан ташқари «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 15.08.2026 15:39. Ўқилди: 2209 марта. Фикрлар: 0 та.