Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» Баркола бўйича музокараларни юқори нарх сабаб тўхтатди

«Ливерпуль» «ПСЖ» ҳужумчиси Брэдли Барколани трансфер қилиш бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди.

L'Équipe нашри маълумотига кўра, парижликлар 23 ёшли вингер учун 145 миллион фунт стерлинг (169,6 миллион евро) талаб қилмоқда. Бироқ мерсисайдликлар ушбу нархни ортиқча деб ҳисобламоқда.

Манбага кўра, Баркола ҳамон «ПСЖ» билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда ва «Ливерпуль»га ўтиш вариантига қарши эмас. «Қизиллар» трансфер ойнасининг сўнгги кунларигача кутиб, кейин француз футболчисининг трансфери бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Клуб «ПСЖ» талаб қилаётган сумма пасайишига умид қилмоқда.

Ўтган мавсумда Баркола барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлган.

Футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15.08.2026 19:58. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар: 0 та.